Давр нафаси      Бош саҳифа

Соғлом жамият сари тарихий қадам

Ўзбекистон Экологик партияси депутатлари бу иллатга қарши курашишда намуна бўлишга қарор қилишди

Соғлом жамият сари  тарихий қадам

Президентимиз раислигида ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгашнинг коррупциянинг олдини олишга қаратилган йиғилишида кўтарилган масалалар барча партия ташкилотлари,
депутатлар корпусида катта акс-садо берди.

Бу ижтимоий иллатга биргаликда қарши курашишда Ўзбекистон Экологик партиясидан Қонунчилик палатаси ҳамда маҳалллий Кенгашларга сайланган 700 нафарга яқин депутатлар зиммасига улкан масъулият юклаши алоҳида таъкидланмоқда.

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг кенгайтирилган йиғилишида мазкур йўналишдаги устувор вазифалар белгилаб олинди. Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари, партия Марказий Кенгаши ва ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари иштирок этди.

Таҳлилларга кўра, мамлакатимизда ҳуқуқий қонунчиликнинг такомиллаштирилиши, коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида давлат органининг ташкил этилиши, вазирлик ва идоралар фаолиятининг рақамлаштирилиши натижасида сўнгги 7-8 йиллик вақт оралиғида бу йўналишда муайян ижобий натижаларга эришилди.

Аммо, коррупцияга қарши курашиш ва унинг илдизи билан йўқотиш жамият ва давлат олдида турадиган доимий масаладир. Йиғилишда қайд этилганидек, коррупцияга қарши кураш жараёни ҳеч қачон аниқ муддат билан чекланмайди. Ушбу масалада фақат давлатнинг саъй-ҳаракати билан кутилган натижага эришиб бўлмайди. Бу – бутун жамиятимизнинг иши.

Эндиликда коррупцияга қарши курашишда парламент, Миллий ва ҳудудий кенгашлар, фуқаролик жамияти институтларининг роли оширилмоқда. Бу иллатга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари кучайтирилади. Декларациялаш, ноқонуний бойлик орттиришга оид янги тартиблар киритилиши натижасида коррупция омиллари чекланади. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, ташкилотлардаги ички назорат тузилмалари фаолияти кучайтирилади.

– Бу ишларда партиямиздан сайланган ҳар бир депутат фаоллик кўрсатиши, коррупция ҳолатларига қўй қўймаслик учун халқимизнинг ҳуқуқий маданияти ва тафаккурини ошириш учун тарғибот ишларини олиб бориши шарт, – дейди ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Носир ҲАЛИМОВ. – Маҳаллаларгача тушиб, маиший коррупцияни келтириб чиқараётган ҳолатларни ўрганиш эндиликда доимий вазифамиз бўлади. Маиший коррупцияга қарши курашиш бўйича вазирлик, идоралар раҳбарлари масъулияти оширилади. Давлат хизматлари даражасини аҳоли баҳолайдиган тизим қилинади, энг ёмон кўрсаткичга эга соҳа раҳбарлари бўйича чора кўрилади.

Йиғилишда сўзга чиққанлар коррупцияга қарши курашиш нафақат давлат идоралари, балки жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун устувор вазифа бўлиши кераклиги, ҳуқуқий онг ва фаолликни ошириш орқалигина бу иллатни таг-томири билан йўқ қилиш мумкинлигини таъкидлашди.

 

Ўзбекистон Экологик партияси

Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔78

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔62

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

🕔15:50, 27.11.2025 ✔136

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 78    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 62    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 136    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 199    🕔 15:45, 20.11.2025
  • Янги  Марказий Осиё,  у қандай бўлади?

    Янги Марказий Осиё, у қандай бўлади?

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё янги давр остонасида» номли мақоласини ўқиб...

    ✔ 212    🕔 15:34, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар