Давр нафаси      Бош саҳифа

Аниқ мақсад,  ҳаётий дастур ва ишонч билан Экопартия сайловларда юксак натижани кўзламоқда

Мамлакатимиз ҳаётида муҳим сиёсий жараён бош­ланди. Ўзбекистон Респуб­ликаси Марказий сайлов комиссияси томонидан 2024 йил 27 октябрь Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайлов куни, деб белгиланди ва сайлов кампаниясига старт берилди.

Аниқ мақсад,  ҳаётий дастур  ва ишонч билан  Экопартия  сайловларда  юксак натижани кўзламоқда

Ўзбекистон Экологик партияси ушбу сайловларда фаол иштирок этишни ва юксак натижаларни қўлга киритишни мақсад қилган.

2024 йил 29 июль куни Ўзбекистон Экологик партиясининг XIX пленуми бўлиб ўтди. Унда партиянинг жорий йилда парламент ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловда иштирок этиши билан боғлиқ қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Бошланаётган сайловлар партиямизнинг электорати, кўп минг сонли жамоаси, депутатлар, олимлар корпуси, она табиатимизга бефарқ бўлмаган барча фаоллар учун катта синов ва мамлакат ҳаётига дахлдорликнинг юксак масъулиятидир. Сиёсий майдонда ўз ўрнига эга бўлган Ўзбекистон Экологик партияси парламентимиз қуйи палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида муносиб иштирок этишни, юксак натижаларга эришишни ўз олдига мақсад қилган.

Пленумда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев ушбу масъулиятли жараён арафасида партия ташкилотлари олдида турган муҳим вазифаларга тўхталиб ўтди.

– Биз бу сайловга катта тайёргарлик кўриб, халқимиз, кенг жамоатчилигимиз ҳамда экофаолларимизнинг улкан ишончи ва қўллаб-қувватлови билан кириб келмоқдамиз, – деди Экопартия етакчиси Абдушукур Ҳамзаев. – Партиямиз бугун жамоатчилик эътиборида турган, давлат ва жамиятимиз ривожи ҳамда аҳоли ҳаёти учун хавф солаётган ўткир экологик муаммоларга қарши курашиш, уларнинг олдини олиш учун аниқ таклифларга эга.

Бизнинг мақсадимиз – мамлакат барқарор ривожланишига, экологик хавфсизлигига эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун қулай атроф-муҳитни яратиш ҳамда табиий ресурсларни сақлашга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни таъминлашдир.

Бўлажак сайловларда сиёсий куч сифатида нафақат мамлакат сиёсий майдонидаги ўрнимизни мастаҳкамлаймиз, айни вақтда мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз келажаги учун энг муҳим бўлиб турган масалаларни кун тартибига қўямиз. Бунга жамоатчилик эътиборини қаратиб, қонунчилик талабларини бажарилиши юзасидан жамоат назорати кучайтирамиз.

Маълумки, бу йилги сайловлар мамлакатимиз тарихида бутунлай янгича тизим, аралаш, яъни можаритар ва пропорционал тарзда ўтказилади. Бу эса халқимиз танлови ва хоҳиш-иродасининг юксак ифода этилишини, партиялар ўртасида рақобатнинг янада кучайишини англатади.

Ўзбекистон Экологик партияси ташкил топганига эндигина 5 йил тўлган бўлса-да, мамлакатимиздаги муҳим сиёсий жараёнларда иштирок этиб, катта тажриба тўплади. Хусусан, 2019 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида партия илк бор иштирок этиб, парламентимиз ва маҳаллий Кенгашларда 600 нафардан ортиқ ўзининг вакилларига эга бўлди. Партиянинг 2019-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастуридаги 80 дан ортиқ вазифа тўлиқ ижросини топди.

Ўзбекистон Экологик партияси «Табиат учун бирлашайлик», шиори билан сайлов кампаниясига кириб бормоқда. Бу ҳаётбахш ғояни нафақат юз минглаб партия аъзолари, балки она табиатимиз, соғлом келажагимиз учун бефарқ бўлмаган ҳар бир инсон қўллаб-қувватламоқда.

Эндиликда партия сайловларда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи камида қирқ минг сайловчининг имзосини тўплашга киришиш арафасида турибди. Сайлов қонунчилигида белгиланган миқдорда имзолар йиғилганидан сўнг ўрнатилган тартибда партиянинг сайловда иштироки юзасидан Марказий сайлов комиссиясига мурожаат қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Партия Марказий Кенгаши томонидан Марказий, ҳудудий ва туман (шаҳар) партия ташкилотлари қошида сайлов штаблари тузилади.

Шу билан бирга, партиянинг сайлов кампаниясини ташкил этиш, партия ва депуталикка номзодлар имиджини шакллантириш, сайловолди тарғибот-ташвиқот ишлари ва оммавий ахборот воситилари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда ҳар бир жараённинг очиқ ва ошкора руҳда ўтиши­ни таъминлаш борасида барча куч ва имкониятлар ишга солиниши таъкидлаб ўтилди.

Пленумда партиянинг ҳудудий, туман ва шаҳар партия ташкилотларининг конференцияларини ва партия Форумини юксак савияда ўтказиш юзасидан ҳудудий партия ташкилотлари олдида турган вазифалар белгилаб олинди.

муносабат

Борий АЛИХОНОВ,

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши аъзоси

– Бугун биз тарихий воқеликнинг олдидамиз. Ўзбекистон Экологик партияси қаршисида яна бир катта довон турибди. Партиянинг кўп минг сонли аъзолари, миллионлаб тарафдорларининг ишончи, кучи ва ҳаракати билан бу масъулиятли довондан, албатта, муваффақият билан ўтамиз.

Ҳаётимизга, мамлакатимиз сиёсий жараёнларига илк бор янгича сайлов тизими кириб келмоқда. Яқинда бўлиб ўтадиган сайлов илгариги сайловлардан бутунлай фарқ қилади. Айни вақтда бугунги сайловчи ҳам кечаги эмас, фаоллиги, талабчанлиги жуда юқори халқимизнинг. Шунинг учун ҳам ҳар бир номзод нафақат сайловга, балки келгуси беш йиллик депутатлик фаолиятига профессионал тарзда тайёр бўлиши, сайловчиларнинг саволларига ҳар томонлама жавоб бера олиши зарур.

Депутатликка номзодини қўядиган шахслар нафақат ўзи учун, балки партиянинг шаъни, обрў-эътибори учун ҳам курашади янгича сайлов тизимида.

Мен Ўзбекистон Экологик партиясининг бўлажак сайловларда муносиб иштирок этишини қўллаб-қувватлайман ва барча партиядошларни бу йўлда бирлашиб, бор куч ва имкониятларни ишга солишларини истайман. Бирлашсак юксак натижаларни қўлга кирита оламиз. Биз белни маҳкам боғлаб, сайлов жараёни томон, халқимизнинг юксак ишончи сари кириб боришимиз керак.

 

Моҳира ХОДЖАЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

– Сиёсий майдонда нисбатан ёш бўлишига қарамасдан Ўзбекис­тон Экологик партияси бўлажак сайловларда катта мақсадлар билан иштирок этишга киришмоқда. Юртдошларимиз ҳар бир экологик муаммога, яшил тараққиётга бефарқ бўлмаган ҳозирги паллада партиямиз айни шу йўналишдаги ғояларни илгари сураётгани биз учун катта имкониятдир.

Мен ҳам партиямизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ва маҳаллий Кенгашларга бўлажак сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватлайман ва халқимиз учун манфаатли, аниқ асосли таклифларни илгари суриш билан жамиятимиз ҳаётидаги энг муҳим муаммолар ечимига эришишига ишонаман.

 

Айсанем БЕГИМОВА,

ЎЭП Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти раиси

– Сайловлар халқнинг эртанги фаровон ҳаётини белгиловчи муҳим сиёсий жараён ҳисобланади. Депутатлик учун тенг ҳуқуқли рақобат асосида кураш олиб бориш орқали биз халқ ишончини оқлашни ўз зиммамизга оламиз. Фуқаролар ҳудудлардан ўз вакилларга ишонч билдириб, овоз бериб, ўзини қийнаб келаётган масалалар ечимига умид боғламоқда. Масалаларнинг кўпчилиги бевосита мамлакатимизнинг барқарор экологик ривожланиши билан боғлиқ. Биз сайловларда халқнинг ана шу ишонч ва умидини ҳамиша ҳис қилиб туришимиз керак.

Мен партиямизнинг бўлажак сайловларда иштирокини фаол қўллаб-қувватлайман.

Экопартия эртанги кун учун қайғурадиган, экологияга бефарқ бўлмаган халқнинг кучига таянади. Сайловларда Экопартия жамоаси бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилсак, ўз дастурий мақсадларимизни кенг тарғиб қилишга эришсак, ўйлайманки, кўзланган катта натижаларга эриша оламиз.

 

Носир ҲАЛИМОВ,

ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

— Мазкур сайлов янгиланган Конституция кучга киргандан кейинги илк муҳим сиёсий жараён. Қомусимизда муҳим қоида – давлатнинг демократик йўлдан тараққий этишини таъминловчи асосий омил айнан сайлов экани, халқ муҳим ваколатини айнан сайлов орқали амалга ошириши белгилаб қўйилган.

Демак, бўлажак сайловда фақат амалий иш билан халқнинг ишончини қозона оладиган сиёсий партиялар номзодлари муваффақиятга эришиши мумкин. Бу эса биз уюшқоқлик билан рақобатга тайёр туришимиз, ташкилий тарғибот-ташвиқот ишларида фаол бўлишимизни тақозо этади. Сиёсий жараёнда партиямизнинг фаол ва муносиб иштирокини таъминлаш бўйича белгиланган вазифаларни вақтида бажаришга янада масъулият билан ёндашишимиз лозим. Ҳудудларда ташкил этиладиган сайловолди штабларига салоҳиятли, катта тажрибага эга, муносиб номзодларни танлаб олишимиз керак.

Ўзбекистон Экологик партияси сайловолди дастурларида кенг қамровли юксак мақсадларни илгари суришни кўзламоқда. Шу йўлда ҳаммамиз камарбаста бўлиб, Марказий Кенгаш ҳузурида ташкил этилган Марказий сайлов штаби билан ҳамжиҳатликда иш олиб бориб, сайлов кампаниясини юқори савияда ўтказиш бош мақсадимиздир.

 

Наврўзбек ЮСУПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

– Партиямиз томонидан илгари сурилаётган экологик муаммолар ва уларнинг олдини олиш борасидаги таклифлар бугунги жамиятимиз ва эртанги кунимиз учун жуда муҳим. Шу боис ҳам кўпчилик биз илгари сураётган ғоя ва ташаббус­ларнинг мазмун-моҳиятини ихтиёрий ва онгли равишда англаб, сафимизга қўшилмоқда.

Бугунги кунда мавжуд экологик муаммоларни ва саноат корхоналарининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш, замонавий технологияларни жорий этиш долзарб масала бўлиб қолмоқда.

Партиямиз бугун жамоатчилик эътиборида турган, мамлакатимиз ва халқимиз ҳаёти учун хавф солаётган энг ўткир экологик муаммоларга қарши курашиш, уларнинг олдини олиш учун аниқ таклифларга эга. Мақсадимиз мамлакат барқарор ривожланишига эришишдир.

Албатта, партиямиз халқ ишончини қозониш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган ғоя ва дастурларини ҳаётга татбиқ этиш учун бундай сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиши, юксак натижаларга эришиши зарур.

Шу боис мен ҳам партиямизнинг Ўзбекис­тон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида иштирок этишини қўллаб-қувватлайман.




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔6

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔5

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔29

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 6    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 5    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 29    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 31    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 54    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар