Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎЭП фракцияси раҳбари:
– Йирик шаҳарларимизда жамоат транспорти учун ажратилган йўлак бор, лекин ишламаяпти. Энди бундай бўлмайди. Жамоат транспорти учун ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузиш қонунбузарликка сабаб бўлади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жарима белгиланмоқда.
Бугун пойтахтимизда нима учун аксарият юртдошларимиз ўқишга, ишга боришда такси ёки шахсий автомобилидан фойдаланмоқда? Чунки йўналиш автобуслари ўзининг графигида барқарор ҳаракатлана олмайди. Ўша такси ва шахсий автомобиллар уларнинг ҳаракатланишига халал беради.
Агар автобуслар вақтида ҳаракатланса, кўпчилик ишга, ўқишга жамоат транспортида қатнай бошлайди. Натижада кўчаларимизда автомобиллар камаяди, тирбандликлар пасаяди. Муҳими, атмосферага чиқаётган заҳарлар миқдори озаяди.
Кўряпсизми, биргина жамоат транспорти учун қулайлик яратиш қандай натижаларга олиб келади...
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔32
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔26
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔159
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил