Ўзбекистон Экологик партиясининг қуйи бўғинларидан тортиб, то Марказий Кенгашигача деярли ҳар куни аҳолидан турли мурожаатлар келиб тушади.
Уларнинг бирортаси эътибордан четда қолмайди, партия фаоллари ва депутатлар томонидан масъуллар жалб этилиб, атрофлича ўрганилади, зарур бўлса тегишли ташкилотлар вакиллари жалб этилади. Натижада белгиланмаган жойга ташланган чиқинди тозаланади, қонунни бузган жаримага тортилади, дарахт кесилишининг олди олинади, бир сўз билан айтганда, аҳолининг оғири енгил қилинади.
Бирор ташкилотга мурожаат келиб тушяптими, демак одамлар унга ишонади. Бу ишончни суиистеъмол қилмаслик, мурожаатларни эътиборсиз қолдирмаслик эса муҳим масалага айланади. Шу боисдан ҳам Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасида бўлиб ўтган йиғилишда бу алоҳида таъкидланди.
Партия раҳбари Абдушукур Ҳамзаев бошчилигида ўтказилган йиғилишда Марказий Кенгаш ходимлари, ҳудудий ва туман (шаҳар) партия ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Унда мамлакатимиздаги экологик масалаларга аҳолининг муносабати ўзгараётгани, фуқароларимиз дарахт кесилиши, чиқинди билан боғлиқ, сув ҳавзаларининг ифлослантирилишига оид турли экологик муаммолар юзасидан Ўзбекистон Экологик партиясига мурожаат қилаётгани ва бу аҳолининг партиямизга бўлган ишончи ортаётганидан далолат бериши алоҳида қайд этилди.
Шуни инобатга олган ҳолда ҳар бир мурожаатга жиддий эътибор қаратиш, аҳолини қийнаётган экологик масалаларга мутасаддилар эътиборини жалб қилган ҳолда уни бартараф этиш чораларини кўриш лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, ҳудудий партия ташкилотларида мурожаатчиларни қабул қилиш бўйича қулай шарт-шароитларни яратиш, ишонч телефонлари ва онлайн бўладиган ҳар бир мурожаатга масъулият билан эътибор қаратиш лозимлиги айтиб ўтилди.
Фуқаролар мурожаатлари билан ишлашни самарали ташкил қила олмаётган ходимлар жиддий огоҳлантирилди.
Ўзбекистон Экологик партиясига
2024 йилнинг биринчи чораги Давомида 715 та мурожаат бўлган.
Шундан 621 таси жойида ҳал қилинган.
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔34
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔29
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔161
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил