Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамалар марказида бўлди.
Ушбу қонун лойиҳаси билан соғлом рақобат муҳитини яратиш, соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш, темир йўл транспортини монополиядан чиқариш мақсадида лойиҳадаги айрим нормалар ташувчи ва вагонлар (контейнерлар) оператори тушунчалари билан тўлдирилиб, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилмоқда.
Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг йўловчи поездларда юриш имкониятини яратиш мақсадида темир йўл транспортида йўловчиларнинг имтиёзли юриши, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда. Бунда ногиронлиги бўлган шахслар чипталарни имтиёз билан онлайн харид қилишлари мумкин бўлади.
Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши темир йўл транспортини тартибга солиш ва бошқариш тузилмасини такомиллаштиришга, давлат ва фуқароларнинг темир йўл транспортида йўловчи ва юкларни хавфсиз ташишга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантиришга, хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, темир йўл транспорти ва халқаро ташувлар соҳасида халқаро ҳамкорликни такомиллаштириш хизмат қилади. Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.
Шунингдек, депутатлар «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг жорий йил биринчи ярим йиллигида бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳисоботини кўриб чиқишди.
Таъкидланганидек, ҳисобот даврида барча соҳалар каби сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида ҳам қатор ишлар амалга оширилган. Масалан, «Ақлли сув» рақамли технологияларни ҳамда салкам 300 минг гектар майдонда сув тежамкор технологиялар жорий этилиши натижасида 1,4 млрд куб метр сув ресурслари тежалишига эришилган.
Бундан ташқари, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2024 йил баҳорги кўчат экиш мавсумида мамлакат бўйича 138,1 млн туп дарахт ва бута кўчатлари экилган. 220 минг гектар майдонда ўрмонлаштириш ишлари, Орол денгизининг қуриган тубида яшил қопламалар барпо этиш ишлари амалга оширилган.
Депутатлар амалга оширилган ишларни ижобий баҳолаб, Давлат дастурининг 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини маъқуллашди.
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔76
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔188
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔177
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил