Давр нафаси      Бош саҳифа

Кенгашларни кучайтириш ҳудудларда муаммоларни ечади, депутатлар масъулиятини оширади

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида мамлакатимиз ҳаётига дахлдор бўлган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари депутатлар муҳокамасида бўлди. Ялпи мажлис аввалида Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси йиғилишида кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилди. Экологик партия фракцияси позицияси белгилаб олинди.

Кенгашларни кучайтириш ҳудудларда муаммоларни ечади, депутатлар масъулиятини оширади

Мажлисда аввало рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилиниб, лойиҳа Сенатга юбориладиган бўлди. Бу ҳужжатнинг асосий ғояси: назорат кучайсин, лекин ким бўлса, тадбиркорнинг эшигини тақиллатиб бормасин, назорат албатта рақамли воситалар орқали амалга оширилиши шарт.

Бу қонун қабул қилинса нимани ўзгартиради?

Аввало, масофавий солиқ текширувларини тезкор ташкил этиш имкони кенгаяди. Солиқ тўловчи ҳузурига бормасдан назорат қилиш амалиёти ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланади. Энг муҳими – тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ортиқча аралашув камаяди.

Бу нима учун муҳим? Рақамли маркировка қоидаларини четлаб ўтиш кўпинча ноқонуний айланмага эшик очади. Лойиҳа айнан шу «айланма»ни қисқартиришга қаратилгандир. Сифатсиз ёки қалбаки товар бозорга кириб келиши эртароқ аниқланади, уни чеклаш механизми таъсирчанроқ ишлайди. Қалбаки товар туфайли одамлар соғлиғи ва хавфсизлигига путур етишининг олди олинади. Соғлом рақобат муҳити кучаяди.

Қонунчилик палатаси мажлисида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда сўнгги йилларда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг роли ва таъсирчанлигини ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг иштирокини кенгайтириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Маҳаллий Кенгашлар фаолияти ҳажмининг ортиши, сессияларда кўриб чиқилаётган масалалар кўламининг кенгайиши бошқарув жараёнларини янада такомиллаштиришни талаб этмоқда. Ҳужжат лойиҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг фаолиятини янада самарали ташкил этиш, вакиллик назоратининг янги шаклларини жорий этишга қаратилган нормалар белгиланмоқда.

– Муҳокамалар чоғида қонун лойиҳасидаги айрим нормаларни такомиллаштириш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар бердик, – дейди фракция аъзоси Гулчеҳра Тожибоева. – Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши маҳаллий вакиллик органларининг нуфузини янада оширишга, ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий жараёнлар устидан Кенгашлар ва депутатлар назоратини кучайтиришга, халқ билан мулоқот самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Маҳаллий Кенгашлар ишлаш самарадорлигини ошириш учун Кенгаш раиси ўринбосари институти жорий этилиши, Кенгашда иш фақат сессия куни эмас, доимий бўлиши кераклиги таклиф қилинмоқда. Шунингдек, Кенгаш Раёсати институти киритил­япти. Мақсад – кун тартиби вақтида шакллансин, комиссиялар иши тарқоқ кетмасин, ташкилий масалалар тизимли бошқарилсин.

Кенгашларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг айрим муҳим ижтимоий масалалар юзасидан ахборотларини эшитиш тартибини жорий қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу тартиб маҳаллий даражада очиқлик ва ҳисобдорликни янада таъминлаш, аҳолини ташвишга солаётган масалалар юзасидан аниқ ва асосли ахборот бериш тизимини шакллантиришга хизмат қилади.




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔78

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔188

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔177

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар