Давр нафаси      Бош саҳифа

Депутатликка номзодлар сайловчилар билан учрашмоқда

«Табиат учун бирлашайлик!» шиори билан сайлов кампаниясини олиб бораётган Ўзбекистон Экологик партиясининг сайловолди тарғибот тадбирлари фаол давом этмоқда.

Депутатликка  номзодлар сайловчилар билан учрашмоқда

Ромитан тумани марказидаги мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига кўрсатилган  номзодлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда номзодлар партия ва ўзларининг сайловолди дастуридаги энг муҳим жиҳатлар билан йиғилганларни таништирди.

Юртимизнинг қурғоқчил ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли орасида экологик муаммолар туфайли юзага келаётган касалликларни аниқлаш, доимий мониторинг қилиб бориш ва уларнинг олдини олиш чораларини кўриш, мамлакатнинг иқлим «юки» мониторингини ва иқлим ҳисобини юритиб бориш механизмларини жорий этиш, иқлим ўзгаришига чидамли янги нав ва зотлар яратишни рағбатлантириш каби ташаббуслар сайловчиларда катта қизиқиш уйғотди. Иқлим ўзгариши билан боғлиқ экотизимлардаги йўқотиш­лар ва зарарларни қоплаш учун махсус жамғарма ташкил этишга оид ташаббус ҳам Бухоро вилоятининг иқлим шароитини яхшилаш учун катта ёрдам бўлиши қайд этилди.

Яна бир учрашув Навоий вилояти Мудофаа ишлари бошқармасида бўлиб ўтди. Унда партия Сайловолди дастурнинг саккизта йўналиши бўйича атрофлича маълумотлар берилди.

Жумладан, ҳар бир инсоннинг соғлом атроф-муҳитга эга бўлиши, мусаффо ҳаводан нафас олиши, тоза ичимлик сув, хавфсиз ва экологик тоза озиқ-овқат истеъмол қилиш, келажак авлод учун муносиб Ватан қолдириш учун бугундан, ҳозирдан аниқ амалий чоралар кўриш зарурлиги ҳақида сўз юритилди.

Учрашувлар қизғин давом этиб, чекка ҳудудларга қадар кириб бормоқда. Хусусан, Сўх тумани ўзининг сўлим кўриниши, шириндан шакар мевалари билан табиат сийлаган маскан. Туман аҳолиси ўзлари истиқомат қилаётган бу гўшаларда ҳамиша тоза ҳаво, экологик барқарорлик ҳукмрон бўлишини истайди. Шу сабабдан улар доимо яшиллик олами ва дарахтларни кўз қорачиғидек асраш ҳаракатида. Шу боис ҳам бу ҳудуд аҳолисининг кўпчилиги Экопартия ташаббусларини қўллаш фикрини айтишди.

Учрашув давомида сайловчилар Экологик партиянинг Сайловолди дастури билан танишгач барча ташаббусларни бажонидил қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдиришди. Айниқса, партиянинг 2030 йилга қадар велосипедда ҳаракатланиш улушини 20 фоизга етказиш ташаббусини илгари сураётгани нуронийларни қувонтирди. «Баҳаво табиат бағрида, кўчаларни велосипедда кезишнинг гашти ўзгача», – дейди улар суҳбат давомида.

 

ЎЭП МК

Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔76

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔188

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔177

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар