Буюк Британия ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Дэвид Кэмерон бошчилигидаги делегация ташриф билан Ўзбекистонга келди. Ташрифдан мақсад минтақавий хавфсизлик, таълим, иқлим ўзгариши, икки томонлама савдо ҳамда бизнес алоқаларини ривожлантиришдир.
Дэвид КЭМЕРОН, Буюк Британия ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби:
– Ўзбекистон ва Буюк Британия яшил технология бўйича ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади. Яна бир гап, Буюк Британия қишлоқ хўжалиги соҳасида мавсумий ишчилар учун махсус схема бор. Ушбу дастурда ўзбекистонликлар ҳам мунтазам иштирок этяпти. Шунингдек, Ўзбекистонда Британиянинг 10 дан ортиқ университети фаолият юритмоқда.
Иш ўрни, савдо-сотиқ, бизнес ва яшил технологияни ҳар икки мамлакатда кенгайтириш умумий манфаатимизга мос келади, деб ўйлайман.
Умуман, Марказий Осиё – дунёнинг муҳим минтақаларидан бири. Ҳудудда жуда кучли қўшнилар бор ва улар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ўз навбатида, биз ҳам сизлар билан таълим, иқлим ўзгариши, бизнес ёки савдо шериклиги ривожланишини истаймиз.
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔34
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔29
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔161
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил