БМТнинг Нью-Йоркда бўлиб ўтган Бош Ассамблеяси Ўзбекистон Республикаси томонидан илгари сурилган «Ўрмонларни барқарор бошқаришга мувофиқ равишда ўрмонларни кўпайтириш ва қайта тиклаш бўйича Ҳаракатлар ўн йиллиги» резолюциясини бир овоздан қабул қилди.
Ҳужжатда 2027 йилдан 2036 йилгача бўлган давр ўрмонларни тиклаш бўйича ҳаракатлар ўн йиллиги деб эълон қилинган ва жаҳон ҳамжамияти бу борада фаол чоралар кўришга чақирилган.
Ҳужжат асосини Ўзбекистон Президентининг «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили» дастури, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ва «Марказий Осиёнинг яшил белбоғи» кўчат экиш кампанияси каби ташаббуслари ташкил этади. Унда ўрмонларни кўпайтириш ва қайта тиклаш бўйича тадбирларни амалга ошириш учун куч ва ресурсларни сафарбар этиш талаб қилиниб, давлатлар ва ташкилотларга тегишли чора-тадбирларни кучайтириш тавсия этилади.
Резолюция кенг қўллаб-қувватланди: дунёнинг турли минтақаларидан 80 дан ортиқ мамлакат, жумладан, Марказий Осиё давлатлари, Озарбайжон, Россия, Бразилия, Австрия, Германия, Финляндия, Португалия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, БАА, Қатар ва Баҳрайн ҳаммуаллифлар бўлди.
Ушбу резолюцияда Ўзбекистоннинг глобал экологик ташаббуслардаги роли ортиб бораётгани, барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга интилиши алоҳида таъкидланган.
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔32
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔26
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔159
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил