Фуқаролик жамияти ривожи
Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.
Тошкент шаҳрида 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Мамлакатимизда амалга оширилган конституциявий ислоҳотлар натижасида парламент юқори палатаси таркиби ихчамлашиб, унинг аъзолари сони 100 нафардан 65 нафарга қисқарди.
Асосий қонунимизга мувофиқ, Сенат аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда – 4 кишидан сайланди. Яна 9 нафар сенатор Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан тайинланди.
Нуфузи ва масъулияти ошаётган Сенат Давлатимиз раҳбари янги таркибдаги Сенат аъзоларини юксак ишончга сазовор бўлганлари билан самимий табриклади ва юқори палатанинг аввалги таркиби мамлакатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшганини таъкидлади. Охирги беш йилда юқори палата томонидан 106 марта ҳисоботлар эшитилган, ижро органларига 1 минг 300 та сўров киритилган. Парламентнинг халқаро майдондаги нуфузи ҳам сезиларли даражада ошган. Ўтган даврда хорижий давлатлар билан парламентлараро дўстлик гуруҳлари сони 26 тадан 73 тага етган.
Айни вақтда сенаторларнинг ваколатлари ва масъулияти бир неча баробар ошди. Хусусан, юқори палатанинг парламент назорати ва бир қатор муҳим давлат органларини шакллантиришдаги иштироки сезиларли равишда кенгайтирилди. Сенатга ҳам қонунчилик таклифи киритиш ҳуқуқи берилди.
Президент бугун дунёдаги вазиятга йиғилганлар эътиборини қаратиб, тинчлик ва бирликнинг аҳамиятини таъкидлади.
– Мана шундай ғоят таҳликали вазиятда биз фақат кучли ирода, бирлик ва ҳамжиҳатлик, қаттиқ меҳнат билангина юртимизда тинчлик ва тараққиётни таъминлашга эриша оламиз. Ҳурматли сенаторларимиз, маҳаллий кенгашларга сайланган депутатларимиз ана шу ўткир ҳақиқатни, ўз зиммаларидаги улкан масъулиятни чуқур англаб иш олиб борадилар, деб ишонаман, – деди Шавкат Мирзиёев.
Бу омиллар барчадан ўз ишини танқидий баҳолаб, уни бутунлай янгича ташкил этишни тақозо этмоқда.
Халқнинг 30 йиллик орзуси
Энди халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳокимлар эмас, балки депутатлар орасидан сайланган Кенгаш раислари бошчилик қилади. Президент ушбу сиёсий ислоҳот орқали халқимизнинг 30 йиллик орзуси рўёбга чиққанини таъкидлади.
Бу йил ҳокимларнинг 33 та ваколати кенгашларга олиб берилди, яна 17 та ваколатни ўтказиш режа қилинган. Мисол учун, ичимлик сув тарифига устама, давлат объектлари ва бозорларда ижара тўловлари каби жами 7 турдаги маҳаллий йиғимлар миқдорини тасдиқлаш ваколати ҳам маҳаллий кенгашларга ўтказилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, кенгаш сўрови ва кенгаш текшируви каби янги механизмлар орқали ҳудудий ижро органлари фаолияти устидан назорат кучайтирилади.
Маҳаллий кенгашлар томонидан ҳар ярим йилда қилинган ишлар бўйича матбуот анжуманлари ўтказиш амалиёти йўлга қўйилса, бу уларнинг фаолиятида ошкоралик ва ҳисобдорликни кучайтириши кўрсатиб ўтилди.
Кенгаш сўрови ва Кенгаш текшируви каби янги механизмлар орқали ҳудудий ижро органлари фаолияти устидан назорат кучайтирилади. 2026 йилдан бошлаб туман ва шаҳар Кенгашларига ҳам ҳокимлар раислик қилмайди.
Маҳаллий Кенгашлар вазирлик ва идораларнинг қуйи бўғинлари, айниқса, туман ва шаҳар бўлинмалари билан жойларда янгича ёндашув асосида ишлаши талаб этилади. Туман ва шаҳарлар бюджети муносабатларида ҳам маҳаллий Кенгашлар жуда катта ваколатларга эга. Бундан оқилона фойдаланиб, аҳолини қийнаётган масалаларни ҳал этиш, Сенат эса бу йўналишларда маҳаллий кенгашларга кўмаклашиб бориши зарурлиги қайд этилди.
Ушбу чора-тадбирлар мамлакатимизда давлат бошқарувини қуйи бўғинга тушириш, уларни аҳолига яқинлаштириш жараёнлари ортга қайтмас тус олганидан далолат беради.
Юқори палатанинг юраги
Қонунларни муҳокама қилишда янгича механизмларни жорий этиш зарурлиги қайд этилди. Айниқса, қонун ижодкорлиги жараёнига маҳаллий Кенгашларни кенг жалб этиш, ҳар бир қонун бўйича уларнинг фикрини олиш амалиётини йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга. Энг муҳими, қонунларда ҳудудий ва умумдавлат манфаатлари уйғун бўлишига эришиш лозим.
Янгиланган Конституциямизда Сенатга маҳаллий Кенгашларнинг қарорлари қонунчиликка мувофиқ бўлишини таъминлаш бўйича катта масъулият юклатилган. Сенат бу борада очиқлик ва шаффофликни, қонунийликни таъминлаш бўйича самарали тизим яратиши керак.
Сенат қўмиталари – юқори палатанинг юраги, ҳаракатлантирувчи кучидир. Шу боис, қўмиталардаги эшитув институти асосларини қонун даражасида мустаҳкамлаб қўйиш вақти келди.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича парламент назоратини, бутун жамиятимиз иштирокини янада кучайтириш зарур. Сенат аҳоли ва давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантириш, ёш авлод онгига қонунга ҳурмат, тўғрилик ва ҳалол меҳнат тушунчаларини сингдириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиши керак.
Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.
Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.
БатафсилКуни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.
Батафсил