Давр нафаси      Бош саҳифа

Парламент назорати Жаноб қурувчи, одамлар ҳаммасини кузатиб туриши шарт!

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирига парламент сўрови юборилди

Парламент назорати  Жаноб қурувчи,  одамлар ҳаммасини кузатиб  туриши шарт!

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.Зокировга «Қурилиш соҳасининг шаффофлигини таъминлаш ва қурилиш ишларини кузатиб бориш учун жамоатчиликка имкон яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақидаги масалани кўриб чиқишди.

Бугунги кунда қурилиш соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, мамлакатимизда сўнгги беш йил давомида, жумладан, 2019 йилда 71,1 трлн., 2020 йил 88 трлн., 2021 йил 107,4 трлн., 2022 йилда 130,7 трлн. сўм ҳамда 2023 йилда 149,9 трлн. сўм ҳажмдаги қурилиш ишлари бажарилган. Қурилиш билан шуғулланадиган ташкилотлар сони 2016 йилда 2 мингтани ташкил этган бўлса, ҳозирги кунда уларнинг сони қарийб 48 мингтага етди. Бундан кўринадики, қурилиш соҳаси мамлакат ЯИМ ошишида ҳам сезиларли улушни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, қурилиш соҳасида коррупция ва бошқа ҳуқуқбу­зарликларнинг олдини олиш бўйича ҳал этилиши лозим бўлган қатор муаммолар ҳам мавжудлиги ўрганишлар жараёнида аниқланди.

Жумладан, қурилиш соҳасида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида соҳанинг тўлиқ шаффофлигини таъминлаш ва қурилиш ишларининг боришини кузатиш учун кенг жамоатчиликка имконият яратиш бўйича етарлича ишлар амалга оширилмаган.

Шунингдек, бугунги кунда «Шаффоф қурилиш» портали интернет тармоғида мавжуд бўлса-да, ушбу порталдан фақат белгиланган вазирлик ва ташкилотлар фойдаланиши мумкин бўлиб, ундан фуқаролар ва кенг жамоатчиликнинг фойдаланиши учун етарли имкониятлар яратилмаган. Бундан ташқари, аҳоли пунктларининг бош режаларига оммавий ҳужжат мақомини бериш мақсадида ­«Геопортал» ахборот тизими яратилган бўлса-да, унда бош режалар бўйича фақат юзаки маълумотлар келтирилган, улар тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни олиш имкони мавжуд эмас.

Бугунги кунга қадар шаҳар, шаҳарчалар ва қишлоқ (овул) аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича 2021 йил манзилли рўйхатига киритилган 174 та шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишлари олиб борилаётган бўлса-да, ушбу ҳужжатлар кенг жамоатчиликнинг муҳокамасига қўйилмаган.

Фуқароларга қурилаётган объектлар тўғрисида мустақил равишда ахборот олиш, ноқонуний қурилишларни аниқлаш ва уларни қурилиш соҳасидаги назорат юзасидан ваколатли органларга юбориш имконини берувчи «Огоҳ фуқаро» тизимини яратиш бўйича ишлар самарали ташкил қилинмаган.

Шундан келиб чиқиб мажлисда фуқароларга қурилаётган объектлар тўғрисида мустақил равишда ахборот олиш, ноқонуний қурилишларни аниқлаш, «Огоҳ фуқаро» ҳамда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими электрон платформалари ва геопорталдан фойдаланиш тизимининг самарадорлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан асослантирилган тушунтириш­лар бериш ҳақида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирига парламент сўровини юбориш бўйича қарор қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔76

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔188

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔177

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар