Давр нафаси      Бош саҳифа

Атроф-муҳит муҳофазаси: ижро масъулияти ва самарадорлик

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ижро этилиши ҳолати Тошкент ва Навоий вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Атроф-муҳит муҳофазаси:  ижро  масъулияти  ва самарадорлик

Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг соғлом ва қулай экологик муҳитда яшаш ҳуқуқини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишлардан бири саналади. Сўнгги йилларда мазкур соҳада ҳуқуқий базани янада мустаҳкамлаш, экологик назоратни кучайтириш ва ҳаво сифати мониторингини такомиллаштиришга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Хусусан, «Қурилиш майдонларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талаблар белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги Қонунда қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланди.

Президентимизнинг «Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқишга ва экологик назорат тизимни кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Йиғилишда иштирок этган депутатлар ҳамда журналистлар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси масъул ходимларига Тошкент ва Навоий вилоятлари атмосферасининг бугунги ҳолати юзасидан бир қатор саволлар билан мурожаат қилишди.

Назорат-таҳлил тадбирларида маълум бўлишича, бугунги кунда Навоий вилоятида атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифасига мансуб 122 та, Тошкент вилоятида 835 та корхона фаолият юритмоқда. Атмосфера ҳавосига чиқариладиган ташланмаларни камайтириш мақсадида қатор саноат корхоналарида чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш ва модернизация қилиш ишлари амалга оширилган. Жумладан, 2024 – 2025 йиллар давомида бир қатор саноат корхоналарида янги чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилиб, мавжудлари модернизация қилинганлиги натижасида атмосфера ҳавосига чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар миқдорини камайтиришга эришилган.

Навоий вилоятида атмосфера ҳавоси сифати устидан назоратни кучайтириш мақсадида бир қатор саноат корхоналари ва санитар ҳимоя зоналарида автоматик мониторинг станциялари ўрнатилган ҳамда уларни тегишли идоралар ахборот тизимларига интеграция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Йиғилишда депутатлар томонидан «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун талаблари ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётгани қайд этилиб, замонавий чанг-газ тозалаш технологияларини жорий этиш ишларини жадаллаштириш, автоматик мониторинг станцияларини янада кенгайтириш, санитария-муҳофаза зоналарини ташкил этиш ҳамда давлат экологик назоратини кучайтириш зарурлиги юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида қўмита томонидан тегишли қарор қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔78

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔188

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔177

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар