Давр нафаси      Бош саҳифа

Экология – қонун устуворлиги мезонида: табиатни асрашга қаратилган янги  қадамлар

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Анъанага кўра, кун тартибига киритилган масалалар аввало фракциялар йиғилишларида кўриб чиқилди.

Экология –  қонун устуворлиги  мезонида: табиатни асрашга  қаратилган янги   қадамлар

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси йиғилишида қабул қилинаётган қонунларнинг жамият ва келажак авлод учун аҳамияти билан бирга, экологик жиҳатларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Зеро, бугун ҳар бир меъёрий ҳужжат табиатни асраш, инсон саломатлигини муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган муҳим сиёсий-ҳуқуқий қарор сифатида намоён бўлмоқда.

– Иқтисодий ўсиш билан бирга, табиат тақдириниям унутмаслигимиз керак, – деди Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев. – «Яшил макон», ўрмонзорлар, сув тежовчи технологиялар – булар келажак масаласи. Шу билан бирга, атроф-муҳитга зарар етказганларга нисбатан жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланди. Бу ерда асосий сўз – масъулият ва барқарорликдир.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида айни шу руҳдаги – экологик тоза ҳудудлар мақомини белгилаш, пластик маҳсулотлар муомаласини тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди. Мазкур қонун лойиҳаси экологик тизимларни, табиат объектларини асраш, сақлаб қолиш ва уларнинг ҳимоясини кучайтиришни мақсад қилган. У орқали табиий объект ва мажмуалар деградациясининг олдини олиш, инсон фаолияти сабаб табиатга етказилаётган салбий таъсирни камайтириш кўзда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасида экологик тоза ҳудуд режими амал қиладиган ҳудудларда экологик тизимлар барқарорлигининг бузилишига ва табиий ландшафтлар кўринишининг ўзгаришига олиб келадиган ишларни амалга оширишни тақиқлаш назарда тутилган.

Шунингдек, лойиҳада табиий органик полимер маҳсулотлардан ташқари бир марталик пластик маҳсулотларнинг муомалада бўлишини чеклаш, полиэтилен полимер плёнкали пакетларнинг атроф-муҳитга таъсирини камайтиришга қаратилган нормалар белгилаш таклиф этилмоқда. Бу эса чиқиндилар ҳажмини қисқартириш, ер ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Муҳокамалар якунида мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. Бу – экологияни муҳофаза қилиш, табиатга эҳтиром ва барқарор тараққиёт масалалари қонунчилик даражасида изчил мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради.

 

Ёнғин хавфсизлиги – инсон ҳаёти кафолати

Мажлисда аҳоли ҳаёти ва хавфсизлиги билан бевосита боғлиқ яна бир долзарб масала муҳокама марказида бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазири Б.Қудратхўжаев депутатлар қаршисида аҳолини ёнғинлардан муҳофаза қилиш, айниқса ижтимоий соҳа объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахборот берди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг оғир оқибатларига йўл қўймаслик мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш, техник носозликлар ва бошқа хавфли ҳолатларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар айнан шу ёндашувнинг амалий ифодаси сифатида баҳоланди.

Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш концепцияси, шунингдек, 2025-2026 йилларга мўлжалланган фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқлангани алоҳида таъкидланди. Бугунги кунда аҳоли ўртасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш маданиятини ошириш, электр ва газ ускуналаридан хавфсиз фойдаланиш бўйича тушунтириш ишлари корхона ва ташкилотлар, маҳалла ва хонадонлар кесимида изчил ташкил этилмоқда.

Маълум қилинишича, давлат назорати инспекторлари томонидан рўйхатга олинган 323 мингдан ортиқ корхона ва ташкилотнинг қарийб 80 мингтасида батафсил ҳамда назорат тартибида текширувлар ўтказилган. Ушбу жараёнда раҳбарларга ёзма кўрсатмалар берилгани, натижада кўплаб қонунбузарлик ҳолатлари бартараф этилгани айтилди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган раҳбар ва фуқароларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилиб, хавф туғдириши мумкин бўлган бинолар фаолияти вақтинчалик тўхтатилган, носоз электр ускуналари тармоқдан узилган. Қарийб 9 миллион нафар фуқарони қамраб олган суҳбатлар ва йўл-йўриқлар бу борада жамоатчилик билан ишлашнинг аҳамияти ортиб бораётганини кўрсатади.

Вазир ахборотида таълим ва тиббиёт муассасаларидаги ҳолатга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларида режа асосида ўтказилган текширувлар натижасида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бў­йича амалий ишлар қилингани, олий ва ўрта таълим муассасалари ҳамда тиббиёт объектларида ҳам назорат тадбирлари изчил давом эттирилаётгани қайд этилди.

Муҳокамалар якунида депутатлар аҳоли ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш энг устувор вазифа эканини таъкидлаб, профилактик ишлар самарадорлигини янада ошириш, масъул идоралар, маҳаллий ҳокимликлар ва жамоатчилик ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини билдирдилар. Шунингдек, тизимда олиб борилаётган ишлар устидан самарали парламент назоратини таъминлаш бўйича таклифлар берилди.

 

Экологик ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучаяди

Мажлисда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқ­бузарликларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Бу масала фақат ҳуқуқий меъёрларни кучайтириш эмас, балки табиатга нисбатан жамиятнинг масъулиятини ошириш, инсон саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим қадамдир.

Муҳокама қилинган қонун лойиҳаси экологик қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олишга қаратилган. Хусусан, дарахт ва буталарни ғайриқонуний равишда кесиш ва йўқ қилиш, уларни муҳофаза қилиш чораларига риоя этмаслик, сув ресурсларини ифлослантириш, ифлослантирувчи моддаларни йўл қўйиладиган меъёрдан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқариш каби ҳолатларга нисбатан таъсирчан чоралар белгиланмоқда. Бу орқали табиий ресурслардан хўжасизларча фойдаланишга чек қўйиш, экологик мувозанатни сақлаб қолиш мақсад қилинган.

Қонун лойиҳаси билан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунларга, шунинг­дек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бу ўзгаришлар экологик ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш, назорат механизмлари самарадорлигини оширишга қаратилгандир.

Лойиҳада дарё ўзанларида норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш, сув ресурсларини ифлослантириш, дарахт ва буталарни ғайриқонуний кесиш ёки йўқ қилиш, уларни муҳофаза қилиш чораларини кўрмаслик, атмосферага ифлослантирувчи моддаларни меъёрдан ортиқ чиқариш, қурилиш майдонларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишига йўл қўйиш, шунингдек, махсус жойлардан ташқарида ёқилғи, модда ва чиқиндиларни ёқиш каби ҳолатлар учун юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар жорий этилиши назарда тутилган.

Шунингдек, саноат ва бошқа турдаги чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ёки реализация қилиш жараёнида табиатни муҳофаза қилиш талаб­лари бузилган тақдирда ҳам молиявий жавобгарлик белгиланмоқда. Бу меъёрлар чиқиндилар муаммосига нисбатан бепарволикка барҳам бериш, атроф-муҳитга етказилаётган зарарни камайтиришга хизмат қилади.

Мунозаралар давомида депутатлар мазкур қонун лойиҳаси мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни қисқартириш йўлида муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, лойиҳани янада такомиллаштириш бўйича ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирдилар.

Муҳокамалар якунида қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

 

Саида ИБОДИНОВА,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔51

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔153

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

🕔15:48, 26.03.2026 ✔181

Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

    Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

    ✔ 51    🕔 15:56, 13.04.2026
  • Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

    ✔ 153    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

    Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

    Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

    ✔ 181    🕔 15:48, 26.03.2026
  • Хавфсиз саноат ва  истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Хавфсиз саноат ва истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривож­лантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 212    🕔 11:04, 24.03.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазаси:  ижро  масъулияти  ва самарадорлик

    Атроф-муҳит муҳофазаси: ижро масъулияти ва самарадорлик

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ижро этилиши ҳолати Тошкент ва Навоий вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 199    🕔 10:58, 24.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар