Мамлакат хазинасидан қанча маблағ аҳоли учун қулай экологик муҳит яратишга сарфланмоқда?
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2024 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ушбу масала юзасидан депутатлар эътиборига ҳисобот тақдим этди.
Аввало, ушбу масала Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида муҳокама этилди. Фракция аъзолари томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш, чиқиндиларни йиғиш ва уларни қайта ишлаш, Оройбўйи ҳудудида экологик ҳолатни яхшилаш, қишлоқ хўжалигида инновацион технологиялар ва янги самарали услубларни қўллаш ҳисобига ер унумдорлиги ҳамда унинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларига Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан ажратилган маблағларнинг натижадорлигига эътибор қаратдилар.
Таъкидланганидек, 2024 йилда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси тадбирлари учун давлат бюджетидан 6,2 трлн сўмга яқин маблағ йўналтирилган.
Мазкур маблағлар ичимлик ва оқова сув тозалаш иншоотларини қуриш ва қайта таъмирлашга, атмосфера ҳавоси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси муҳофазасига, сув тежовчи технологияларни жорий қилишга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва чиқиндиларни утилизация қилиш жойларининг давлат кадастрларини юритиш билан боғлиқ харажатларга, Оролбўйида амалга оширилаётган экологик тадбирларга сарфланган.
Ўтган йилда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги харажатлар учун 100 млрд сўм режалаштирилган бўлиб, ушбу маблағларнинг 52 млрд сўми «Менинг боғим» лойиҳасига йўналтирилган.
Шунингдек, 2024 йилда 1 минг 887 гектар ҳимоя ўрмонларини (иҳота) барпо этиш ишлари амалга оширилган.
Йиғилишда қайд этилишича жорий йилнинг биринчи чорагида экология ва атроф-муҳит муҳофазаси тадбирлари учун давлат бюджетидан 913,1 млрд сўм маблағ йўналтирилган. Ҳисобот даврида Орол денгизининг қуриган туби ва Оролбўйи минтақасида 124,5 минг гектар, тоғолди ва бошқа ҳудудларда 1,5 минг гектар майдонида ўрмон барпо этиш ва қайта тиклаш тадбирлари бажарилган.
Шу билан бирга, ўрмон тадбирлари учун 700 тонна чўл ва бошқа турдаги ўсимликлар уруғлари тайёрланган. Хўжаликларда 487 гектар ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этилган. Чўл, тоғ ва тоғолди ҳудудларида чўлланиш ва қум кўчиши, сув ва тупроқ эрозиясининг олдини олиш ҳамда экологик муҳитни яхшилаш мақсадида 257 гектар майдонда ҳимоя ўрмонзорлари (иҳота) барпо этилган.
Экопартия депутатлари томонидан партия дастурий мақсад ва вазифалари, электорат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Оролбўйи ҳудудида амалга оширилаётган экологик тадбирларни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси муҳофазаси, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги харажатларни, чиқиндиларни йиғиш, зарарсизлантириш ва утилизация қилиш учун ажратилган маблағларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ ўзлаштириш, улардан оқилона фойдаланиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон
🕔15:56, 13.04.2026
✔51
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»
🕔16:03, 02.04.2026
✔151
Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.
Батафсил
Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари
🕔15:48, 26.03.2026
✔181
Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.
Батафсил