Бу энди қонун билан белгилаб қўйилмоқда
Фавқулодда вазиятлардан, турли табиий ва техноген фалокатлардан ҳеч ким тўлалигача ҳимояланган эмас. Халқимиз бежиз «Ўт балосидан, сув балосидан асрасин…» деб дуо қилмайди. Чунки кутилмаганда юз берадиган бундай офатлар қанча-қанча одамни бошпанасиз қолдириши, мол-мулкига, ҳатто ҳаётига ҳам катта зиён етказиши мумкин. Афсуски, бундай вазиятларда уларга кўмак бериш, келтирилган зарарни қоплаш масаласи доимо очиқ қолган. Мазкур ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланмаган. Аммо энди барчаси бошқача бўлишига умид бор.
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида иқлим ўзгариши ҳамда табиий офатлар оқибатида юзага келадиган фавқулодда вазиятлар давомида кўрилган зарарни баҳолаш ва уни қоплаш тартибини белгилайдиган қонун лойиҳаси қабул қилинди. Мазкур ҳужжат аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, табиий ва техноген офатларга қарши тизимли ёндашувни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга.
Янги қонун лойиҳасига кўра, табиий офат содир бўлганда:
– ким зарарни баҳолаши;
– ким ёрдам кўрсатиши;
– қайси ташкилот қаерда нима вазифани бажариши қонун билан аниқ-тиниқ белгилаб қўйилмоқда.
Қисқаси, эндиликда бундай офатларга давлат реакцияси ҳам аниқ, масъулият – расмий ваколатга айланяпти.
Қонун лойиҳаси, аввало, Ўзбекистон Экологик партияси фракциясида қизғин муҳокама қилинди. Йиғилишда иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар хавфини камайтириш, фавқулодда вазиятларда давлат органларининг аниқ ва ҳамкорликдаги ҳаракатларини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бинобарин, сўнгги йилларда сел, қурғоқчилик, шамолли бўронлар каби табиий офатлар нафақат табиатга, балки инсонлар ҳаётига, иқтисодиётга ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда. Айниқса, айрим ҳудудларда сел оқибатида юзлаб оилалар зарар кўраётгани кузатилмоқда. Демак, бугунги кунда ҳар қандай фавқулодда вазиятда ким нимага масъул эканини белгилаб, зарарни баҳолаш ва уни қоплаш тартибини қонун даражасида жорий этишнинг айни вақти.
Қонунга кўра, маҳаллий ҳокимиятдан тортиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлигигача бўлган барча тузилмаларнинг масъулияти, вазифалари ва ваколатлари белгилаб қўйилди. Бу эса, амалий ҳаракатларда кечикиш ва мувофиқлашмаган ишларнинг олдини олади.
Экологик партия фракцияси йиғилишда мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Депутатлар қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсияларини бериб, ҳужжатни қўллаб-қувватладилар. Жумладан, «табиий офатлар» атамасига аниқлик киритилиб, техноген фавқулодда вазиятлар хавфини камайтириш, уларнинг олдини олиш, зарарни баҳолаш ва компенсация беришнинг ҳуқуқий асослари янада равшанлаштирилди.
Фракция аъзоси Ойбек Раҳимов таъкидлаганидек, қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда хорижий давлатларнинг тажрибаси ҳам таҳлил қилинган. Бу эса унинг амалиётда самарали қўлланишига замин яратади.
Шунингдек, йиғилишда парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон
🕔15:56, 13.04.2026
✔46
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»
🕔16:03, 02.04.2026
✔147
Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.
Батафсил
Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари
🕔15:48, 26.03.2026
✔176
Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.
Батафсил