Давр нафаси      Бош саҳифа

Ўзбекистоннинг экологик муаммоларга қарши курашга оид ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси қабул қилинди

2024 йил 13 август куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги Бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеяси бир овоздан “Деградацияга учраган ва қурғоқчил ҳудудларда барқарор ўрмонзорларни барпо этиш, дарахт экиш ва уларни тарғиб қилиш – экологик муаммоларга қарши курашнинг самарали ечими” резолюциясини қабул қилгани  Ўзбекистонда экологик муаммоларга самарали кураш олиб борилаётганининг яна бир халқаро эътирофи бўлди.

Ўзбекистоннинг экологик муаммоларга қарши курашга оид ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси  резолюцияси қабул қилинди

БМТнинг ушбу резолюцияси Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан ишлаб чиқилгани, ушбу ташаббусда партиямизнинг ҳам ўзига хос ўрни борлиги, ҳамда унинг замирида мамлакатимизда ҳаётга татбиқ этилаётган, шаҳар ва қишлоқларимизни кўкаламзорлаштириш орқали биохилма-хилликни сақлаш ва тиклашга қаратилган “Яшил макон” миллий дастури концепцияси тургани биз учун жуда қувончли хушхабардир. Бу мамлакатимизда экологик муаммоларга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг халқаро эътирофидир.
Мазкур ҳужжатда Ўзбекистон раҳбарининг Бош Ассамблеянинг 78-сессияси ва БМТ Иқлим бўйича 28-конференциясида иқлим ўзгаришига ва ерларнинг деградациясига қарши самарали курашиш бўйича билдирган асосий таклифлари ўз ифодасини топди. Бу мамлакатимизнинг бутун дунё аҳлини она табиатни асраш ва экологик муаммоларга қарши курашиш сари ўзига хос чорлови, дейиш мумкин.
БМТ қабул қилган бу ҳужжат Ўзбекистонинг барқарор экологик ривожланиш сиёсати халқаро даражада намуна бўлаётганининг юксак ифодасидир.

Абдушукур ҲАМЗАЕВ,
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси:




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон – АҚШ:  Масофа билмас ҳамкорлик ва  экологик тараққиёт истиқболлари

Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари

🕔14:52, 22.10.2026 ✔32

Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида  Ўзбекистон  роли кучаймоқда

Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда

🕔14:45, 22.10.2026 ✔26

«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди

Батафсил
МДҲ – ишонч,  ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

🕔13:20, 15.10.2026 ✔159

Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар