Давр нафаси      Бош саҳифа

60 турдаги муносабатлар тўлиқ рақамлаштирилди

Мамлакатимизда 2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда рақамли технологиялар имкониятларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилгани сиёсий партиялар ишини ҳам сезиларли даражада енгиллаш­тирмоқда.

60 турдаги муносабатлар тўлиқ рақамлаштирилди

Сайлов жараёни иштирокчилари ўртасидаги муносабатларни тўлиқ рақамлаштириш, сайлов тартиботларидаги бюрократия, ортиқча вақт сарфи ва ҳужжатлар ҳаракатини қисқартириш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, сайловларга оид маълумотларнинг янада очиқлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган «E-Saylov» ахборот тизими орқали сайлов жараёнларига оид деярли 60 турдаги муносабатлар тўлиқ рақамлаштирилди.
Бу билан сайловчилар, кузатувчилар ва бошқа вакилларнинг сайловда иштироки электрон шакл кўмагида ташкил этилмоқда.
Сайловчиларнинг «E-Saylov» ахборот тизими орқали ўз ҳудудидан кўрсатилаётган номзодлар ва уларнинг дастурлари тўғрисида етарли маълумотлар олишига имконият яратилмоқда.
Ҳозирга қадар партиямиз томонидан ҳудудларда мазкур тизим орқали 5695 нафар номзод «E-Saylov» ахборот тизимига киритилди. Ҳозирда партиямизнинг V форумида делегатлар томонидан тасдиқланган бир мандатли сайлов округлари бўйича 75 нафар хамда партия рўйхати бўйича Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган 100 нафар номзодларни рўйхатга олиш жараёнлари давом этмоқда.
«E-Saylov» тизимидан Марказий сайлов комиссияси, ҳудудий сайлов комиссиялари, сиёсий партиялар, Қорақалпоғис­тон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Кенгашлари, Тошкент шаҳар, вилоятлар ҳамда туман-шаҳарлар ҳокимликлари фойдаланиш имкониятига эга.
Номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари эса шахсий кабинетига SMS код орқали киришлари мумкин. Қолган барча фойдаланувчилар электрон рақамли имзо калитлари орқали ушбу тизимдан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Маълумот ўрнида айтиб ўтишимиз жоиз, «E-Saylov» ахборот тизими орқали яратилган имкониятлардан яна бири бу – ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш ҳисобланади. Ушбу технологик имконият туфайли сайловларда ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш илк бор электрон шакл­да амалга оширилади.
Электрон шаклда аккредитация қилиш тартибининг жорий этилиши сайловларнинг янада очиқлигини ва унда ОАВ иштирокини қўллаб-қувватлаш мақсадида сезиларли даражада соддалаштирилган. Хусусан, аккредитация учун ариза беришда қуйидаги уч турдаги ҳужжатларни тақдим этиш талаб этилмайди:
• ходимнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
• ОАВнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси;
• ходимнинг электрон фотосурати.
Ушбу имкониятлар мамлакатимизда сайлов жараёнларини очиқлик ва ошкоралик тамойил­лари асосида, халқимизнинг, барча сайловчиларнинг фаол иштирокида ўтишига замин ҳозирлайди.

Комилжон Жўраев,
ЎЭП Марказий Кенгаши бўлим бошлиғи




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔104

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔201

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔190

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар