Давр нафаси      Бош саҳифа

ЁШЛАР СИЁСАТИ ВА МАЪНАВИЯТ МАСАЛАСИ ҲАР ДОИМ ЭНГ ДОЛЗАРБ ВА КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН ВАЗИФА

Талабга жавоб берадиган асарлар яратиш... Эстрада йўналишини тартибга солиш, бунда яратилаётган қўшиқларнинг бадиий-ғоявий савиясини ошириш...

ЁШЛАР СИЁСАТИ ВА МАЪНАВИЯТ МАСАЛАСИ ҲАР ДОИМ ЭНГ ДОЛЗАРБ ВА КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН ВАЗИФА

Ёшларни театр ва музейларга кенгроқ жалб қилиш... Ёш авлоднинг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида ўзаро мулоқотлари учун қулай, ишончли маълумотларга бой бўлган маҳаллий ижтимоий тармоқлар яратиш…

Бу куни кеча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари Комплексининг 2016 йил 9 ойида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига бағишланган йиғилишида муҳокама марказида бўлган масалалардан айримлари.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йил иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган мажлисида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш борасида Комплекс таркибига кирувчи вазирлик ва идораларда амалга оширилган ишлар натижалари ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг 9 ойида Комплекс бўйича жами 4,6 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, хизматлар кўрсатилди. Ўсиш суръати 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 127,6 фоизни ташкил этди. Аҳолига 2,9 триллион сўмлик (122,7 фоиз) пулли хизматлар кўрсатилди.

Инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар бўйича 247,3 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ўзлаштирилди ёки режага нисбатан 115,5 фоизга, экспорт прогнози кўрсаткичлари ҳам ортиғи билан бажарилишига эришилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастурининг ижроси атрофлича муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, жойларда уюшмаган ёшларнинг қизиқиш ва эҳтиёжларини мунтазам ўрганиб борган ҳолда уларни фойдали меҳнатга жалб этишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Мажлисда маданият ва санъат соҳасини янада кенг ривожлантириш, бу масалани комплекс тарзда ҳал этиш, инсонларни, айниқса, ёшларни маънавий баркамол этиб тарбиялаш, ёшлар онгига Ватанга муҳаббат туйғусини янада чуқурроқ сингдириш, музейлар воситасида халқимиз тарихининг энг ёрқин саҳифаларини ва ҳозирги ҳаётини, мамлакатимизнинг эркин демократик тараққиётини ёритиб берадиган асарлар яратишда ижод аҳлига, ижодий жамоаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Комплекс йиғилишида ахборот-коммуникация технологияларини изчил ривожлантириш, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ҳокимлик органларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенг жорий этиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифаларнинг бориши, ходимларнинг компьютер саводхонлиги бўйича билим даражасини ошириш натижалари каби масалалар таҳлил қилинди.

Интерактив давлат хизматларини кўрсатиш орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли учун бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, уларни ахборот билан таъминлаш тизимини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан таҳлилий мақолаларни, кўрсатув ва эшиттиришларни босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида, хорижий давлатларда кенг тарғиб қилиш юзасидан белгиланган чора-тадбирларни янада кучайтириш масалаларига ҳам алоҳида ­эътибор қаратилди.

Йиғилишда Комплекс таркибига кирувчи вазирлик ва идораларда 2016 йил учун белгиланган устувор вазифалар ижросини тўла амалга ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔52

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔154

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

🕔15:48, 26.03.2026 ✔182

Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

    Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

    ✔ 52    🕔 15:56, 13.04.2026
  • Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

    ✔ 154    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

    Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

    Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

    ✔ 182    🕔 15:48, 26.03.2026
  • Хавфсиз саноат ва  истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Хавфсиз саноат ва истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривож­лантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 213    🕔 11:04, 24.03.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазаси:  ижро  масъулияти  ва самарадорлик

    Атроф-муҳит муҳофазаси: ижро масъулияти ва самарадорлик

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ижро этилиши ҳолати Тошкент ва Навоий вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 200    🕔 10:58, 24.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар