Давр нафаси      Бош саҳифа

«Қизил китоб»га киритилган ўсимлик ва ҳайвонот турлари муҳофазаси кучайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2024 йил 26 март куни бош­ланган навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик ва ҳайвонот турларини муҳофаза қилишни янада кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

«Қизил китоб»га  киритилган ўсимлик ва ҳайвонот турлари муҳофазаси  кучайтирилади

– Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда, – деди депутат, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Турғунбай Хожаназаров. – Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам экологик масалалар, хусусан, атроф-муҳитни асраш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишга доир бир қатор нормалар ўз аксини топди. Мазкур қонун лойиҳаси билан «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Унга кўра, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган, Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоб»ига киритилган ёввойи ҳайвон ва ўсимликлар турларидан фойдаланишни тақиқловчи ва чекловчи талабларни белгилаш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, депутат қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида фракция ва қўмиталарда муҳокама қилингани ҳамда бир қатор ўзгаришлар, таҳририй тузатишлар киритилгани ҳақида маълумотлар берди.

Ушбу лойиҳанинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоб»ига киритилган турларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва уларнинг яшаш-ўсиш муҳитини асраш, алоҳида муҳофазага олиш ҳамда келажак авлодга бус-бутунлигича қолдириш имкониятини беради.

Муҳокамалар давомида депутатлар томонидан бир қатор саволлар ўртага ташланди, таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди. Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси қабул қилинди.

 

Фракция

Жорий йилнинг 25 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Фракция аъзолари дастлаб «Ўзбекистон Рес­публикасининг «Қизил китоб»ига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик ва ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқишди.

– Бугун дунёни «Қизил китоб»сиз тасаввур қилиш қийин, юзлаб турлар йўқолиб кетаётган бир вақтда ушбу китобнинг аҳамияти жуда катта. Статистик маълумотларга қарайдиган бўлсак, Ўзбекистон флора ва фаунаси жуда бой бўлган, лекин улар аста-секин йўқолиб бормоқда. Бунга сабаб эса браконьерларнинг кўплиги, йўқолиб кетаётган турлар ҳақида аҳолининг кам хабардорлиги ва ерларнинг дегредацияси ҳисобланади.

Мана шундай шароитда «Қизил китоб»нинг ўсимлик ва ҳайвонот турини сақлаб қолишда катта ўрин тутишини инкор этиб бўлмайди. Ўзбекистонда 2019 йилнинг декабр ойида йўқолиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонот турларини ўз ичига олган «Қизил китоб»нинг 2 жилдлик янгиланган нашри тақдим этилди. Бу нашрга сут эмизувчи ҳайвонларнинг 30 тури, қушларнинг 52 тури, суд­ралиб юрувчиларнинг 21 тури, балиқларнинг 17 тури, 3 хил чувалчанг ва 17 хил молюскалар киритилган.

Тирик табиат бу — бир-бирига узвий боғлиқ занжир. Агар бирор бир тур йўқ бўлиб кетса, яъни бир ҳалқа узилса, бошқа турларнинг ҳам ҳалокатига олиб келиши мумкин. Шу нуқтаи назардан Қонунчилик палатасида янги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди ва бу қонун лойиҳасида «Қизил китоб»га киритилган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини сақлаб қолишга қаратилган янги нормалар киритилмоқда, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Моҳира Хўжаева.

Қонун лойиҳаси билан «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган, Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоб»ига киритилган ёввойи ҳайвон ва ўсимликлар турларидан фойдаланишни тақиқловчи ва чекловчи талабларни белгилаш назарда тутилмоқда.

Дарҳақиқат, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоб»ига киритилган турларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва уларнинг яшаш-ўсиш муҳитини асраш, алоҳида муҳофазага олиш ҳамда келажак авлодга бус-бутунлигича қолдириш имкониятини беради.

Муҳокамалар якунида қонун лойи­ҳаси фракция аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди. Кун тартибидаги масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔82

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔69

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

🕔15:50, 27.11.2025 ✔139

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 82    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 69    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 139    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 203    🕔 15:45, 20.11.2025
  • Янги  Марказий Осиё,  у қандай бўлади?

    Янги Марказий Осиё, у қандай бўлади?

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё янги давр остонасида» номли мақоласини ўқиб...

    ✔ 216    🕔 15:34, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар