Фуқаролик жамияти ривожи
Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.
Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб масалалари биринчи навбатда экологик нуқтаи назардан ёндашишни талаб қилмоқда. Ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларига оид мазкур ёндашувни инобатга олмасдан олдимизда турган жиддий вазиятларга ечим топиш имконсиздир.
Ўтган ҳафта давомида мамлакатимиз ҳаётида рўй берган энг муҳим ҳодисаларда асосий эътибор экология ва яшил тараққиёт масалалари билан чамбарчас боғлиқ бўлгани фикримизнинг яққол далилидир. Хусусан, кўпгина хорижий давлатлар вакилларининг диққат марказида бўлган учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида ҳам айни шу масалалар муҳокамаси етакчилик қилди. Мамлакатимиз раҳбари ушбу мажлисдаги чиқишида хорижий инвесторлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришнинг устувор йўналишларига тўхталиб, унда «яшил» энергетика масаласини биринчи устувор йўналиш сифатида таъкидлаб ўтгани бежиз эмас, албатта.
Ҳозирги даврда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, транспорт ва коммуникация каби соҳаларининг барчаси катта миқдордаги энергия истеъмолчиси ҳисобланади. Бундай соҳалар ривожи учун, аввало, энергетика таъминоти масаласини ижобий ҳал қилиш муҳим аҳамият касб этади. Шуни назарда тутган ҳолда энергетикага бўлган реал эҳтиёжни прогнозлаштириш ҳамда энергетика ресурсларининг экологик хавфсиз, самарадор ҳамда тежамкор платформасини яратиш масаласида жиддий амалий ҳаракатлар бошлаб юборилган. Бу борада айни пайтда мамлакатимизда жами 28 та лойиҳа устида ишлар давом эттирилаётган бўлса, 2030 йилгача 20 гигаваттдан ортиқ қайта тикланувчи энергия қувватларини яратиш ва энергетика балансида унинг улушини 40 фоизга етказиш кўзда тутилмоқда.
Бу – шу пайтгача кузатилмаган катта истиқболли мақсадларимиздан саналади. Мавжуд имкониятлар доирасида изчил ҳаракат қилинса, яқин келажакда энергетика муаммосини ана шу тарзда ҳал қилиш мумкин бўлади. Бунинг учун, албатта, хорижий ҳамкорлик истиқболларига аҳамият қаратилади. Президентимиз таъкидлаганидек, ана шу юксак мақсадлар йўлида стратегик шериклар билан биргаликда йирик шамол ва қуёш электр станциялари барпо қилинмоқда, «яшил водород» ишлаб чиқариш ишлари бошланди. Ўтган йилнинг ўзида 1,4 гигаватт қувватдаги йирик шамол ва қуёш электр станциялари ишга туширилди.
Ушбу муҳим лойиҳалар давлат-хусусий шериклик тамойили асосида, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилаётгани ҳар томонлама манфаатли ва самарадор фаолият йўлга қўйилганидан дарак беради. Хорижий инвесторлар билан «яшил» тараққиёт борасидаги манфаатли ҳамкорлик ҳар икки давлат мақсадларининг амалга ошишига хизмат қилади. Шунингдек, минтақа ва дунё миқёсидаги экологик муаммоларга биргаликда амалий ечим топиш сингари муштарак вазифаларни биргаликда амалга ошириш имконини беради.
Нуфузли халқаро форумда аҳамият қаратилган ер ости бойликлари ҳисобланган фойдали қазилмалардан мақсадли фойдаланиш, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш каби устувор йўналишлар ҳам бевосита яшил тараққиёт истиқболлари билан чамбарчас боғлиқдир. Келгусида қулай ва замонавий транспорт тизимларини яратиш орқали ҳозирда фуқароларни қийнаб келаётган атмосфера ифлосланиши, иқлим ўзгаришлари, озон қатлами билан боғлиқ ҳолатлар, шунингдек, экологиянинг инсон саломатлигига кўрсатаётган зарарли таъсири каби кўплаб муаммоларга ечим топган бўламиз. Мамлакатимизда олиб борилаётган темир йўл соҳасидаги туб ислоҳотлар, тармоққа хусусий инвесторларни жалб этиш учун кенг имкониятлар очилаётгани ана шу мақсадни амалга ошириш борасидаги дастлабки амалий ҳаракатлар маҳсулидир.
Шунингдек, пулли автомобиль ва тезюрар темир йўлларни қуриш бўйича қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилгани ҳам мазкур соҳани ривожлантириш ва реконструкция қилишдаги жиддий уринишлардан бўлмоқда.
Юқорида келтириб ўтилган устувор йўналишларнинг барчаси ягона мақсад – истиқболли тараққиётнинг хавфсиз, безарар, самарадор ва ҳар томонлама манфаатли механизмини жорий этишга қаратилгани билан эътиборлидир. Зеро, тараққиётнинг бугунги кундаги халқаро майдонда эътироф этилган ва тажрибаларда синалган барқарор йўли ҳам айни шу асосга таянгани билан эътиборлидир.
Абдушукур ҲАМЗАЕВ,
Ўзбекистон Экологик партияси
Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.
Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.
БатафсилКуни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.
Батафсил