Давр нафаси      Бош саҳифа

Қурилиш ташкилотларининг масъулияти ошади

2024 йил 10 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари томонидан
бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама этилди.

Қурилиш ташкилотларининг  масъулияти  ошади

Йиғилишда дастлаб депутатлар томонидан қурилишда чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда қурилиш ва урбанизация кўламининг кенгайиши, қурилиш объектлари майдонларидан чанг ва қум заррачаларининг шамол орқали ҳавога кўтарилиши ҳолатлари атмосфера ҳавосининг ёмонлашишига сабаб бўлмоқда.

Шундан келиб чиқииб, қонун лойиҳаси билан қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун қурилиш ташкилотлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини белгилаш таклиф этилмоқда.

Моҳира ХЎЖАЕВА, фракция азоси:

– Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши экологик вазиятни яхшилашга, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олишга, қурилиш ташкилотларининг масъулиятини оширишга хизмат қилади. Муҳими, бу янги меъёр юртдошларимизнинг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш борасидаги конституциявий ҳуқуқлари таъминланишида алоҳида ўрин тутади.

Дарвоқе, Ўзбекистон Экологик партиясининг Сайловолди дастурида ҳар қандай қурилиш табиатга безарар бўлишига эришиш учун қатъий давлат ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш вазифаси қўйилган эди. Фракция аъзолари муҳокамасига тақдим этилган янги ҳуқуқий меъёрлар ҳам партиянинг дастурий мақсадларига ҳамоҳанглиги билан аҳамиятлидир.

Муҳокамалар сўнгида қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланди.

Шунингдек, йиғилишда, чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Фракция аъзоларининг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш борасида аҳолига кўрсатилаётган хизматларнинг янада яхшиланишига, соҳада мавжуд камчиликларни бартараф этишга хизмат қилади.

Қизғин муҳокамалар якунида қонун лойиҳаси юзасидан таклиф ва тавсиялар берилиб, лойиҳа маъқулланди.

Кун тартибидаги масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔76

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔188

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔177

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар