Давр нафаси      Бош саҳифа

«Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси: Экологик талаблар бажарилишини жамоатчилик назорат қила оладими?

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳудудида Чорвоқ сув омбори бўйида қурилиши режалаштирилаётган «Sea Breeze Uzbekistan» халқаро туризм маркази бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори жорий йилнинг 1 август куни қабул қилинди. Қарор матни Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жойлаштирилди.

«Sea Breeze  Uzbekistan» лойиҳаси: Экологик  талаблар  бажарилишини жамоатчилик назорат  қила  оладими?

Унга кўра, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳудудидаги 577 гектар ер участкасининг Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги тасарруфига қайтарилган ва бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олинган қисмлари, ер участкаларининг тоифаси ўзгартирилганидан сўнг «Agalarov Development» МЧЖ (Озарбайжон) иштирокидаги «Sea Breeze Uzbekistan» МЧЖга ижара муддати тугагандан кейин янги муддатга узайтириш бў­йича устувор ҳуқуқ билан 25 йилга тўғридан-тўғри ижарага берилади. У ерда 2025-2035 йилларда қиймати 5 млрд АҚШ долларини ташкил этадиган умуммавсумий курорт мажмуаси барпо этилади.

Қарорда «Sea Breeze Uzbekistan»га бир қатор мажбуриятлар юклатилди. Яъни МЧЖ лойиҳани экологик талабларга риоя қилган ҳолда амалга ошириши, шу жумладан, лойиҳани амалга ошириш даврида ва лойиҳа ишга тушгандан кейин чиқинди ҳамда оқова сувларнинг Чорвоқ сув омбори ва Чирчиқ дарёсига ташланишига йўл қўймаслиги керак. Агар бунга риоя қилинмаса, лойиҳа тўхтатилади ва компаниянинг ерга бўлган ижара ҳуқуқи бекор қилинади.

Шунингдек, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда лойиҳани амалга оширишда сувни муҳофаза қилиш зоналари ва соҳилбўйи минтақасига қўйилган талабларга риоя қилиниши, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, сувни муҳофаза қилиш ва санитария зоналарида қурилиш ишларини олиб бормаслик бўйича қатъий назорат ўрнатиши лозим. Қурилиш ортидан бузилиши мумкин бўлган дача ва бошқа хусусий мулк эгаларига компенсация тўлаб берилади.

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси амалга оширилиши муносабати билан ўзининг баёнотини эълон қилди.

«Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳасини амалга ошириш шартларини белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинганлиги муносабати билан, Экология вазирлиги ўз ваколатлари доирасида лойиҳанинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик нормаларига риоя этилиши, экологик шартларга амал қилиниши, атмосферанинг ифлосланиши, табиий ресурслардан самарасиз фойдаланиш, фуқаролар ҳаёти ва саломатлигига таҳдид солиши мумкин бўлган омилларни аниқлаш бўйича доимий назоратни амалга оширади.

Вазирлик мулоқотга ва мурожаатларни кўриб чиқишга очиқлигини билдирган ҳолда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлатнинг мутлақ устувор йўналиши бўлиб қолишини алоҳида таъкидлайди», дейилади Экология вазирлиги баёнотида.

Ўзбекистон Экологик партияси эса ушбу масала бў­йича муносабат билдириб, Чорвоқ сув омбори тақдирига бефарқ бўлмасдан ўзларининг фаол фуқаролик позицияларини билдирган барча экофаоллар ва кенг жамоатчиликни доим қўллаб-қувватлашини алоҳида қайд этди. Айни пайтда, бу борада қабул қилинган Ҳукумат қарорининг тўлақонли ижро этилишини таъминлаш бўйича самарали парламент ва жамоатчилик назорати олиб боришини таъкидлади.




Ўхшаш мақолалар

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔51

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔151

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

🕔15:48, 26.03.2026 ✔181

Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

    Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

    ✔ 51    🕔 15:56, 13.04.2026
  • Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

    ✔ 151    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

    Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

    Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

    ✔ 181    🕔 15:48, 26.03.2026
  • Хавфсиз саноат ва  истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Хавфсиз саноат ва истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривож­лантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 212    🕔 11:04, 24.03.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазаси:  ижро  масъулияти  ва самарадорлик

    Атроф-муҳит муҳофазаси: ижро масъулияти ва самарадорлик

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ижро этилиши ҳолати Тошкент ва Навоий вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 199    🕔 10:58, 24.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар