БМТнинг Нью-Йоркдаги Ўрмонлар бўйича форуми 21-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов халқаро ташкилотлар ҳамда БМТнинг ихтисослашган тузилмалари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.
Музокаралар давомида халқаро иқлим ва экологик кун тартибини илгари суриш, Ўзбекистоннинг ўрмонларни тиклаш, чўлланишга қарши курашиш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги ташаббусларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Муҳим учрашувлардан бири Глобал экологик жамғарманинг бош директори вазифасини бажарувчиси ҳамда стратегия ва операциялар бўйича директори Клод Гаскон билан бўлиб ўтди. Томонлар Самарқандда бўлиб ўтадиган GEFнинг 8-Ассамблеясига тайёргарлик, шунингдек, экологик ва иқлим лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишди. Айниқса, Ўзбекистон ва Конго Республикаси томонидан илгари сурилган 2027-2036 йилларни «Ўрмонлаштириш ва ўрмонларни тиклаш бўйича ҳаракатлар ўн йиллиги» деб эълон қилиш ташаббуси ҳамда «Яшил қалқон» минтақавий лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди.
БМТнинг Ўрмонлар бўйича форуми (UNFF) котибияти директори Жулиетта Биао билан учрашувда БМТ Бош Ассамблеясининг «Ўрмонлаштириш ва ўрмонларни тиклаш бўйича ҳаракатлар ўн йиллиги» резолюциясини амалга ошириш механизмлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ушбу ўн йилликни амалга ошириш бўйича Глобал йўл харитасини ишлаб чиқишда етакчи ролни ўз зиммасига олишга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, Ўзбекистон томони UNFF ҳомийлигида Тошкентда ҳар йили вазирлар конференцияси ва ўрмонларни тиклаш масалаларига бағишланган экспертлар форумини ўтказишни таклиф этди.
БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликка ҳам алоҳида эътибор қаратилди. БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТТД администратори ёрдамчиси Хаолян Сюй билан учрашувда томонлар қўшма экологик лойиҳаларни амалга ошириш, Ўзбекистоннинг янгиланган миллий ҳиссаси – NDC 3.0 ҳужжатини ишлаб чиқиш, шунингдек, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетини минтақавий илмий хаб сифатида ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. БМТТД раҳбариятига Самарқандда бўлиб ўтадиган «Eco Expo Central Asia 2026» кўргазмасида иштирок этиш учун расмий таклиф юборилди.
БМТ Бош котибининг иқлим ўзгариши масалалари бўйича махсус маслаҳатчиси Селвин Харт билан учрашувда Ўзбекистон томони NDC 3.0 доирасидаги янгиланган мақсадларини тақдим этди. Ўзбекистон 2035 йилгача иссиқхона газлари ташламаларини 2010 йил даражасига нисбатан 50 фоизга қисқартириш мажбуриятини тасдиқлади. Шунингдек, Марказий Осиёнинг иқлим бўйича минтақавий музокаралар гуруҳини шакллантириш ҳамда Орол денгизи муаммосини халқаро кун тартибига олиб чиқиш масалаларига эътибор қаратилди.
Ўтказилган музокаралар халқаро ҳамжамиятнинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган экологик ислоҳотлар ва ташаббусларга қизиқиши юқори эканини, шунингдек, хорижий ҳамкорларнинг экология, иқлим ўзгариши ва барқарор ривожланиш соҳаларида амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини тасдиқлади.
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔78
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔188
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔177
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил