Давр нафаси      Бош саҳифа

Депутатлар саволи: аҳоли яшаш пунктлари экологик барқарорми?

Охирги йилларда Ўзбекистон шаҳарларида аҳоли сонининг кўпайиши, саноатнинг ўсиши ва пала-партиш шаҳар инфратузилмаси туфайли экологик вазият яққол ёмонлашганига гувоҳ бўляпмиз.

Депутатлар саволи:  аҳоли яшаш пунктлари  экологик барқарорми?

Аҳоли кўпайиши ва эҳтиёжлар ошиши фонида турар жойларга бўлган талаб ҳам тобора юқориламоқда. Қурилиш компаниялари эса дарахтларни аёвсиз кесиб, канализация, чиқиндихона, пиёдалар учун қулайлик каби жиҳатларни эътиборга олмай, биноларни қуриб ташлайверди. Автомобиллар кўпайди, янгидан-янги саноат корхоналаридан чиқаётган тутунлар қўшилиб, ҳаво ифлосланиб бораверди. Бу қилмишларимиз оқибати эса аянчли табиий ҳодисалар, аномал жазирама ва совуқлар, аҳоли ўртасида учраётган касалликлар ва уларнинг яшариб боришида намоён бўлмоқда.

Нафас йўли, аллергик, турли инфекцион касалликлар кўпайди, бош оғриғи, ҳолсизлик доимий ҳамроҳимизга айланяпти. Бу вазиятда шуни англаш мумкинки, миллат генофондининг соғлом бўлиши, хавфли экологик таъсирлар оқибатида юзага келадиган хасталикларнинг олдини олиш, қисқача айтганда, соғлом ва фаровон келажак орзуси бевосита барқарор экологик вазият билан чамбарчас боғлиқ.

 

Очиқ, хавфсиз ва экологик барқарор

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси томонидан «Шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларининг очиқлиги, хавфсизлиги ва экологик барқарорлигини таъминлаш» мавзусида ўтказилган тадбирда айни шу муаммолар атрофлича таҳлил этилди.

Депутатлар, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари доирасида экологик мувозанатни таъминлаш борасида амалга оширилаётган тизимли ишларни муҳокама этишди. Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати БМТнинг Резолюцияси билан 2030 йилгача белгиланган мақсадларни тизимли равишда амалга оширишни ўз зиммасига олган. Ушбу мақсадлар доирасида шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларининг хавфсизлиги ва экологик барқарорлигини таъминлаш борасидаги бир қатор вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

 

Бош режалар давлат экологик экспертизасидан ўтказилади

Йиғилиш иштирокчилари шаҳарлар экологиясининг аҳолига салбий таъсирини камайтириш, яшил ҳудудлар, истироҳат боғларининг барпо этилиши, шаҳарларда чиқиндиларни олиб кетиш ҳамда аҳолининг қулай ва экологик барқарор транспорт воситаларидан фойдаланиш имконияти таъминланиши борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга асосий эътиборни қаратишди.

Қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, аҳоли яшаш пунктларининг Бош режалари давлат экологик экспертизасидан ўтказиладиган бўлди. Бунда қурилиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган экологик оқибатлар ва ҳалокатли вазиятларни прогнозлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан буён ишлаб чиқиладиган бош режа лойиҳаларида аҳоли яшаш пунктларида марказий маданият ва истироҳат боғлари, кичик яшил ҳудудлар ва дам олиш хиёбонлари ҳамда велойўлаклар, пиёдалар йўлагини қуриш билан боғлиқ қоидалар инобатга олинади.

Шунингдек, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш респуб­лика маркази ташкил этилгани қайд этилди.

 

Экологик тоза ва замонавий транспорт

Йиғилишда аҳолини экологик тоза ва замонавий транспорт воситалари билан таъминлаш ҳамда транспорт тизими ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилда 429 та автобус ва 26 та электробус харид қилинган бўлса, 2023 йилда ушбу кўрсаткич 895 ва 308 тани ташкил этди.

Бундан ташқари, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида шаҳар марказий кўчалари ва аҳоли яшаш мавзелари атрофида 1 200 км дан зиёд узунликдаги велосипед ва пиёдалар йўлаклари ташкил этилган.

 

Ҳаво ифлосланишининг олдини олиш имкони борми?

Шаҳарларда ҳавонинг ифлосланишида энг катта «ҳисса» автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларидан чиқадиган чиқинди газлари ҳисобига тўғри келади. Маълумотларга кўра, республикамизда автомобиллардан атмосферага зарарли моддалар чиқарилиши умумий кўрсаткичнинг 58 фоизини ташкил этмоқда.

Ўтказилган «Тоза ҳаво» ойлигида 205 184 та транспорт воситаларидан 4 143 таси ёки 2 фоизида ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари миқдори ўрнатилган меъёрлардан юқорилиги аниқланган.

 Натижада жами 264,1 тонна ифлослантирувчи моддалар атмосферага чиқишининг олди олинди.

Йиғилишда депутатлар томонидан экологик хавфсизликни таъминлаш, қулай ва экологик барқарор транспорт воситаларидан фойдаланиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари эҳтиёжларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда жамоат транспортидан фойдаланишни кенгайтириш, маданий ва табиий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва асраб-авайлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш юзасидан фикрлар билдирилди.




Ўхшаш мақолалар

Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔78

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔62

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

🕔15:50, 27.11.2025 ✔136

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 78    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 62    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 136    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 199    🕔 15:45, 20.11.2025
  • Янги  Марказий Осиё,  у қандай бўлади?

    Янги Марказий Осиё, у қандай бўлади?

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё янги давр остонасида» номли мақоласини ўқиб...

    ✔ 212    🕔 15:34, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар