Давр нафаси      Бош саҳифа

Бюджет ҳисоботи: Экология учун харажатлар режаси нега тўлиқ ижро этилмаяпти?

2024 йил 3 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2023 йилдаги ҳамда 2024 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар.

Бюджет ҳисоботи:  Экология учун харажатлар режаси нега тўлиқ  ижро этилмаяпти?

Мажлисда Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2023 йилдаги ҳамда 2024 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.Қўчқоров тақдим этди.

Мажлисда 2023 йил якунлари ижросида Давлат бюджети даромадлари ўтган йилга нисбатан 115,0 фоизга, Давлат бюджети харажатлари 118,8 фоизга бажарилгани қайд этилди. Давлат бюджети маблағларининг 48,8 фоизи ижтимоий харажатларни молиялаштиришга сарфланиб, ушбу харажатларнинг 89,1 фоизи ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уй-жой билан таъминлаш дастурларини молия­лаштиришга йўналтирилган.

Депутатлар эришилган натижалар, бюджет ижроси бўйича таҳлилий маълумотларни ижобий баҳолашди. Шу билан бирга, бюджет маблағларини ортиқча сарф-харажат қилиш ҳолатлари кўпайгани қайд этилиб, айрим хато ва камчиликларга ҳам эътибор қаратилди. Ҳисобот даврида харажатлар учун бюджетдан етарлича маблағлар ажратилишига қарамасдан айрим вазирлик ва идоралар харажатлар режасини паст даражада ижро этганлиги депутатларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди. Жумладан, Олий таълим, фан ва инновациялар, Соғлиқни сақлаш, Спорт, Қиш­лоқ хўжалиги ҳамда Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирликларида харажатлар режаси тўлиқ ижро этилмаган.

2024 йилнинг биринчи чораги: муҳим кўрсаткич ва натижалар Депутатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2024 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни ҳам кўриб чиқдилар.

Ялпи ички маҳсулот ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,2 фоизни, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 6,5 фоизни, асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмининг ўсиши эса 74,5 фоизни ташкил этган. Давлат бюджети даромадлари тушуми режага нисбатан 111,3 фоизга ошириб бажарилган.

Депутатлар эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда, айрим хато ва камчиликларга ҳам эътибор қаратдилар. Хусусан, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан давлат хусусий шериклик асосида қурилган талабалар турар жойлари учун ажратилган маблағлар 8,4 фоизга ижро этилган, холос. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан чўл, тоғли ва тоғолди ҳудудларда чўлланиш ва қум кўчиши, тупроқнинг сув ва шамол эрозиясининг олдини олиш ҳамда экологик муҳитни яхшилаш мақсадида ҳимоя ўрмонларини (иҳота) барпо этиш харажатлари 1,2 фоизга, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва чиқиндиларни утилизация қилиш жойларининг давлат кадастрларини юритиш харажатлари 15 фоизга бажарилган.

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари мамлакатимиз аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш давлат сиёсати даражасига олиб чиқилиши натижасида сўнгги йилларда муайян ишлар олиб борилганини таъкидлаб, назорат тадбирларида айрим йўналишлар бўйича маблағлардан ўз вақтида тўлиқ фойдаланилмаганлик ёки самарасиз фойдаланиш ҳолатлари учраб турганлигини қайд этдилар. Экопартия фракцияси давлат бюджетидан соҳага ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши устидан назоратни янада кучайтириш ҳамда «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини тўлақонли таъминланиши юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга оширишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди.




Ўхшаш мақолалар

Қонун ижодкорлиги: Халқ  манфаати  ва ҳаётий ечимлар депутатлар диққат-марказида

Қонун ижодкорлиги: Халқ манфаати ва ҳаётий ечимлар депутатлар диққат-марказида

🕔09:14, 08.05.2026 ✔180

Қонунлар қанчалик ҳаётий ва бугунги кун талабларига мос бўлса, жамиятда уларнинг ижроси шунчалик тез ва самарали таъминланади. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлис айнан мана шу жиҳатлари билан эътиборга молик бўлди. Парламент қуйи палатасидаги муҳокамалар одатдагидек қизғин, очиқ ва баҳс-мунозараларга бой кечди.

Батафсил
Ёшларимиз – яшил технологиялар  ихтирочиси

Ёшларимиз – яшил технологиялар ихтирочиси

🕔09:13, 08.05.2026 ✔182

Астана шаҳрида ўтказилган «ECO Startup Competition Central Asia» танлови инновацион экологик ечимларни илгари суриш ва барқарор ривожланиш соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим майдон бўлди. Ўзбекистон жамоаларининг иштироки ва муваффақияти мамлакатнинг «яшил» технологиялар ва тадбиркорликни ривож­лантиришдаги юқори салоҳиятини тасдиқлади.

Батафсил
Ўзбекистон  Экологик партияси: Уйғоқлик ва масъулият билан  одамлар қалбига кириб бориш – доимий  вазифа

Ўзбекистон Экологик партияси: Уйғоқлик ва масъулият билан одамлар қалбига кириб бориш – доимий вазифа

🕔16:52, 30.04.2026 ✔262

Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон Экологик партияси мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирок этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик маданиятни шакллантириш, шу билан бирга, партиянинг жамиятдаги нуфузини оширишга қаратилган тизимли ишларни амалга оширди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қонун ижодкорлиги: Халқ  манфаати  ва ҳаётий ечимлар депутатлар диққат-марказида

    Қонун ижодкорлиги: Халқ манфаати ва ҳаётий ечимлар депутатлар диққат-марказида

    Қонунлар қанчалик ҳаётий ва бугунги кун талабларига мос бўлса, жамиятда уларнинг ижроси шунчалик тез ва самарали таъминланади. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлис айнан мана шу жиҳатлари билан эътиборга молик бўлди. Парламент қуйи палатасидаги муҳокамалар одатдагидек қизғин, очиқ ва баҳс-мунозараларга бой кечди.

    ✔ 180    🕔 09:14, 08.05.2026
  • Ёшларимиз – яшил технологиялар  ихтирочиси

    Ёшларимиз – яшил технологиялар ихтирочиси

    Астана шаҳрида ўтказилган «ECO Startup Competition Central Asia» танлови инновацион экологик ечимларни илгари суриш ва барқарор ривожланиш соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим майдон бўлди. Ўзбекистон жамоаларининг иштироки ва муваффақияти мамлакатнинг «яшил» технологиялар ва тадбиркорликни ривож­лантиришдаги юқори салоҳиятини тасдиқлади.

    ✔ 182    🕔 09:13, 08.05.2026
  • Ўзбекистон  Экологик партияси: Уйғоқлик ва масъулият билан  одамлар қалбига кириб бориш – доимий  вазифа

    Ўзбекистон Экологик партияси: Уйғоқлик ва масъулият билан одамлар қалбига кириб бориш – доимий вазифа

    Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон Экологик партияси мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирок этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик маданиятни шакллантириш, шу билан бирга, партиянинг жамиятдаги нуфузини оширишга қаратилган тизимли ишларни амалга оширди.

    ✔ 262    🕔 16:52, 30.04.2026
  • Экологик партия фракцияси:  «Яшил»  тараққиётга  йўналтирилган фаолият

    Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият

    Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.

    ✔ 398    🕔 18:03, 16.04.2026
  • Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

    Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

    ✔ 427    🕔 15:56, 13.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар