Давр нафаси      Бош саҳифа

Жаҳон банки билан 153 миллион долларлик лойиҳа

Ўзбекистон ҳукумати ва Жаҳон банки ўрмонлар ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш лойиҳасини амалга оширади.

Жаҳон  банки билан 153 миллион долларлик лойиҳа

Самарқанд халқаро иқлим форуми доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги Жаҳон банки билан биргаликда «Ўзбекистонда барқарор ландшафтларни тиклаш» лойиҳаси бошланганини эълон қилди.

Жаҳон банки лойиҳани амалга ошириш учун 153 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади.

Бу лойиҳа Марказий Осиё­нинг бешта давлатида ўрмонлар ва деградацияга учраган ерларни тиклашга кўмаклашиш бўйича амалга ошириладиган минтақавий дастурнинг бир қисмидир.

«Биз бугун Жаҳон банки билан ҳамкорликда йўлга қўяётган лойиҳамиз Ўзбекистон ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган мақсадларга эришишга ёрдам беради. Бу ўн йиллик охирига қадар ўрмонлар майдонини 6,1 миллион гектарга етказиш масалаларини ҳам ўз ичига олади, — деди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов. — Лойиҳа ерлари деградацияга учраган ерларга бута ва дарахтлар экиш орқали маҳаллий ландшафтларнинг барқарорлигини ва озиқ-овқат тизимларининг унумдорлигини оширади, шунингдек, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш ва иш ўринлари яратишга хизмат қилади. Бундан ташқари, лойиҳа табиий ресурслардан янада самарали фойдаланиш орқали кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлайди ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда экотуризмни ривожлантиришга хизмат қилади».

Лойиҳа тадбирлари мамлакатимизнинг олти ҳудуди — Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида амалга оширилади.

«Жаҳон банки Ўзбекистон ҳукумати дег­радацияга учраган ерларни тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаётганини юқори баҳолайди, — деди Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Татяна Проскурякова. — Янги лойиҳа орқали мамлакат Жаҳон банки томонидан молиялаштирилган Марказий Осиёда барқарор ландшафтларни тиклаш (RESILAND CA+) дастурига қўшилади. Дастур Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатишга хизмат қилади. Янги лойиҳанинг минтақавий компоненти Ўзбекистонга чегарадош қўшни давлатлар билан ўрмон ҳудудларида фао­лият олиб боришга ёрдам беради».




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔79

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔189

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔178

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар