Давр нафаси      Бош саҳифа

Муҳофаза этиладиган Табиий ҳудудлар етарлича муҳофазадами?

Сенатнинг 51-ялпи мажлисида Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар (МЭТҲ)нинг сифат таркибини яхшилаш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш ҳамда кадастрини юритиш ҳолати юзасидан Ўзбекистон Рес­публикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилган эди.

Муҳофаза этиладиган  Табиий ҳудудлар етарлича муҳофазадами?

Парламент сўровини юборишга нима сабаб бўлди?

Мамлакатимиз биохилма-хиллиги ўзига хос ранг-баранг, ноёб ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига эга. Ҳозирда рес­публикамиз ҳудудида 4400 дан ортиқ олий ўсимлик ва 15 000 дан зиёд ҳайвонот турлари аниқланган. МЭТҲ­да Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоб»ига киритилган ҳайвонлар (умуртқали) турларининг 83 фоизи ва ўсимлик турларининг 89 фоизи қамраб олинган.

Шу билан бирга, МЭТҲда биохилма-хилликни асраш, уларнинг сифат таркибини яхшилаш, ўсимлик ва ҳайвонот олами вакиллари кадастри юритилиши соҳасида айрим ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар долзарблигича қолмоқда. Турли табиий ва антропоген омиллар туфайли ҳайвонот ва ўсимлик олами турларининг сони камайиб, яшаш муҳитларидаги шарт-шароит янада кес­кинлашмоқда. Инқирозга учраган майдонларни қайта тиклаш ишлари амалга оширилмагани туфайли шамол ва сув таъсирида тупроқ эрозияси кучайиб, чўлланиш ва чанг-тўзонларнинг ҳосил бўлиши ортиб бормоқда.

МЭТҲнинг биологик хилма-хиллиги, деградация жараёнлари ва уларнинг хўжалик имкониятларини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари етарли даражада олиб борилмаяпти.

Соҳада мутахассислар тайёрлаш тизими етарли даражада йўлга қўйилмагани боис малакали кадрлар етишмовчилиги юзага келган. Айнан ушбу сабаб ва омиллар инобатга олинган ҳолда ҳукуматга парламент сўрови юборилди.

 

Ҳукуматдан қандай тушунтиришлар сўралган?

Сўровда маҳаллий ва республика даражасидаги МЭТҲ сони, ер майдонлари, шу жумладан, улардаги ер-сув ресурслари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг умумий ҳолати, биологик хилма-хилликни ва экотизимларни сақлаш ҳамда улардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши масаласи кўтарилди.

Бундан ташқари, браконьерлик, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси контрабандаси, ўсимлик дунёси турларининг ноқонуний кесилиши, ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда биологик хилма-хилликнинг замонавий индикаторларини ишлаб чиқиш, ҳайвонот дунёси объект­ларини давлат кадастри, ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рақамлаштириш ҳолати бўйича изоҳ сўралди.

Шунингдек, МЭТҲда давлат назоратини кучайтириш, ноқонуний фаолият, хусусан, ерларни ўзбошимчалик билан ўзлаштириш, чорва молларини боқиш каби ҳуқуқбузарликка чек қўйиш, ёнғин хавфсизлигини кучайтириш, йилнинг турли мавсумларида ҳайвонлар махсус озиқланадиган жойларни ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам назардан четда қолмади.

 

Парламент сўрови натижалари кўриб чиқилди

Сенатнинг куни кеча бўлиб ўтган 54-ялпи мажлисида Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари кўриб чиқилди. Парламент сўровига берилган жавоб орқали республикамизда ўзига хос, ноёб, қимматли табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг фондини сақлаб қолиш, шунинг­дек, табиий жараёнларни ўрганиш мақсадида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётганини кўриш мумкин.

Хусусан, сўнгги беш йилда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар (МЭТҲ) фаолиятига доир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 та қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 13 та қарори ва 1 та фармойиши қабул қилинган. Олиб борилган ишлар натижасида республикада МЭТҲ майдони 6,4 млн.га етказилиб, мамлакат ҳудудининг 14,08 фоизини ташкил этмоқда.

Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш бўйича смарт мониторинг тизими жорий этилиб, кадастр маълумотларини тўплаш ҳамда шакллантириш ва таҳлил қилиш ишлари йўлга қўйилган. Шунинг­дек, Давлат кадастрлари ягона тизими Миллий географик ахборот тизимига интеграция қилинган. МЭТҲда 500 дан ортиқ фотоқопқон ўрнатилиб, ёввойи ҳайвонлар ҳисоби ва мониторинги юритилмоқда.

МЭТҲ бирламчи ёнғинга қарши курашиш воситалари билан таъминланган, ёнғинга қарши йўллар таъмирланиб, минераллаштирилган йўлак­лар барпо этилган.

Биотехник тадбирлар учун 693 та нуқтада омухта ем охурлари, 92 та нуқтада сунъий сувлоқлар, 500 дан ортиқ тузлоқлар ва қўшимча озиқлантириш масканлари ташкил этилган.

МЭТҲда илмий-тадқиқотлар олиб боришни қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус транспорт воситалари, лаборатория жиҳозлари, электрон микроскоплар, фотоқопқонлар ва бошқа техник анжомлар харид қилинган. Бундай масканларга антропоген омиллар таъсирини камайтириш мақсадида қатор қўриқхоналарга туташ ҳудудларда қўриқланма (буфер) зоналар ташкил қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг «Қизил китоб»и­га киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимликлар турларини муҳофаза қилиш ва такрор кўпайтириш мақсадида Бухоро буғуси парваришхоналари, Қизилқум архари парваришхонаси ҳамда ихтисос­лаштирилган «Жайрон» питомниклари ташкил қилинган.

Соҳада ҳуқуқбузарлик­ларнинг олдини олиш мақсадида 2023 йил давомида икки мингга яқин назорат рейд тадбирлари амалга оширилган.

 

Ҳамон долзарб қолаётган масалалар

Қайд этилганидек, парламент сўрови жавоби таҳлиллари ва ўтказилган ўрганишлар айрим масалалар ҳамон долзарблигича қолаётганни кўрсатмоқда. Жумладан, МЭТҲда биотехник тадбирларга маблағлар маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилиши лозим бўлса-да, айрим ҳолатларда улар томонидан етарли маблағ ажратилмай қолмоқда.

Ҳудудлар хусусиятларини, табиий мажмуалар ва ҳудудий фарқларни ҳисобга олган ҳолда экологик индикаторларни ишлаб чиқиш лозим.

Ноқонуний чорва моллари боқилиши, ерларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ва бош­қа салбий омиллар сабабли МЭТҲнинг биологик хилма-хиллиги қисқариши, умумий биомассаси сийраклашиши давом этмоқда. МЭТҲ ер майдонларини саноат ва бошқа мақсадлар учун захирага қайтариш учун ҳаракатлар кучайиб бормоқда.

Ялпи мажлисда юқорида қайд этилган муаммоларни ҳал қилиш, шунингдек, маълум вақт талаб этадиган ва доимий назорат лозим бўлган айрим масалалар парламент назоратида қолиши қайд этилди. Муҳокамалардан сўнг Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔5

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔4

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔29

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 5    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 4    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 29    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 31    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 54    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар