Депутатлар муҳокамасидаги бу масалаларда Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ўз фикрини айтди
Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш ишларининг натижаси бугун ҳар бир оилада ўз аксини топяптими? Ҳар бир аёл давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликни ўз ҳаётида ҳис этмоқдами? Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ушбу масалалар хусусида ахборот берди, депутатлар саволларига жавоб қайтарди.
– Президентимиз раҳбарлигида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга оширишига кўмаклашиш бўйича ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бу борада республика бўйича 6 та туман тажрибаси оммалаштирилган, – деди Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Маҳкамова. –Хонадонларда учтадан ортиқ даромад манбаларини яратиш бўйича Сайхунобод, ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали аёллар бандлигини таъминлаш бўйича Жондор, аҳоли даромадларини ошириш – хонадонда молиявий пакетларини жорий қилиш бўйича Нишон, Шофиркон, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган кооперациялар ташкил этиш бўйича Бағдод, каштачилик мактаби ва қўй жунини қайта ишлашни йўлга қўйиш бўйича Шаҳрисабз тажрибаси шулар жумласидандир.
Қуйи палата мажлисида, шунингдек, болаларни жинсий зўравонликлардан ҳимоялаш бўйича қонунларга ўзгартишлар киритиш, ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча квота ажратмаслик билан боғлиқ ҳаракатларни қонунбузилиши сифатида белгилаш, жабрланувчи ариза ёзмаса ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритиш таклиф қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Инсониятнинг табиат қонуниятларига амал қилмаслиги, табиий ресурслардан беаёв фойдаланиши, Ер юзида ишлаб чиқариш суръатларининг кескин ортиши, транспорт воситаларининг кўпайиши ва бошқа кўплаб техноген ва антропоген таъсирлар оқибатида атмосферага чиқарилаётган карбонат ангидрид, метан ва азотнинг чала оксиди каби иссиқхона газлари қуёш энергиясининг Ер сатҳида жамланиб қолишига, бу эса, ўз навбатида, дунё об-ҳавосининг меъёридаги даражасидан ошиб кетишига сабаб бўлмоқда.
Мажлисда юқоридаги ўта муҳим ва глобал муаммо «Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича келишув комиссиясининг хулосаси ҳақидаги масала ҳам кўриб чиқилди.
Бир қатор қонунларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан фуқаролар (оилалар)нинг маълумотларини олиш ва қайта ишлаш ҳуқуқини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Жумладан, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан фуқароларнинг ижтимоий ёрдам ва хизматлардан фойдаланиш, ижтимоий картани расмийлаштириш тўғрисидаги аризалардаги имзоларни нотариал шаҳодатлаш талаб этилмаслиги белгиланмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида биринчи ўқишда кўриб чиқилган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасида айнан шу тартиблар ўз ифодасини топмоқда.
Бундан ташқари, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига шахсларга ижтимоий картани расмийлаштириш (амал қилиш муддатини узайтириш, алмаштириш, тугатиш)да тегишли маълумотлар, шу жумладан банк сирига оид маълумотларни олиш ҳуқуқи берилмоқда.
– Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ҳар томонлама баҳолаш ва бу орқали давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам ва хизматларнинг манзиллилигини таъминлашга хизмат қилади, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек Юсупов.
Муҳокамаларга бой бўлган мажлисда депутатлар соҳада қилинаётган ишларни эътироф этиб, оила институтини мустаҳкамлаш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар бердилар.
Саида ИБОДИНОВА
Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда
🕔09:24, 23.10.2025
✔5
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»
🕔09:20, 23.10.2025
✔4
Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.
Батафсил
Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача
🕔15:35, 16.10.2025
✔29
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.
Батафсил