Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашида ушбу тарихий ҳужжат – Экология кодекси лойиҳаси юзасидан республика илмий-амалий семинари ташкил этилди.
Бугунги кунда экология соҳасидаги муносабатлар 1992 йилдан буён қабул қилинган ўндан ортиқ қонунлар билан тартибга солинмоқда. Бундай тизимли тарқоқлик нормалар ўртасида такрорланиш, зиддият ва бўшлиқларни келтириб чиқараётгани ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини мураккаблаштираётгани ҳеч кимга сир эмас. Оқибатда, экологик ҳуқуқбузарликларнинг салмоқли қисми очилмасдан ёки исботланмасдан қолмоқда.
Янги таҳрирдаги Конституциямизда ҳар ким қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамлангани мазкур кодексни қабул қилишни тақозо этмоқда. Кодекс лойиҳаси 50 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатини ягона, изчил тизимга бирлаштириш орқали ҳуқуқий аниқлик ва узвийликни таъминлашга хизмат қилади.
Энг муҳими, мазкур кодекс лойиҳаси партия дастурий мақсадларининг айни марказида турган ҳужжатдир.
– Амалда экология соҳасига оид муносабатлар турли йилларда қабул қилинган кўплаб алоҳида қонунлар билан тартибга солиб келинмоқда. Бу эса ҳуқуқий нормаларнинг такрорланиши, айрим ҳолларда зиддиятлар ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида муаммоларни келтириб чиқармоқда, – дейди Экологик партия Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев. – Янги кодекс 50 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатини ягона ҳуқуқий тизимга бирлаштириши назарда тутилган. Шунингдек, соҳанинг асосий қонуни ҳисобланган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинганига ўттиз йилдан ортиқ вақт ўтгани, бугунги экологик ва ижтимоий-иқтисодий шароит эса мутлақо янги ҳуқуқий ёндашувларни талаб этмоқда.
Экопартия фаоллари, ҳудудий кенгашлар вакиллари ҳамда депутатлар олдига аниқ вазифа қўйилди: кодекснинг ҳар бир моддаси синчковлик билан ўрганилиб, жойлардаги тажрибалар асосида асосли таклифлар ишлаб чиқилиши керак.
Хусусан, қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда:
– фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
– дарахтларни ноқонуний кесиш ва чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш;
– муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳамда биохилма-хилликни асраш кафолатларини кучайтириш;
– экологик ахборотнинг очиқлиги ва жамоатчилик назоратининг таъсирчанлигини ошириш.
Экология кодекси – бу шунчаки қонунчилик ҳужжати эмас, бу она табиатимизни асраш, ҳар бир оила хонадонида тоза ҳаво ва соғлом муҳит ҳукмрон бўлишини таъминлаш кафолатидир. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаоллари ва экспертлари билан биргаликда ушбу ҳужжатни халқимиз манфаатларига мос, ҳаётий ва амалий ҳужжатга айлантириш учун барча куч ва имкониятларни сафарбар этмоқда.
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔32
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔26
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔159
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил