Давр нафаси      Бош саҳифа

Авлодларни хафа, табиатни зада қилаётган чиқиндилар

Муносабатимизни ўзгартирмасдан, муаммоларга ечим топа олмаймиз

Авлодларни хафа,  табиатни зада қилаётган чиқиндилар

Кунлар исиб, баҳор фасли ўз гўзаллигини намойиш эта бошлаши билан шаҳарда қиш бўйи диққинафас бўлган аҳоли қирлар, тоғ ён бағирларига ошиқади. Табиат қўйнида маза қилиб ҳордиқ чиқариб, унинг гўзаллигидан баҳраманд бўлгиси келади. Албатта, табиатга ошнолик, унга меҳр қўйиш бу жудаям қувонарли. Аммо шу ҳордиқлардан кейин қоладиган «из»лар ҳар бир инсоннинг таъбини хира қилиши аниқ.

Хизмат сафари билан кўп йўлларда юраман. Йўл-йўлакай ҳаттоки аҳоли истиқомат қилмайдиган ҳудудлар, кенгликларда ҳам пластик идишлар, целлофан пакетлар учиб юрганини кўриб кўнгил ҳижил бўлади. Бу чиқиндиларни сизу бизга ўхшаган йўловчилар машина ойнасидан улоқтиргани тайин. Бундай чоғда ҳар бир инсоннинг виждон деган ички назоратчиси аниқ ишлаши керак.

 

Ҳаммамизнинг ишимиз, инсоний бурчимиз

Халқимиз азалдан тупроқни, сувни, табиатни муқаддас деб билган. «Бирни кессанг, ўнни эк» деган доно мақол ҳам бежиз айтилмаган. Дарахт эккан одамга унинг савоби тегиб туради, дейилган. Оилада фарзанд дунёга келса, унга атаб ниҳол экилган.

Саноат кун сайин ривожланиб бораётган XXI асрда экология билан боғлиқ муаммолар биринчи даражали масала сифатида кун тартибига чиқмоқда. Авлодларимиз биздан кейин ҳам муносиб табиий муҳитда яшаши керак. Бунинг учун биз табиатга эътибор беришимиз, фақат бугунни эмас, яқин ва узоқ келажакни ўйлаб иш тутишимиз зарур.

Бу борадаги энг муҳим масала – аҳолининг экологик маданиятини ошириш. Биз она юртимизни муқаддас деймиз. Лекин нима учун уни тоза-озода сақлаш ҳақида қайғурмаймиз? Ахир, муқаддас китобларимизда ҳам «Поклик иймондандур» дейилгани бежиз эмас.

«Албатта, бундай муаммоларни фақат маъмурий йўл билан ҳал этиб бўлмайди. Бунга ёш авлод қалбида она табиатга дахлдорлик ҳиссини тарбиялаш орқали эришиш мумкин. Маҳаллада, кўчаларда чиқинди ташлаган кишини кўрганда «бу ишингиз нотўғри бўлди», дейдиган муҳитни шакллантиришимиз, одамларни бунга ўргатишимиз керак. Бу – ҳаммамизнинг ишимиз ва инсоний бурчимиздир», – дея таъкидлайди бу ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев.

 

Нега табиат қўйнига ошиқамиз?

Чиндан, табиат қўйнига нега борилади ўзи? Тўкин дастурхон атрофида еб-ичиш учунми ёки чарчаган танга роҳат бахш этиш, шаҳар чанг-тўзонидан димиққан ўпка бироз бўлса-да, соф ҳаводан нафас олишига имкон бериш учунми?

Кўпчилик бу саволга албатта ҳордиқ чиқариш учун борамиз, деб жавоб бериши аниқ. Бир ё икки кунга бўлса ҳам шаҳар шовқинидан узоқлашиб, гўзал манзара, шарқираган сув, сўлим табиат қўйнида яйраб ҳордиқ чиқарганга нима етсин?! Мутахассислар табиат қўйнида дам олиш кўпгина касалликларни енгишда ёрдам беришини таъкидлашади.

Бироқ ҳар бир соҳада бўлгани каби табиат бағрида дам олишнинг ҳам ўзига хос йўл-йўриғи, одоблари борлигини унутмаслик керак. Бу қоида ва тамойиллар инсон билан табиат ўртасидаги муносабатга путур етмаслигини таъминлайди. Шу билан бирга, ҳар биримизнинг экологик маданиятимиз қай даражадалигини кўрсатиб беради.

Афсуски, дам олиш масканларида, тоғ ёнбағирларида инсонлардан қолган «из»ларни кўриб, аксарият ҳолларда таъбингиз хира бўлади. Атрофга сочилган пластик идишлар, озиқ-овқат ўрамлари қолдиғи, бутунлай чириб битишига бир неча юз йиллар керак бўладиган пакетлару, ҳаттоки болалар тагликларигача она табиат бағрига шундоқ ирғитиб юборилганини кўриб, бугунги кунда экологик тарбия қанчалар муҳим эканини яна бир бор чуқур англаймиз.

Овқат қолдиқлари, ичимликдан бўшаган шишаю пластик идишлар, целлофан халтачалар, шоколаду сақич қоғозлари шундоқ оёқ остида, ҳаттоки, энг тоза саналган сув ҳавзаларида ҳам кўзга ташланади. Ваҳоланки, бу каби маиший чиқиндилар асрлар давомида атроф-муҳитга зарар бериб туради. Улар бугун табиатга қанчалик катта зиён етказаётганини ҳаммамиз кўриб-билиб турибмиз. Лекин буни чуқурроқ англаб етиш, ўзимизда барқарор экологик маданиятни шакллантириш борасида қилинадиган ишларимиз ҳали талайгина. Оддийгина чиқинди улоқтириш каби дастлаб майда-чуйдага ўхшаб кўринган кундалик ҳодисалар сабаб бугун инсоният бир қанча экологик муаммолар қаршисида ожиз қоляпти.

 

4,6 триллион доллар зарар

Бугун замонавий инсон энг кўп йўл қўядиган хато чиқинди билан боғлиқ. Дам олиш мас­канларини чиқинди билан тўлдираётганлар кўп такрорланадиган, аммо жиддий эътибор берилмаётган, натижада глобал экологик муаммоларга олиб келадиган бу хато бир кун келиб ҳаммамиз учун қимматга тушишини ўйлаб кўришса, яхши бўларди.

Мисол учун, дунё миқёсида атроф-муҳит ифлосланишининг маиший турларидан ўлим даражаси камайганига қарамай, саноат ифлосланишидан ўлимлар сони бир ярим баравар ошгани таъкидланмоқда. The Lancet Planetary Health журналида эълон қилинган глобал ўлим ва атроф-муҳитнинг ифлосланишига оид тадқиқотга кўра, ҳар йили 9 миллионга яқин одам ҳаво, тупроқ ва сув ифлосланишидан нобуд бўлади.

Тадқиқотчилар ифлосланишни касаллик ва эрта ўлим бўйича дунёдаги энг катта экологик хавф омили деб атади. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили дунёда ҳар олтинчи ўлимга шу сабаб бўлади. Бундан ташқари, атроф-муҳит ифлосланишининг турли шакллари туфайли 2015 йилда жаҳон иқтисодиёти 4,6 триллион доллар йўқотди.

Кўпчилик умуман назарга илмай, дуч келган жойга улоқтириб юборадиган полиэтилен пакетлар бугунги куннинг энг глобал муаммоларини келтириб чиқармоқда. Дунё бўйича ҳар дақиқада бир миллионга яқин полиэтилен пакет ишлатилади, уларнинг аксарияти ўртача 25 дақиқадан сўнг ахлат қутисига тушади. Пластик турига қараб, бундай пакетларнинг парчаланиши 100 йилдан 500 йилгача давом этиши мумкин. Полиэтилен пакетлар ва бошқа пластмасса буюмларнинг тўпланиши атроф-муҳитнинг микропластмассалар билан ифлосланишига олиб келади. Улар ҳайвонларнинг озиқ-овқат занжирига кириши ва ҳатто инсонларнинг ичимлик сувигача етиб бориши мумкин. Бу эса организмда микропластмассалар тўпланиши ва заҳарланишни келтириб чиқаради. Бундан ташқари, организмига пластик қоплар кириб қолган ҳайвонлар турли шикастланиш ёки бўғилишдан вафот этиш ҳолатлари ҳам кўп учрайди.

Унутмаслик керакки, табиат қўйнидаги белгиланмаган жойларга ташлаб кетилаётган чиқиндилар арзимаган бўлиб кўринса-да, айни шу ифлосланишга катта ҳисса қўшади. Бунинг исботини Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган плоггинг тадбирларида ҳам кўряп­миз. Юртдошларимиз ҳордиқ чиқариб кетган ҳудудлардан партиямиз фаоллари ва кўнгилли ёшлар томонидан тонналаб чиқиндилар йиғиб махсус жойларга топширилмоқда.

Замонавий дунёда пластик буюм ва пакетлардан бутунлай воз кечиш имконсиз. Аммо ундан фойдаланишни минималлаштиришга эришиш мумкин. Мисол учун, полиэтилен пакет ўрнига унинг муқобили – қоғоз қоп, тўқилган эко-сумкалар, харид учун матодан тикилган эко-пакетлардан фойдаланиш мумкин. Дам олишга чиққанда ичимликларни шиша идишларга ёки термосларга қуйиб олиш, имкон борича бир марталик пластик эмас, кўп марта ишлатиш мумкин бўлган сопол, чинни, керамик идишлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

 

«Виждон» деган «камера» ишлаб турса...

Албатта, бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида дам олиш масканлари маъмурияти томонидан чоралар кўрилади. Шу билан бирга, бундай масканларда турли жойларда илиб қўйилган огоҳлантириш қоидаларига кўзингиз тушади. Аммо оддий табиат қўйнида бундай назоратнинг имкони йўқ. У ерларга камера ҳам ўрнатиб бўлмайди. Бундай пайтда инсонларнинг вужудидаги «виждон» деган «камера» ишлаб туриши маъмурий чоралардан кўра бир неча баравар кўпроқ самара бериши шубҳасиз.

Демак, бу масалага онгли ёндашув лозим. Ҳар бир одам табиат қўйнида ўзини қандай тутиш, атроф-муҳитга қандай муносабатда бўлишни билса ва бунга қатъий амал қилишга одатланса, ҳеч бир огоҳлантириш, назоратнинг кераги бўлмайди.

 

Абдушукур ҲАМЗАЕВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий Кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон Экологик партияси:  Ҳеч бир мурожаат  эътиборсиз қолмаслиги керак

Ўзбекистон Экологик партияси: Ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмаслиги керак

🕔17:06, 02.05.2024 ✔3

Ўзбекистон Экологик партиясининг қуйи бўғинларидан тортиб, то Марказий Кенгашигача деярли ҳар куни аҳолидан турли мурожаатлар келиб тушади.

Батафсил
Яшил оламга  кенг йўл

Яшил оламга кенг йўл

🕔17:04, 02.05.2024 ✔3

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекис­тон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида фракция аъзолари томонидан «Фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
Кэмерон  Ўзбекистонга  нима учун  келди?

Кэмерон Ўзбекистонга нима учун келди?

🕔16:45, 02.05.2024 ✔2

Буюк Британия ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Дэвид Кэмерон бошчилигидаги делегация ташриф билан Ўзбекистонга келди. Ташрифдан мақсад минтақавий хавфсизлик, таълим, иқлим ўзгариши, икки томонлама савдо ҳамда бизнес алоқаларини ривожлантиришдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон Экологик партияси:  Ҳеч бир мурожаат  эътиборсиз қолмаслиги керак

    Ўзбекистон Экологик партияси: Ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмаслиги керак

    Ўзбекистон Экологик партиясининг қуйи бўғинларидан тортиб, то Марказий Кенгашигача деярли ҳар куни аҳолидан турли мурожаатлар келиб тушади.

    ✔ 3    🕔 17:06, 02.05.2024
  • Яшил оламга  кенг йўл

    Яшил оламга кенг йўл

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекис­тон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида фракция аъзолари томонидан «Фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 3    🕔 17:04, 02.05.2024
  • Кэмерон  Ўзбекистонга  нима учун  келди?

    Кэмерон Ўзбекистонга нима учун келди?

    Буюк Британия ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Дэвид Кэмерон бошчилигидаги делегация ташриф билан Ўзбекистонга келди. Ташрифдан мақсад минтақавий хавфсизлик, таълим, иқлим ўзгариши, икки томонлама савдо ҳамда бизнес алоқаларини ривожлантиришдир.

    ✔ 2    🕔 16:45, 02.05.2024
  • Авлодларни хафа,  табиатни зада қилаётган чиқиндилар

    Авлодларни хафа, табиатни зада қилаётган чиқиндилар

    Муносабатимизни ўзгартирмасдан, муаммоларга ечим топа олмаймиз

    ✔ 36    🕔 20:50, 19.04.2024
  • Ер ва ер ости бойликлари  муҳофазаси  кучайтирилмоқда

    Ер ва ер ости бойликлари муҳофазаси кучайтирилмоқда

    2024 йил 8 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партия­си фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 24    🕔 22:21, 12.04.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар