Давр нафаси      Бош саҳифа

Қонун лойиҳаси табиатнинг нозик мувозанатини тўлиқ қамрай оладими?

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда муҳокама қилинган қонун лойиҳалари шунчаки назарий ҳужжатлар эмас, балки минг чиғириқдан ўтган, жамиятдаги энг оғриқли нуқталарга ечим бўла оладиган таклифлардир.

Қонун лойиҳаси  табиатнинг нозик  мувозанатини тўлиқ  қамрай  оладими?

Бунинг исботини қонун лойиҳаларининг дастлаб фракцияларда қизғин муҳокама қилингани ва депутатларнинг принципиал тортишув ва ёндашувларида кўриш мумкин.

Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида юртимиз экотизимини барқарорлаштиришда муҳим ҳисобланган ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун лойиҳаси кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Таъкидланганидек, бугунги кунда дунё миқёсида ёввойи табиатга инсон таъсири билан етказиладиган зарар табиий йўқотишлардан қарийб минг марта кўпроқни ташкил қилади. 2025 йилнинг ўзида дунёда камида 6 та ҳайвон тури бутунлай йўқолиб кетгани бу борадаги назоратни кучайтиришни тақозо этмоқда.

Муҳокамалар чоғида ЎЭП фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш масаласида партиянинг қатъий позициясини билдириб, лойиҳадаги айрим бўшлиқларни танқид остига олди:

«Қонун лойиҳасида овчилик хўжаликларига ов жойларига қўйиб юборилган ҳайвонлар сонига тенг миқдорда квота берилиши таклиф қилинмоқда. Бу амалда ўша хўжаликлардаги жонли табиатнинг тўлиқ йўқ қилинишини англатади. Бизнинг таклифимиз шуки, квотанинг 70-80 фоизигина ов учун ажратилиб, қолган 20-30 фоизи табиий кўпайиш учун асраб қолиниши шарт. Шунингдек, ов қилиш муддатларини белгилашда нафақат урчиш даври, балки ҳайвонларнинг қўзилаш ва боласини парвариш қилиш вақти ҳам қатъий инобатга олиниши зарур. Янги туғилган жонзот она ҳимоясида бўлиши учун вақт керак. Қонун табиатнинг ушбу нозик мувозанатини тўлиқ қамраб олиши шарт».

Шу билан бирга, фракция раҳбари Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ҳайвонларни тутишга илмий мақсадлардан ташқари барча ҳолларда мораторий жорий этиш зарурлигини яна бир бор таъкидлади.

Йиғилишда маҳаллий давлат ҳокимияти самарадорлигини ошириш мақсадида Кенгаш раиси ўринбосари ва Раёсат институтини жорий этиш, давлат органлари мансабдор шахсларининг депутатлар саволларига жавоб бериш тартибини белгилаш каби ислоҳотлар ҳам қўллаб-қувватланди.

 

 

 

 

 

Палатанинг ялпи мажлисида эса аҳоли саломатлиги билан боғлиқ энг муҳим масала – тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми ва соҳа ходимларининг касбий фаолиятига оид қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

 

Янги тартибга кўра, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кафолатланган ҳажмдан ташқари қўшимча хизматлар ва оилавий шифокор йўлланмасисиз мурожаат қилиш (шошилинч ҳолатлардан ташқари) пулли асосда амалга оширилиши белгиланмоқда. Шу билан бирга, тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатига олишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, бу соҳадаги хавфсизлик ва сифатни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Парламент қуйи палатаси ва фракцияларда кечган бу галги қизғин муҳокамалар шуни кўрсатадики, янгиланаётган Ўзбекистонда қонун ижодкорлиги жараёни фақатгина маъқуллашдан иборат эмас. Депутатлар томонидан илгари сурилаётган ҳар бир таклиф замирида инсон манфаатлари ва келажак авлод олдидаги юксак масъулият ётибди. Табиатни асраш борасидаги қатъий чекловлар, бошқарув тизимидаги демок­ратик ислоҳотлар ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги инновацион ёндашувлар бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, ягона стратегик мақсадга – мамлакатимизда барқарор ривожланишни таъминлашга хизмат қилади.

Зеро, табиатни муҳофаза қилмай туриб соғлом турмуш тарзига эришиб бўлмаганидек, кучли назорат ва шаффоф бошқарув тизимисиз қонунларнинг ижросини таъминлаш қийин. Бугунги ислоҳотларнинг бош мезони ҳам айнан шу – халқимиз учун муносиб яшаш шароитини яратиш ва она табиатнинг бебаҳо неъматларини асл ҳолида келажакка мерос қолдиришдир.

 

Ўз мухбиримиз




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔79

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔189

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔178

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар