Давр нафаси      Бош саҳифа

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Хусусан, хусусий мулк ҳуқуқини кучайтириш, ердан самарали фойдаланиш, «Ватандош» картаси эгаларига имтиёзлар ва дори воситаларининг ноқонуний айланмаси учун жавобгарликни кучайтириш каби масалалар депутатлар диққат марказида бўлди.

 

Хусусий мулк кафолати ва ердан фойдаланишда янги механизмлар

Мажлисда депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинган муҳим қонун лойиҳаларидан бири – хусусий мулк ҳуқуқи кафолатларини янада кучайтириш ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларидан самарали фойдаланишга қаратилган ҳужжат бўлди.

Мамлакатимизда мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги изчил ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида, мазкур лойиҳада хусусий мулк ҳуқуқининг ҳар қандай бузилиши учун жавобгарликни таъминлаш, товарлар ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланишига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида, ижарачига ижарага берилган ер участкаларининг бир қисмига бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) имконияти берилиши, яъни, ердан фойдаланувчиларнинг кафолатланган ҳуқуқлари таъминланишига хизмат қилувчи норма акс эттирилди.

 

«Ватандош» картаси эгаларига қўшимча имтиёзлар

Депутатлар мажлисда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид лойиҳани ҳам муҳокама қилишди. Унга кўра, «Ватандош» картаси эгалари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун миграция ва фуқароликка доир ҳужжатларни расмийлаштириш, шунингдек, уларни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишда давлат божидан озод қилиш назарда тутилмоқда.

Ушбу имтиёзлар хориждаги ватандошларга Ўзбекистонда профессионал, тадбиркорлик, илмий ва маданий фаолият билан шуғуллан­ишлари учун қулай ҳуқуқий ва ижтимоий шароит­ларни яратишга қаратилган.

 

Рецепт билан бериладиган дорилар назорати кучаяди

Мажлисда муҳокама қилинган энг долзарб масалалардан бири – рецепт асосида бериладиган дори воситаларининг ноқонуний айланмаси учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси бўлди. Таҳлилларга кўра, 2022-2025 йиллар давомида 18 миллиард сўмлик 285 минг дона дори воситаси ноқонуний айланмадан олиб қўйилган. Биргина, 2024 йилда бундай ҳолатлар 2022 йилга нисбатан 3 бараварга кўпайган.

Қабул қилинган лойиҳа билан Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартиришлар киритилиб, жазо чоралари кескинлаштирилмоқда. Хусусан, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик ва катта миқдорда жарима белгиланиши кутилмоқда. Бу чоралар аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш ҳамда дори воситаларини реализация қилиш талабларига қатъий риоя этилишини таъминлашга хизмат қилади.

 

Қурилиш вазирининг жавоби қониқарлими?

Мажлисда Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг жавоби ҳам кўриб чиқилди.

Қонунчилик палатасининг шу йил 23 сентябрда бўлиб ўтган мажлисида кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларидаги яшил майдонлар, болалар ўйингоҳлари ва спорт майдончаларини жой мулкдорлари, бошқарув сервис компания­лари томонидан сақлаш ва доимий ободонлаштириб бориш, уларнинг туташ ҳудудларини ноқонуний эгаллаб олинишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан асослантирилган тушунтиришлар бериш сўралган эди.

Вазирликнинг маълум қилишича, айни вақтда республика бўйича 1,5 млн дан ортиқ хонадондан иборат 44 280 та кўп квартирали уй мавжуд. Шундан 39 859 тасига 971 та бошқарувчи ташкилотлар ҳамда 851 тасига эса 241 та уй-жой мулкдорлари ширкатлари хизмат кўрсатмоқда. Президент қарори ижроси доирасида 40 735 та кўп квартирали уйнинг туташ ер участкалари чегаралари аниқланиб, мулкдорларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш учун қарорлар қабул қилинган.

Ҳозирда кўп қаватли уйларнинг туташ ҳудудларида 9 937 та болалар майдончаси, 2 385 та умумий фойдаланишдаги ҳожатхона, 285 минг метр атрофида ирригация тармоғи ҳамда 7,8 млн м² бетон йўлаклар мавжуд. 2017-2024 йиллар давомида 2 777 та болалар майдончаси, 386 та ҳожатхона қурилиб, 92 минг метр ирригация тармоқлари ва 1,5 млн м² йўлаклар таъмирланган. 2026-2030 йилларга мўлжалланган режага кўра, яна 1 656 та болалар майдончаси, 474 та ҳожатхона, 176 минг метр ирригация тармоқлари ва 1,7 млн м² бетон йўлаклар қурилиши кўзда тутилган. Шунингдек, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида жорий йил баҳорида 248 881 туп дарахт ва буталар экилган.

Назорат тадбирлари давомида 2025 йилда 1 952 та ноқонуний қурилиш ҳолати аниқланган, улардан 738 таси жойида бартараф этилиб, 1 214 таси юзасидан судларга даъво аризалари киритилган. Жорий йилнинг 9 ойи давомида вазирликка 1 807 та мурожаат келиб тушган.

Депутатлар вазирлик томонидан муайян ишлар амалга оширилганини таъкидлаб, соҳадаги қонун бузилишларининг олдини олиш, ер участкаларини мулкдорларга бериш жараёнини жадаллаштириш ҳамда ободонлаштириш ишларидан сўнг экилган кўчатларни доимий парваришлаб бориш лозимлиги юзасидан тегишли тавсиялар бердилар.




Ўхшаш мақолалар

Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔28

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

🕔15:34, 16.10.2025 ✔29

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

Батафсил
Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

🕔15:01, 09.10.2025 ✔53

Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар