Давр нафаси      Бош саҳифа

Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

Экологик партия ишга жиддий киришган

Энг муҳим ва долзарб вазият фонида Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раиси Абдушукур Ҳамзаев ялпи мажлисда Тошкентдаги экологик вазият ва Президент фармони билан белгиланган шошилинч чоралар юзасидан партия позициясини билдирди.

Давлатимиз раҳбарининг Тошкентдаги экологик вазиятни яхшилашга қаратилган фармони эълон қилинди. Фармон билан тузилган махсус комиссияга бир қатор муҳим ваколатлар берилди.

Экологик партия раҳбарининг таъкидлашича, партия фракцияси депутатлари комиссия билан ҳамкорликда ишлайди, ўз таклифларини киритади.

Фракция Қонунчилик палатасидаги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси билан бирга янги қонун лойиҳаси устида иш бошлаган. Шу билан бирга, фракция яна бир бошқа, экологик мониторинг тўғрисида янги қонун лойиҳаси ташаббусини илгари суришни мақсад қилган.

Президент фармонида 18 бандли махсус топшириқлар бор. Фракция бу йўналишларда парламент назоратини кучайтиради.

Партия қошида махсус штаб тузилган бўлиб, у аллақачон иш бошлаган – экологик рейдлар ўтказиляпти. Фракция бу ҳақда жамоатчиликка ва ўз электоратига мунтазам ахборот бериб боради.

 

Одометр учун жавобгарлик ва  ёшлар ҳимояси

Қуйи палата депутатлари томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди. Ушбу лойиҳа автомобилларнинг одометр кўрсаткичини ўзгартирганлик учун жавобгарликдан тортиб, вояга етмаганлар иштирокидаги маъмурий ишларда психолог­нинг мажбурий иштирокини белгилашгача бўлган кенг кўламли ўзгаришларни ўз ичига олган.

Муҳокамага қўйилган бу ўзгартиришлар бир вақтнинг ўзида ҳам фуқаро манфаатини, ҳам ёшлар хавфсизлигини, ҳам шаффоф бозор қоидаларини ҳимоя қиладиган тартибларни ўз ичига олади. Жумладан, автомобиль сотишда одометрни ўзгартириб қўйишга чек қўйилади.

Машинанинг йўл босган масофасини кўрсатувчи одометр кўрсаткичини ўзгартириб сотиш – одамлар ишончини суиистеъмол қилишдир. Лойиҳага кўра, одометрни ўзгартирган ёки алмаштирган ҳолда, бу ҳақида харидорни олдиндан хабардор қилмасдан автотранспорт воситасини сотган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилади.

Вояга етмаганлар билан боғлиқ маъмурий ишларда психологик ёрдам жуда муҳим. Шу боис, лойиҳага кўра, эндиликда ҳар қандай вояга етмаганлар иштирокидаги ишда педагог ёки психологнинг иштирок этиши шарт бўлади. Бу уларни ҳимоя қилиш ва адолатли қарор чиқариш учун муҳим қадамдир.

 

Камбағалликдан фаровонлик сари

Бугун давлат раҳбари бошчилигида мамлакатимизда энг устувор масалалардан бири – камбағалликни қисқартириш ва аҳолига барқарор иш ўринлари яратиш. Мажлисда мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар ва бу жараёнда депутатлар, партиялар фракцияларининг иштироки масаласи кўриб чиқилди.

Яқинда Президентимиз раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳолига барқарор иш ўринлари яратиш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида шу масаладаги 5 асосий йўналиш белгиланган эди:

Биринчи йўналиш – қурилиш орқали аҳолини ишли ва даромадли қилиш;

Иккинчи йўналиш – сервис лойиҳаларини кўпайтириб, аҳоли бандлигини таъминлаш;

Учинчи йўналиш – саноат лойиҳалари орқали доимий иш ўринларини кўпайтириш;

Тўртинчи йўналиш – қишлоқ хўжалиги ҳисобидан аҳоли даромадларини ошириш;

Бешинчи йўналиш – эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш.

Мазкур йўналишлар бўйича белгилаб берилган масалалар Қонунчилик палатаси фаолиятида ҳам устувор аҳамият касб этади ва доимий эътибор қаратилади. Қуйи палатада Камбағалликни қисқартириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилган ва у фракция, қўмиталар билан бирга доимий равишда парламент назоратини олиб бормоқда. Ҳозиргача 9 та назорат-таҳлил тадбири ўтказилган, 8 маротаба вазирлик ва идоралар ахборотлари эшитилган. Ҳар бир эшитувда муаммолар ва ечимлар бўйича аниқ таклифлар берилган.

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳам «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида жойлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиб, натижалар фракция йиғилишларида муҳокама қилиб борилмоқда.

Ялпи мажлисда видеоселектор хулосалари кўриб чиқилди ва устувор вазифалар белгилаб олинди. Эндиликда депутатлар ўз сайлов округларига чиқиб, Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар мазмун-моҳиятини маҳаллий раҳбарларга етказади. Жойлардаги ишлар устидан таъсирчан парламент назоратини таъминлайди.




Ўхшаш мақолалар

Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔55

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔43

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

🕔15:50, 27.11.2025 ✔120

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 55    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 43    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 120    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 181    🕔 15:45, 20.11.2025
  • Янги  Марказий Осиё,  у қандай бўлади?

    Янги Марказий Осиё, у қандай бўлади?

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё янги давр остонасида» номли мақоласини ўқиб...

    ✔ 196    🕔 15:34, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар