Давр нафаси      Бош саҳифа

ЎЭП фракциясининг таклифлари инобатга олиндими?

ёхуд қонунчиликда содир бўлаётган кескин бурилишлар

ЎЭП фракциясининг  таклифлари  инобатга олиндими?

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсадларига ҳамоҳанг бўлган бир қатор қонун ҳужжатлари муҳокама марказида бўлди. ЎЭП фракцияси йиғилиши давомида депутатларда туғилган саволлар қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Аввало ЎЭП фракцияси йиғилишида қонун лойиҳалари юзасидан қонун ташаб­бускорларининг ахбороти эшитилди. Тақдим этилаётган қонун лойиҳаларининг партия дастурий мақсадларига қанчалик ҳамоҳанглигидан келиб чиқиб, фракция позицияси шакллантирилди.

 

Чиқиндилар масаласи – жуда муҳим

Мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ҳамда «Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига қурилиш ойнасидан фойдаланиш натижасида юзага келадиган чиқиндиларни қайта ишлаш ва қайта ишлаш харажатларини қоплаш учун утилизация йиғими жорий этилишини белгиловчи қўшимчалар ва ўзгартириш киритилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қурилиш ойнаси саноатини ривожлантиришга, унинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришга ҳамда қурилиш ойналарининг сифатини янада яхшилашга хизмат қилади.

Энг муҳими, эндиликда қурилиш ойнасидан фойдаланишда атроф-муҳитга етадиган зарарли таъсир ҳисобга олинади, ушбу соҳа ишлаб чиқарувчилари масъулияти ошади.

 

Инсон ҳаёти хавфсизлиги биринчи ўринда

Депутатлар «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини кўриб чиқишди.

Сўнгги пайтларда пиротехника буюмларини Ўзбекистон Республикасига қонунга хилоф равишда олиб кириш, ноқонуний реализация қилиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳолатларининг кўпайиши фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига, ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Қонун лойиҳаси билан хавфлиликнинг II – V классларига тегишли пиротехника буюмларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маиший мақсадлардаги муомаласи тўлиқ тақиқланиши таклиф этилмоқда. Шунингдек, «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунда пиротехника буюмлари муомаласи бўйича лицензия ва рухсатнома бериш тартибини бекор қилиш назарда тутилмоқда.

Йиғилишда фракция аъзоси Сапаргул Утемуратова томонидан қонун лойиҳасининг қабул қилиниши пиротехника буюмлари муомаласи соҳасида давлат назорати ва таъсир чораларининг самарадорлигини оширишга, ушбу турдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва ундан жабрланиш ҳолатларини бартараф этишга хизмат қилиши таъкидланди.

Қизғин савол-жавоб тарзида ўтган муҳокамалар сўнгида қонун лойиҳаси юзасидан фракция аъзолари томонидан бир қатор таклиф-тавсиялар билдирилиб, лойиҳа концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватланди.

 

ОИВ тестини топшириш кимларга мажбурий бўлади?

ОИВ тести бўйича қонун лойиҳасига кўра, 90 кун ва ундан ортиқ чет элда бўлиб қайтган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар мажбурий равишда ОИВга тиббий кўрикдан ўтказилади.

Бу текширув давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

Чет элдан меҳнат фаолияти учун келаётган хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар эса бу текширувни: ўз ҳисобидан ёки иш берувчи маблағи ҳисобидан ёки бошқа қонуний манба орқали ўтказишади.

Шу билан бирга, энди чет элда ишлаш ниятида бўлган Ўзбекистон фуқароларини юбораётган хусусий бандлик агентликлари ишчиларни борадиган давлат қонунчилиги билан таништириши, тегишли материаллар билан таъминлаши шарт бўлади.

 

Транспортда тартиб бўлмаса, хавф ортади

Яна бир муҳим масала – транспортда хавфсизликни ошириш бўйича қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Гап фақат йўллардамас, балки темирйўл, метро ва шаҳарлараро ташувлар ҳақида ҳам кетяпти.

Лойиҳага кўра, эндиликда темирйўл ва метрополитендаги хавфсизлик қоидаларини бузганлар, кичик ҳажмли кемаларни нотўғри ишлатганлар, ҳайдовчилар меҳнат ва дам олиш тартибига амал қилмаганлар жавобгарликка тортилади.

Муҳокамада яна бир муҳим масалага урғу берилди: янги бинолар, савдо марказлари ёки бошқа объектлар қурилаётганида шу ҳудуддаги транспорт юкламаси ҳисобга олиниши шарт бўлади. Бошқача айтганда, транспорт оқимига таъсир қилувчи қурилиш лойиҳаси жавобгарлик билан кўриб чиқилиши керак бўлади.

Шунингдек, инфратузилма режалаштирилаётганда пиёдалар, велосипедчилар, жамоат транспорти, ҳатто скутерлар учун устуворлик берилиши инобатга олиниши белгиланмоқда.

 

Ноширлик фаолиятида масъулият ошади

Бир қараганда китоб – оддий нарса: босилади, сотилади, ўқилади. Лекин аслида унинг ортида турган жараёнлар, масъулият ҳақида ҳамма ҳам хабардор эмас.

Қонунчилик палатасида айнан шу «кўринмас жараёнлар»ни тартибга солувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги қонун билан:

– нашриётлар масъулияти ошади;

– бош муҳаррир деган лавозим расмий мақом олади;

– катта нусхаларда тарқалаётган китоблар сифати, мазмуни, ишончлилиги устидан қатъий назорат ўрнатилади.

Ўйлаб кўринг: бирор ношир тарихий ҳақиқатни бузиб ёзса-чи? Илмий асарни нотўғри таржима қилса-чи? Ёки бемаъни контентни болаларга улашса-чи? Ким жавоб беради?

Бош муҳаррир энди шунчаки «мақола топширувчи» эмас – ҳуқуқий жавобгарлик остидаги шахс, танлов, муҳаррирлик, тасдиқлаш каби жараёнларга раҳбар бўлади. Яхши китоб учун бу жуда муҳим.

Демак, бу қонун адабиётимизга бефарқ бўлмаган ҳар бир китобхон учун ҳам долзарб. Чунки сифатли китоб – сифатли жамият асоси.




Ўхшаш мақолалар

Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔78

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔62

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

🕔15:50, 27.11.2025 ✔136

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 78    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 62    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 136    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 199    🕔 15:45, 20.11.2025
  • Янги  Марказий Осиё,  у қандай бўлади?

    Янги Марказий Осиё, у қандай бўлади?

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё янги давр остонасида» номли мақоласини ўқиб...

    ✔ 212    🕔 15:34, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар