– Бугун ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2025 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг
ҳисоботини эшитдик.
Муҳокамаларда амин бўлдикки, мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот ярим йилликда 7,2 фоизга ўсгани, ташқи савдо айланмаси 16 фоизга, экспорт ҳажми эса 29 фоизга ортиши миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ортиб бораётганини кўрсатмоқда.
Биз ҳукуматнинг яшил иқтисодиётга ўтиш қадамларини чамаладик. Экологик барқарорликни таъминлаш, иқтисодий ўсишни ресурс ва энергия тежамкорликка асосланган «Яшил ривожланиш» моделига ўтишга йўналтирилганлигини энг тўғри йўл деб баҳолаймиз.
Аниқ мисоллар билан айтадиган бўлсак, тўғри ва оқилона иқтисодиёт туфайли ўтган август ойининг ўзида, яъни 1 ойда ўтган йили барпо этилган яшил энергия станциялари
1,3 млрд кВт соат энергия ишлаб чиқариши натижасида 377,5 млн м3 табиий газ тежалиши билан бирга, ҳавомизга 1 млн 120 минг тонна зарарли газлар чиқарилишининг олди олинган.
Бу биз учун жуда муҳим рақамлардир.
Яна бир рақам – Ҳукумат томонидан тақдим этилган ҳисоботда жорий йилнинг биринчи ярмида экология ва атроф-муҳит муҳофазаси тадбирлари учун 1,8 трлн сўм маблағ йўналтирилган.
Албатта, давлат етарлича маблағни ажратяпти. Ажратилган маблағ мақсадли ва самарали ишлатилиши бўйича ҳам яхши механизмлар жорий қилинган. Лекин бу барча вазирлик ва идораларда ҳам тўлиқ самарали ишлатиляпти, деб айтолмаймиз. Эътирозларимизни фракциямиз йиғилишида вазирлик ва идоралардан келган масъулларга етказдик. Ажратилиши режалаштирилган маблағларни тўлиқ молиялаштириш, сарфланадиган маблағлар самарадорлигига эътибор қаратиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
Абдушукур ҲАМЗАЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги
ЎЭП фракцияси раҳбари:
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔32
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔26
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔159
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил