Давр нафаси      Бош саҳифа

Парламент назорати Атмосфера ҳавоси муҳофазаси: талаб ва натижа

Яқинда «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг ижроси Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилояти мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганилди. Хўш, ўрганиш натижалари қандай? Атмосфера ҳавоси бўйича жамоатчилик ва аҳоли томонидан билдирилаётган эътирозлар қанчалик тўғри?

Парламент назорати  Атмосфера ҳавоси муҳофазаси:  талаб  ва натижа

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, унга мослашиш ва «яшил» иқтисодиётга ўтишни тезлаштириш масалалари бўйича комиссияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамкорлигида ўтказилган йиғилишда ушбу ўрганиш натижалари кўриб чиқилди.

Депутатлар, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги масъул ходимлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда мамлакатда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унинг ифлосланиш даражасини камайтириш, аҳолининг қулай муҳитда яшаш ҳуқуқини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун атмосфера ҳавосининг табиий таркибини сақлаш, унинг ифлосланишининг олдини олиш, зарарли моддалар чиқарилишини камайтириш, давлат органлари, корхоналар ва фуқароларнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солади. Жорий йил 3 мартда Президентимиз томонидан имзоланган тегишли  Қонун билан эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланди.

Шунингдек, сўнгги йилларда соҳани такомиллаштириш бўйича қабул қилинган бир қатор Фармон ва қарорлар атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқди.

Йиғилишда таъкидланганидек, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун талабларидан келиб чиқиб, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги мажбуриятларга риоя этилиши ҳолати юзасидан давлат экологик назорати тадбирлари ўтказилган. Ишлаб чиқариш корхонасининг манбаларидан атмосфера ҳавосини таҳлил этувчи асбоб-­ускуналар ёрдамида ўлчов ишлари олиб борилган. Шунингдек, атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатганлик учун саноат ишлаб чиқариш корхоналари томонидан компенсация тўловлари амалга оширилган. Атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи бир қатор  корхоналарда чанг-газ тозалаш ускуналари модернизация қилинган.

Депутатлар ижобий ишлар билан бир қаторда ҳали қилиниши лозим бўлган вазифалар ҳам мавжудлигига тўхталиб ўтди. Хусусан, атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи манбалардан чиқадиган ташланмаларни таҳлил қилувчи автоматик мониторинг станцияларини ўрнатиш, корхоналарга қарашли объектлар теварагида «яшил» санитария-муҳофаза зоналарини барпо этиш бўйича ишларни жадаллаштириш лозимлиги қайд этилди.

Якунда билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔53

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔42

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

🕔15:50, 27.11.2025 ✔118

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 13-Ноябр  
49 48 46 45 44 43 42
41 40 39 38 37 36 35
34 33 32 31 30 29 28
27 26 25 24 23 22 21
20 19 18 17 16 15 14
13 12 11 10 9 8 7
6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 53    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 42    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 118    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 180    🕔 15:45, 20.11.2025
  • Янги  Марказий Осиё,  у қандай бўлади?

    Янги Марказий Осиё, у қандай бўлади?

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё янги давр остонасида» номли мақоласини ўқиб...

    ✔ 195    🕔 15:34, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар