Давр нафаси      Бош саҳифа

Маҳаллий Кенгашларда муҳим ислоҳотлар Қонун янада такомиллашадиган бўлди

Бугунги кунда мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар жараёнида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тубдан янгилаш, уларни чинакам халқ овозига айлантириш устувор вазифага айланди.

Маҳаллий  Кенгашларда  муҳим ислоҳотлар Қонун янада  такомиллашадиган  бўлди

Шу мақсадда куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида маҳаллий Кенгашларнинг нуфузини ошириш ва уларнинг ҳудудлар ҳаётидаги иштирокини кенгайтиришга қаратилган ўзгаришлар муҳокама қилинди.

Депутатлар ташаббуси билан иккинчи ўқишда кўриб чиқилган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунга киритилаётган ўзгартиришлар халқ вакилларига ижро ҳокимияти устидан назорат ўрнатиш учун янги ва кучли имкониятлар тақдим этмоқда.

Қонун лойиҳаси билан тизимга бир қатор муҳим янгиликлар киритиляпти. Жумладан, жамоатчилик асосида фаолият юритувчи халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши раиси ўринбосари институти ҳамда Кенгаш фаолиятини тизимли ташкил этиш мақсадида Кенгаш Раёсати институтини жорий этиш назарда тутилмоқда. Мазкур янги тузилма Кенгаш сессиялари кун тартиби лойиҳасини шакллантириш, доимий комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш каби вазифаларни амалга оширади. Шу билан бирга, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг Кенгаш депутатлари саволларига жавобларини эшитиш тартибининг белгиланиши ижро ҳокимияти устидан назорат функцияларини янада кучайтиришга қаратилган.

Фракция йиғилишида мазкур ислоҳотларнинг аҳамияти ҳақида тўхталар экан, фракция аъзоси Борий Алихонов шундай деди:

– Фракция йиғилишида қонун лойиҳасидаги нормалар атрофлича кўриб чиқилди. Белгиланаётган нормалар маҳаллий Кенгашлар фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга, Кенгаш органлари ўртасидаги ваколатларни аниқ белгилашга, депутатлик назорати механизмларини кучайтиришга хизмат қилади.

Муҳокамалар якунида фракция аъзолари қонун лойиҳасини тўлиқ қўллаб-қувватладилар. Мазкур қонун лойиҳаси бугунги кунимиз учун муҳим ва долзарб ҳуқуқий механизмлар учун зарур эканини эътироф этишди. Ушбу янги ҳуқуқий асослар маҳаллий Кенгашларнинг ҳудудий муаммоларни ҳал этишдаги нуфузини ошириш билан бирга, давлат бошқарувида халқ вакилларининг иштирокини янада кенгайтиришга хизмат қилади. Бу эса жойларда ижро ҳокимияти масъулиятини ошириш ва аҳоли манфаатларини таъминлашда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон – АҚШ:  Масофа билмас ҳамкорлик ва  экологик тараққиёт истиқболлари

Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари

🕔14:52, 22.10.2026 ✔32

Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида  Ўзбекистон  роли кучаймоқда

Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда

🕔14:45, 22.10.2026 ✔26

«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди

Батафсил
МДҲ – ишонч,  ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

🕔13:20, 15.10.2026 ✔159

Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар