Давр нафаси      Бош саҳифа

Табиатнинг ҳам, мамлакатнинг ҳам ишонган кучи – ёшлар

Янги Ўзбекистонда янги тарих яратадиган олтин авлод улғаймоқда. Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ёшлар билан ўтказган учрашувида бу яна бир бор ўз ифодасини топди.

Табиатнинг  ҳам,  мамлакатнинг  ҳам ишонган  кучи – ёшлар

Давлатимиз раҳбари билагида куч-ғайрат, ҳар бир ҳаракатида азму шижоат жўш урган йигитларимизни, билим ва одобда, ақл-заковатда тенгсиз қизларимизни кўриб, ҳар қандай халқ, ҳар қандай давлат Ўзбекистонга ҳавас қилишини фахр билан қайд этди.

«Катта-катта давлатлар, дунёнинг энг нуфузли компаниялари бугун бизга нега ишонмоқда? Нега миллиардлаб доллар инвестиция киритмоқда? Бу, албатта, бежиз эмас. Чунки, ҳамкорларимиз ёшларимизнинг илм-фан, таълим, IT, маданият, санъат ва спортдаги ютуқларини кўриб, салоҳиятимизга баҳо бермоқда, эртанги кунимиз пойдевори мустаҳкам эканига ишонч ҳосил қилмоқда», – деди Президентимиз.

Дарҳақиқат, бугун Ўзбекистон ёшлари – билимли, янгича фикрлайдиган, масъулиятли ва энг муҳими, юрт равнақи учун фидойиликка тайёр авлод сифатида ўзини намоён этмоқда. Президентимиз таъкидлаганидек, фақат сўз билан эмас, балки амалий ҳаракатлар билан ҳам ёшлар қўллаб-қувватланмоқда. 2024 йилда ёшлар учун 40 дан ортиқ ташаббус эълон қилиниб, қарийб 500 миллион АҚШ доллари ажратилди. 35 миллиард долларлик 8300 та лойиҳа ишга туширилмоқда ва улар орқали 292 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилмоқда. Келгуси истиқболда яна 500 минг иш ўрни яратадиган 83 миллиард долларлик лойиҳалар режалаштирилган.

Энг муҳими, бугунги ёшлар табиатга муҳаббати, атроф-муҳит мусаффолигига алоҳида эътибори билан катталарага ҳам намуна бўлмоқда. Она табиатимиз ҳимоячисини бўлган экофаол ёшларнинг катта гуруҳи майдонга чиқмоқда. Бу эса ёшлар Ўзбекистон Экологик партиясининг ҳам асосий таянчига, дастурий мақсадларимизни рўёбга чиқарадиган катта кучга айланганининг далилидир.

Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашида партия раҳбари Абдушукур Ҳамзаевнинг ёшлар билан ўтказган очиқ мулоқотда 500 нафарга яқин ёшлар (онлайн ва офлайн форматда) иштирок этди. Учрашувдан кўзланган асосий мақсад – ёшларнинг овозини эшитиш, уларнинг ташаббус ва таклифларини қўллаб-қувватлаш ҳамда экологик сиёсатда уларнинг фаол иштирокини таъминлашга қаратилди.

– Президентимиз «Биринчи ва Иккинчи Ренессансни буюк аллома ва мутафаккирларимиз яратган бўлса, бугун тарих навбатни сизларга бермоқда», дея сиз ёшларга бежиз юксак ишонч билдирмади,

 – деди Абдушукур Ҳамзаев. – Ўзбекистон Экологик партияси ёшларни айнан шундай стратегик йўналишларнинг таянч кучи, деб ҳисоблайди. Чунки бугунги экологик муаммолар, глобал иқлим ўзгаришлари, ресурслардан оқилона фойдаланиш каби масалаларнинг ечими – эртанги мутахассисларнинг билим ва дунёқарашига боғлиқ.

Ажратилган маблағлар асосида яқин келажакда энергетикада 20 миллиард, нефть-газ ва кимёда 11 миллиард, тоғ-конда 7 миллиард, электротехника ва автомобилсозликда 4,5 миллиард долларлик минглаб корхоналар ишга тушади. Ишлар бошланиши билан «яшил» иқтисодиёт, «яшил» энергия, рақамли геология, технологик минераллар, био-инженерия йўналишларида минглаб мутахассисларга талаб пайдо бўлади.

Мулоқот жараёнида иштирокчилар чиқиндиларни қайта ишлаш, сув ресурсларини ҳисобга олиш ва улардан оқилона фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш бўйича амалий таклифларини билдирди. Шунингдек, ўз қарашлари орқали экологик масалаларга нисбатан жавобгарлик ва фаол фуқаролик позициясини намоён этди.

Мулоқот якунида экология соҳасида ташаббус кўрсатиб келаётган бир гуруҳ фаол ёшлар Ўзбекистон Экологик партиясининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

ЎЭП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔51

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔151

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

🕔15:48, 26.03.2026 ✔181

Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

    Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

    ✔ 51    🕔 15:56, 13.04.2026
  • Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

    ✔ 151    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

    Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

    Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

    ✔ 181    🕔 15:48, 26.03.2026
  • Хавфсиз саноат ва  истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Хавфсиз саноат ва истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривож­лантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 212    🕔 11:04, 24.03.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазаси:  ижро  масъулияти  ва самарадорлик

    Атроф-муҳит муҳофазаси: ижро масъулияти ва самарадорлик

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ижро этилиши ҳолати Тошкент ва Навоий вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 199    🕔 10:58, 24.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар