Давр нафаси      Бош саҳифа

Самарқанд форуми: Глобал иқлим ўзгаришлари шароитида  инсон ҳуқуқлари ҳимоясида янги  вазифалар

Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси

Самарқанд форуми:  Глобал иқлим ўзгаришлари  шароитида   инсон ҳуқуқлари  ҳимоясида  янги   вазифалар

Дунё нигоҳидаги  глобал муаммо

Инсоният XXI асрга қадам қўяр экан, дунё ҳамжамияти глобал оламда янги ҳодисалар билан юзлаша бошлади. Ўтган асрларда кузатилмаган, таъсир доираси ва кўлами кенг бўлган бир қатор мураккаб экологик масалаларга объектив ечим топиш бугун нафақат бир давлат, балки бутун жаҳон аҳли олдига мураккаб саволларни қўя бошлади.

Инсониятнинг табиатга чексиз таъсири долзарб ва мураккаб саволларга жавоб топишни кечиктириб бўлмайдиган вазифага айлантирди. Энди инсоният тегишли экологик вазият юзасидан комплекс чоралар топиш йўлидан бориши зарур ва шарт. Ҳудудлардаги турли иқтисодий-маиший масалалар, ижтимоий адолатнинг барқарорлиги, ҳуқуқ устуворлиги, илм-фан интеграцияси, саноат ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммоларни ечишда бевосита табиат, атроф-муҳит ва экологик омиллар билан ҳам ҳисоб­лашиш вазифаси инсоният олдида кўндаланг турибди. Буни ўз вақтида англаб етган бир қатор давлатлар бошқарувда яшил ҳаракатлар ва партияларга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Жаҳонда юз бераётган глобал экологик вазият Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ, албатта. Ўзбекистон ҳам пешқадамлар сафида барқарор тараққиётнинг яшил платформасига ўтиш йўлида дадил қадамлар қўймоқда.

Она табиатимиз ва ватанимиз экологиясига бефарқ бўлмаган инсонлар саъй-ҳаракатлари билан 2019 йил 8 январда бўлиб ўтган съездда Янги Ўзбекистонда мамлакатнинг экологик сиёсатида етакчи аҳамият касб этувчи янги ва ўзига хос партия – Ўзбекистон Экологик партияси таъсис этилгани ҳам фикримизнинг яққол далилидир.

 

Соғлом экология – инсон ҳуқуқларининг муҳим шарти

Бугун Ўзбекистон Экологик партияси илгари сураётган муҳим ташаббуслар, амалга ошираётган йирик лойиҳалар халқимизнинг кундалик турмушидан муносиб ўрин олишга улгурди. Партия ташаб­буси билан бошланган бир қанча лойиҳаларда фидокор халқимиз, меҳнатсевар фуқаролар, она табиат тақдирига бефарқ бўлмаган жамоатчилик бир ёқадан бош чиқариб, енг шимариб иштирок этишаётгани биз учун катта далда бўлмоқда. Айниқса, Орол денгизининг қуриган ҳудудларини кўкаламзорлаштириш борасидаги «Мўйноққа мадад» тадбирлари, сўнгги икки йилдан бери мунтазам ўтказилиб келинаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси, мамлакат миқёсида ўтказилган экоҳашарларда халқимиз Ўзбекис­тон Экологик партияси фаолиятига энг яқин ёрдамчи эканига кўп бор гувоҳ бўлдик. Ҳатто, биргина дарахтнинг ноқонуний кесилиши ёки бир ҳайвоннинг жабрланиши каби ишларда ҳам экофаолларимиз партия билан яқин ҳамкорликда иш олиб боришяпти.

Мамлакатимизда атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш ва экологик муаммоларни яхлит ҳолда ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, экология ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги миллий қонунчиликни такомиллаштириш, мамлакатда «яшил» иқтисодиётга ўтишга кўмаклашиш, атроф-муҳит ва фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш масалалари партия дастурининг муҳим йўналишлардан ҳисобланади.

Мисол учун, ўтган кузги ва баҳорги мавсумда Оролбўйи ҳудудида ўрмонзорлар барпо этишга кўмаклашиш, шунингдек, долзарб экологик муаммоларни ҳал қилишга кенг жамоатчиликнинг эътиборини қаратиш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида ва Хоразм вилоятида экологик акциялар ўтказилди. Ушбу акциялар доирасида аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида Хоразм вилоятининг Боғот туманидаги 33-сонли, Шовот туманидаги 5-сонли ҳамда Янгиариқ туманидаги 7-сонли мактаб ҳудуди яқинига сув тозалаш ускуналари беғараз ёрдам сифатида ўрнатиб берилди. Мазкур қурилма соатига 500 литр сувни тозалаш қувватига эга. Бу орқали бугунги кунда 10 минг нафардан ортиқ аҳоли сифатли ичимлик сувдан баҳраманд бўлмоқда.

 

Масъулиятни зиммамизга оладиган вақт келди

Жорий йил 13-14 июнь кунлари Самарқанд шаҳри мезбонлик қилган йирик халқаро анжуман – Инсон ҳуқуқлари бўйича IV Самарқанд форуми ҳам бизнинг партиямиз томонидан катта қувонч билан қаршиланди. Бу галги анъанавий халқаро анжуман «Экологик муаммолар: ўзгарувчан дунёда инсон ҳуқуқлари келажаги, барқарор ечимлар топиш» мавзуига бағиш­ланди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумига асос солинганига 6 йил бўлди. Анъанавий тарзда ҳар икки йилда ўтказиб келинаётган ушбу халқаро анжуман қисқа вақт ичида инсон ҳуқуқларининг турли соҳаларига тааллуқли долзарб масалаларни муҳокама этиш ва натижали ечимлар топиш борасида дунё миқёсида кам учрайдиган ноёб ва самарадор, қулай ва ўзига хос мулоқот майдонига айланди десак муболаға бўлмайди. БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон дек­ларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигини дунё миқёсида кенг нишонлаш борасидаги чорловига жавобан Ўзбекистон раҳбарининг таклифи асосида инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми сифатида илк Самарқанд форуми ташкил қилинган эди.

Шундай қилиб, БМТ ташкил этилганидан кейинги 70 йил давомида Осиё минтақасида биринчи марта инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро форум ўтказилди. Ўша форумнинг ташаббускори ва мезбони Ўзбекистон бўлди. Кейинги олти йил давомида анъанавий форум тўртинчи бор ўтказилди.

Тўртта форумнинг ўзаро фарқ қиладиган асосий бир жиҳати бор. У ҳам бўлса, Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумининг ҳар қайсиси инсон ҳуқуқларининг алоҳида бир долзарб мавзуси муҳокамасига бағишланганидир.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган конструктив таклифлар ҳамда ташаббуслар халқаро жамоатчилик томонидан ҳам катта қизиқиш билдирилиб, ­эътироф этилмоқда. Биз буни БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Траст фондининг ташкил этилиши, «Орол денгизи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш тўғрисида»ги, «Марказий Осиё глобал иқлим таҳдидлари қаршисида: барқарор ривожланиш ва фаровонлик йўлида минтақавий бирдамликни мустаҳкамлаш» резол­юцияларининг қабул қилиниши мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Жорий йилги анъанавий Самарқанд форуми иқлим ўзгариш­ларининг инсон ҳуқуқларига кўрсатадиган салбий таъсирини юмшатишга оид аниқ тавсия ва ечимлар тайёрлашга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди. Эътиборлиси, форумда иқлим ўзгаришларининг инсон ҳуқуқларига кўрсатадиган салбий таъсирини юмшатишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди, соҳада доимий ахборот алмашиш ва ҳамкорлик қилиш учун платформа яратишга келишиб олинди.

Шунингдек, форумдан кейинги даврда иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларга самарали жавоб бериш учун тавсияларни амалда қўллашга қаратилган стратегия ва ҳаракат режалари тасдиқланди. «Иқлим ўзгаришлари шароитида инсон ҳуқуқларини глобал ҳимоя қилиш: барқарор келажак йўлидаги мажбуриятлар ва саъй-ҳаракатлар тўғрисидаги Самарқанд декларацияси» лойиҳаси ишлаб чиқилди. Хорижий меҳмонлар, халқаро ташкилот вакиллари билан Самарқанд форуми боғига асос солинди.

Умуман олганда, мамлакатимизнинг экологик хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳолининг ижтимоий-иқтисодий, шу жумладан қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилади. Зеро, давлатимиз раҳбари форум иштирокчиларига йўллаган табригида таъкидлаганидек, иқлим ўзгариши оқибатида инсон ҳуқуқларига етказиладиган зарарни кескин камайтириш учун жаҳон мамлакатлари биргаликда самарали чоралар кўриши керак. Келажак авлодлар тақдири учун барчамиз улкан масъ­улиятни ўз зиммамизга оладиган вақт келди.




Ўхшаш мақолалар

Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔78

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔62

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

🕔15:50, 27.11.2025 ✔136

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 78    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 62    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 136    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 199    🕔 15:45, 20.11.2025
  • Янги  Марказий Осиё,  у қандай бўлади?

    Янги Марказий Осиё, у қандай бўлади?

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё янги давр остонасида» номли мақоласини ўқиб...

    ✔ 212    🕔 15:34, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар