Давр нафаси      Бош саҳифа

ОРОЛБЎЙИДА ЭКОЛОГИК ВАЗИЯТНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ бўйича аниқ механизм ишлаб чиқилган

«Оролбўйи минтақасида юзага келган экологик вазият нафақат Ўзбекистон ёки Марказий Осиё, балки бутун дунё ҳамжамияти учун ташвишли ҳолдир...»

ОРОЛБЎЙИДА ЭКОЛОГИК ВАЗИЯТНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ  бўйича аниқ механизм ишлаб чиқилган

Олис Мўйноқ туманида Ўзбекистон Экологик партияси тарафдорлари, партия электорати вакиллари билан бўлган учрашувда бу алоҳида қайд этилди. Экопартия раҳбари Абдушукур Ҳамзаев партиянинг Сайловолди дастурида Оролбўйи минтақасидаги экологик вазият ва мавжуд муаммолар ечими юзасидан илгари сурилаётган аниқ таклифлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.
Партия Сайловолди дастурида таъкидланганидек, «Иқлим ўзгаришининг энг аянчли салбий оқибатларидан бири бўлмиш Орол фожиасидан хулоса қилган ҳолда бир қатор ишларни амалга оширишни бугунги экологик вазиятнинг ўзи тақозо этмоқда. Республикамизнинг қурғоқчил ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли орасида экологик муаммолар туфайли юзага келаётган касалликларни аниқлаш, доимий мониторинг қилиб бориш ва уларнинг олдини олиш чораларини кўриш, Оролбўйи минтақасида жойлашган Қизилқум чўли ҳудудида саҳрога мос ўсимликлар экиш орқали қум-бўронлар кўтарилишининг олдини олиш ва яйловлар деградациясини тўхтатиш» каби масалалар келгуси беш йилликда амалга оширилиши зарур бўлган фаолият ҳисобланади. 
Бугун Қорақалпоғистон Рес­публикасининг Мўйноқ туманига ташриф буюрган киши уни танимай қолиши, шубҳасиз. Бу ердаги катта ўзгаришлар яққол кўзга ташланмоқда. Туман марказидаги замонавий бинолар, кенг ва обод кўчалар қаторида табиат ҳам ўзига хос чирой касб этмоқда. Олдинги яп-яйдоқ манзилларда бугун гуркираб дарахт ўсмоқда, ранг-баранг гуллар атрофга хушбўй таратиб турибди. Одамлар юзида ҳам олдинги умидсиз, норозилик кайфиятини кўрмайсиз. Барчаси хушнуд ва мамнун бир қиёфада ҳаёт завқини суришяпти.
Кейинги беш-олти йиллик қисқа давр ичида бу ерда Орол денгизи инқирозини юмшатиш, экологик вазиятни яхшилаш ҳамда аҳоли турмуш даражасини юксалтириш борасида сезиларли ишлар амалга оширилди. Хусусан, Орол денгизи чекиниши натижасида пайдо бўлган минглаб гектар ерларга эътибор қаратилиб, ўрмонзорлар барпо қилинмоқда. Кенг жамоатчилик, корхона ва ташкилотлар билан ҳамжиҳатликда ҳар йили қурғоқчилик ва шўрга чидамли дарахт ва буталар экиш анъана­га айланди. Бир неча йил илгари экилган юлғун ва саксовуллар бугун кўкка бўй чўзиб тургани кўзни қувонтиради.
Албатта, бундай залварли вазифаларнинг уюшқоқлик билан бажарилишида Ўзбекистон Экологик партиясининг ҳам муносиб ўрни бор. Оролбўйи минтақаси, хусусан, Мўйноқ тумани партия фаолларининг доимий эътиборида бўлиб келяп­ти. Бу ерда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили мамлакатимизнинг ҳар бир партия ташкилоти вакиллари хайрли ишларни амалга ошириб келади. Дарахт ва гул кўчатлари, саксовул, юлғун, сўзан каби буталар уруғлари йиғилиб, Мўйноққа олиб бориб экиш каби хайрли ва машаққатли юмушлардан улар асло оғринишмайди. Қайтанга, улар бундай савоб ишларга анъана тусини беришмоқда. 
Мана шундан ҳам Мўйноқда Ўзбекистон Экологик партиясининг алоҳида ўрни борлигини ҳис этиш мумкин. Партиянинг улкан иш режалари ва дастурларида Мўйноқ масаласи ҳеч қачон четда қолган эмас. Нав­батдаги Сайловолди дастурда ҳам бунга катта эътибор қаратилгани айни муддао бўлмоқда.
– Бутун бошли денгизнинг йўқ бўлиб кетиши дунё миқёсидаги катта фожиа ҳисобланади, – деди Абдушукур Ҳамзаев сайловчилар билан учрашув чоғида. – Бу фожианинг салбий оқибатларини ҳаммамиз кўриб-билиб, ҳис қилиб турибмиз. Галдаги вазифамиз фожиа зарарини камайтириш, ҳудудни яна ободонлаштириш ва кўмаламзорлаштириш ишларини юқори босқичга олиб чиқишдан иборат. Биз буни Сайловолди дастуримизда алоҳида назарда тутганмиз. 
Партиянинг Сайловолди дас­тури тарғиботига бағишлаб Мўйноқ туманида ўтказилган учрашув савол-жавобларга бой бўлди. Унда  иштирок этган  электорат вакиллари, экофаоллар, хотин-қизлар, нуронийлар ва ёшлар партиянинг Сайловолди дастурига катта қизиқиш билдиришди. Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев сайловчиларнинг барча саволларига атрофлича жавоб қайтарди.
– Учрашувда партия раҳбари Ўзбекистон Экологик партиясининг Сайловолди дастури ҳақида батафсил маълумот бериб, илгари сурилаётган таклифлар электорат хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда шакллантирилгани, барча юртдошларимизнинг экологик ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилиши, шунингдек, экологияга алоқадор бўлган барча соҳалар ривожига бевосита таъсир кўрсатиши ҳақида сўз юритди, – дейди биз билан суҳбатда Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти Кенгаши мутахассиси Айдангул Абдураҳмонова. – Ҳозирги кунда Қорақалпоғис­тонда Экопартия аъзолари 47 минг нафардан ошди. Шундан 24 минг нафардан зиёдини хотин-қизлар ташкил қилади. Партияга аъзо бўлишга интилаётган элдошларимиз ҳам талайгина. Бу эса бизда Сайловолди дастурни қўллаб-қувватловчилар сафи тобора кенгайиб бораётганидан дарак беради.

Сайлов­олди дастурида «Судочье – Акпетки» давлат буюртма қўриқхонасининг Судочье кўллар тизимидаги Судочье кўлида ва бошқа кичик кўлларда сув сатҳи пасайишининг олдини олиш чораларини кўриш ҳамда «Айдар – Арнасой» кўллар тизими ҳудудида экотизимни тиклаш ҳамда экотуризмни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ҳақидаги бандлар кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотиб, кўпчиликка манзур бўлмоқда.

– Учрашувда мазкур ташаб­бусларнинг ижро этилиши учун ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишимиз ва доимий равишда жамоатчилик назоратини ўрнатишимиз зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, партия фаоллари томонидан ўтган беш йилда Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилиб, бу борадаги ишларни янада кучайтириш ва ҳудуд иқлимини яхшилаш партиянинг энг катта мақсадларидан экани қайд этилди, – дейди Экопартиянинг фаол аъзоси Баҳром Бекдияров.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Экологик партияси Сайловолди дастури эртанги кунимизнинг мусаффолиги, экологик вазият барқарорлигини таъминлашга муносиб хизмат қилади.

Эрпўлат БАХТ,
«Oila va TABIAT» газетаси мухбири




Ўхшаш мақолалар

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔36

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔140

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

🕔15:48, 26.03.2026 ✔170

Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

    Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

    ✔ 36    🕔 15:56, 13.04.2026
  • Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

    ✔ 140    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

    Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

    Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

    ✔ 170    🕔 15:48, 26.03.2026
  • Хавфсиз саноат ва  истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Хавфсиз саноат ва истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривож­лантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 200    🕔 11:04, 24.03.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазаси:  ижро  масъулияти  ва самарадорлик

    Атроф-муҳит муҳофазаси: ижро масъулияти ва самарадорлик

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ижро этилиши ҳолати Тошкент ва Навоий вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 188    🕔 10:58, 24.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар