2024 йил 8 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ер ва ер ости бойликларини асраб қолиш ва муҳофаза қилишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама этилди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда ер ва ер ости бойликларини асраб-авайлаш ва муҳофаза қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Лекин кўрилаётган чораларга қарамасдан бугунги кунда фуқаролар томонидан ўз ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда қимматбаҳо металл ва тошларни ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари учраб турибди.
Мазкур қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олиш ҳаракатлари маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам такроран содир этилганлик ҳолатлари учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Шунингдек, фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида рухсатномасиз қазиб олиш учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, профилактика инспекторларига табиий ресурсларга эгалик ҳуқуқини бузиш, суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаслик, ер бериш тартибини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни аниқлаш ҳамда ушбу ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий баённомалар расмийлаштириш ваколати берилмоқда.
Йиғилишда фракция аъзолари қонун лойиҳаси қабул қилиниши ер ва ер ости бойликларини асраб-авайлаш ва муҳофаза қилиш билан боғлиқ қонунчиликнинг ижро этилишини таъминлашга, соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасига хизмат қилиши қайд этилди.
Қизғин баҳс-мунозаралар якунида депутатлар томонидан қонун лойиҳасини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор таклиф ва тавсиялар берилиб, қўллаб-қувватланди.
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔34
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔29
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔161
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил