Давр нафаси      Бош саҳифа

Ўзбекистон ШҲТда «яшил» оламни яратмоқда

Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё макони учун стратегик аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон ШҲТда  «яшил» оламни яратмоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёев мазкур саммитда ШҲТнинг сиёсий, иқтисодий, хавфсизлик ва гуманитар йўналишларини қамраб олган муҳим ташаббусларини илгари сурди.

Бу ташаббуслар орасида айниқса экологик барқарорлик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшил иқтисодиётни ривож­лантириш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилгани барчага маълум бир ҳақиқатни тасдиқлайди: Ўзбекистон ШҲТ доирасида барқарор ривожланишнинг фаол ташаббускорига айланмоқда.

Президентимиз илгари сурган ташаббуслардан бири – иқлим ўзгаришига мослашиш, декарбонизация ва экологик хавф-хатарларни башорат қилиш мақсадида ШҲТ минтақавий платформасини яратиш таклифи бўлди.

Бу ташаббус нафақат минтақада, балки глобал миқёсда ҳам барқарор ривожланиш мақсадларига хизмат қилади.

Шу билан бирга, сунъий интеллект технологияларини экология соҳасига жорий этиш орқали хавф-хатарларни олдиндан башорат қилиш имконияти яратилади. Бу замонавий экотехнологиялардан фойдаланган ҳолда аҳоли саломатлиги ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш йўлида қўйилган муҳим қадам бўлади.

Президентимиз ШҲТ доирасида Энергетика консорсиуми ва Стратегик материаллар бўйича минтақавий марказ ташкил этиш таклифини ҳам билдирди. Бу структуралар яшил энергетика, қайта тикланувчи энергия манбалари, минерал-ресурслардан самарали ва масъулиятли фойдаланишни таъминлашда муҳим роль ўйнайди.

Яшил иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш мақсадида венчур компаниялар ва жамғармалар тармоғи ҳамда махсус электрон инвестиция порталини ташкил этиш таклифлари минтақавий инновацион ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши, шубҳасиз.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фақат технологик ислоҳотлар билан чекланмаслиги керак. Бу жараёнда инсон капитали, маънавий мерос ва туризм салоҳияти муҳим ўрин тутади. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган «Сайёҳлик йўлаги», «Тиббиёт туризми альянси» ва ШҲТ Халқ ижодиёти халқаро фестивали лойиҳалари ана шундай кенг қамровли ёндашувни ифодалайди.

Шунингдек, «ШҲТ университети» онлайн кампуси ва ёшлар учун ташкил этиладиган танловлар, олимпиадалар келажак авлодни барқарорлик ғояси атрофида бирлаштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Экологик муаммоларнинг кўп жиҳатдан хавфсизлик муаммоларига айланиб бораётгани бугунги кунда рад этилмас ҳақиқатдир. Саммит доирасида Тошкент шаҳрида ШҲТ доимий фаолият юритадиган Универсал хавфсизлик маркази ҳамда Ахборот хавфсизлиги марказини ташкил этиш таклифи бевосита барқарорлик ва экологик хавфсизлик йўлидаги муҳим қадамлар сирасига киради.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган мазкур ташаббуслар Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг глобал миқёсдаги аҳамиятини янада оширади. ШҲТ фаолияти доирасида экология, иқлим ўзгариши, энергетика ва хавфсизлик соҳаларидаги мулоқот ва ҳамкорлик механизмлари нафақат минтақа, балки бутун инсоният манфаати учун хизмат қилади.

 

Исломжон ҚЎЧҚОРОВ,

ЎЭП Марказий Кенгаши раисининг

Ахборот ва жамоатчилик

билан ишлаш бўйича ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔78

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔188

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔177

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар