Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, қонун лойиҳасида нодавлат суд экспертиза ташкилотларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, уларга қўйиладиган талаблар, фаолиятини методик таъминлаш ва тартибга солиш механизмларини жорий этиш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, суд-экспертлик фаолиятининг янада ишончлилигини ошириш мақсадида қонун лойиҳасида аккредитация ва валидация институтларини жорий этиш белгиланмоқда.
Қонун лойиҳасида суд-экспертлик муассасалари, суд экспертлари ҳамда улар фойдаланадиган услубиётлар реестрини юритиш, суд экспертларининг малакасини баҳолаш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштириш, фаолиятда шаффофликни таъминлашга қаратилган нормалар белгиланаётгани фракция аъзолари томонидан маъқулланди.
Йиғилишда фракция аъзоси Наврўз Юсупов қонун лойиҳасининг аҳамиятига эътибор қаратиб, суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш соҳада холислик, шаффофлик ва ишончни мустаҳкамлашга, экспертиза хулосаларининг ишончлилигини янада оширишга хизмат қилишини алоҳида қайд этди.
Муҳокамаларга бой бўлган йиғилишда фракция аъзолари қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифлар билдириб, уни қўллаб-қувватладилар.
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔32
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔26
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔159
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил