Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш бўйича Ўзбекистон Экологик партияси барча ҳудудларда тизимли фаолиятни йўлга қўйди.
Партиянинг сайловда иштироки юзасидан асосий чора-тадбирлар режасига мувофиқ ҳудудларда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига кўрсатилган номзодлар учун сиёсий ўқув тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Жумладан, Нукус давлат педагогика институтида ташкил қилинган ўқувда партия Марказий Кенгаши ва Олий Мажлис қонунчилик палатасидаги фракцияси вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти ходимлари, Халқ депутатлари шаҳар, туман Кенгаши депутатлигига Ўзбекистон Экологик партиясидан кўрсатилган номзодлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Экологик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Хайрулло Гаппоров партия сайловолди дастурининг қисқача мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритиб, илгари сурилаётган асосий ғоялар тўғрисида батафсил ахборот берди. Шунингдек, депутатликка номзодларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларга қўйиладиган талаблар, сайловолди ташвиқот даврида номзодларга тенг шароитлар яратиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Сайлов кампанияси доирасида партиянинг аҳоли орасида янада танилиши, илгари сураётган ғоя ва ташаббусларидан фуқароларнинг хабардорлигини юксалтириш бўйича қилиниши керак бўлган галдаги вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Сиёсий партиянинг дастури тўғрисидаги ахборотни депутатликка номзодларни ёки сиёсий партияни ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда тарқатиш зарурлиги таъкидланди. Омма олдида очиқ мунозаралар, баҳслар, матбуот конференциялари, фуқароларнинг йиғилишлари, интервьюлар, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар, роликларни жойлаштириш орқали ташвиқот олиб бориш шакллари тўғрисида ҳам етарлича маълумот бериб ўтилди.
Бўлажак сайловда қўлланилаётган янгича сиёсий амалиёт – аралаш сайлов тизими бўйича ўқув иштирокчиларининг билими ва тизимдан хабардорлигини янада оширишга қаратилган масалалар ҳам муҳокамалар марказида бўлди. Маърузачилар томонидан ҳудудий партия ташкилотлари раисларини сайлов жараёнларига муносиб тайёрлаш, сайлов кампанияси шукуҳида партия ташкилоти иш фаолиятида самарадорликни ошириш бўйича тавсиялар берилди.
Камолиддин РЎЗИМАТОВ,
ЎЭП МК Ахборот хизмати
бош мутахассиси
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔76
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔188
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔177
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил