Давр нафаси      Бош саҳифа

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигига қайси давлат органлари жавобгар?

Экопартия эътиборидаги яна бир масала бўйича қонун қабул қилинмоқда

Озиқ-овқат  маҳсулотлари  хавфсизлигига  қайси давлат  органлари  жавобгар?

Озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги: давлат назорати кучайтирилади ва ер ости сувларидан фойдаланиш такомиллаштирилади

Озиқ-овқат хавфсизлиги – бу ҳар бир инсоннинг соғлиғи ва фаровонлигига бевосита таъсир этувчи энг муҳим омиллардан биридир. Бугунги кунда дунё миқёсида сифатсиз ва хавфли маҳсулотлар истеъмоли туфайли турли касалликларнинг авж олаётгани жиддий муаммога айланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили дунё бўйича озиқ-овқат билан боғлиқ касалликлардан миллионлаб одамлар азият чекади. Бу эса маҳсулот хавфсизлигини таъминлаш фақат истеъмолчилар эмас, балки давлат учун ҳам стратегик масала эканини кўрсатади.

Ўзбекистонда ҳам аҳолини хавфсиз ва сифатли озиқ-овқат билан таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бироқ, бозорларда сифатсиз, ҳатто инсон саломатлиги учун хавфли маҳсулотларнинг сотилиши ҳали-ҳануз учраб туради. Бу эса соҳани ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни янада мустаҳкамлаш зарурлигини кўрсатмоқда.

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кун тартибидаги долзарб масалалар қаторида «Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Аввалроқ ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси йиғилишида ҳам депутатлар томонидан атрофлича кўриб чиқилди.

Озиқ-овқат хавфсизлиги – нафақат истеъмолчи, балки умуммиллий аҳамиятга эга масала. Бу борада охирги йилларда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Аммо амалдаги тартиблар соҳадаги муаммоларни тўлиқ бартараф этиш учун етарли эмас. Шундай экан, янги қонун лойиҳаси нафақат стандартларни белгилаш, балки ушбу тартибларга масъул органларни аниқлашни ҳам ўз ичига олади.

Ҳужжатга кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш вазифаси қуйидаги давлат органлари зиммасига юкланади:

– Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси;

– Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси;

– Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги.

Шунингдек, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга ҳам қатор ўзгартишлар киритилмоқда. Яъни, савдо шохобчалари томонидан яроқлилик муддати ўтган маҳсулотларни қабул қилиш ва сотишга қатъий чеклов қўйилмоқда.

Экологик партия фракция аъзоси Гулчеҳра Тожибоеванинг таъкидлашича, мазкур қонун лойиҳаси нафақат мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, балки миллий маҳсулотларни жаҳон бозорига олиб чиқиш имкониятларини ҳам кенгайтиради.

– Аввало, бу қонун харидорларнинг хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган ишончини оширади, – дейди Экопартия депутати Гулчеҳра Тожибоева. – Энди маҳсулотнинг сифати, унинг инсон саломатлигига зарарсизлиги устидан давлат томонидан жиддий назорат ўрнатилади. Шу билан бирга, сотувчиларга ҳам катта масъулият юкланади – энди улар яроқлилик муддати ўтган товарларни сотса, жиддий жавобгарликка тортилади.

Йиғилишда лойиҳанинг Экологик партия дастурий мақсадларига мослиги қайд этилди. Депутатлар уни янада такомиллаштириш борасида ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.

Қонунчилик палатаси йиғилишида ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳасини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан ер ости сувларига қудуқларни қонунга хилоф равишда бурғилаш ва хавфли геологик жараёнларнинг олдини олишга доир кўрсатмалар талабларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Шунингдек, ҳисоблаш воситаларисиз ер ости сувлари олинганда солиқни белгиланган солиқ ставкасининг оширилган миқдорида ундириш, ер ости сувларига қудуқларни бурғилашга доир рухсатномани бериш тартиб-таомилини ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолиятига доир рухсатномани бериш тартиб-таомили билан алмаштириш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ер ости сувларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олишга, ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун енгилликлар яратишга ҳамда ер ости сувларидан оқилона фойдаланишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Қуйи палата депутатлари шу куннинг бошқа долзарб масалалари бўйича яна бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқди.

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔46

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔147

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

🕔15:48, 26.03.2026 ✔176

Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

    Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

    ✔ 46    🕔 15:56, 13.04.2026
  • Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

    ✔ 147    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

    Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

    Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

    ✔ 176    🕔 15:48, 26.03.2026
  • Хавфсиз саноат ва  истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Хавфсиз саноат ва истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривож­лантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 206    🕔 11:04, 24.03.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазаси:  ижро  масъулияти  ва самарадорлик

    Атроф-муҳит муҳофазаси: ижро масъулияти ва самарадорлик

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ижро этилиши ҳолати Тошкент ва Навоий вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 193    🕔 10:58, 24.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар