Давр нафаси      Бош саҳифа

Ҳар биримизнинг виждон амримиз, она табиатнинг ҳақли талаби

Юртимиз бўйлаб «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг 2024 йил баҳорги мавсуми қизғин давом этмоқда. Гўзал анъанага айланиб бораётган ушбу дарахт экиш лойиҳаси ўзида авлодларга обод ватанни, тоза, соф атроф-муҳитни, соғлом табиатни мерос қолдиришдек эзгу ва ҳаётбахш мақсадни жамлаган.

Ҳар биримизнинг  виждон амримиз,  она табиатнинг  ҳақли талаби

Экилгани эмас, кўкаргани ҳисоб

Ҳар йили баҳор ва куз мавсумида мамлакатимиз бўйлаб миллионлаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилади. Аммо ерга қадалган бу кўчатлар жойида илдиз отиб, кўкариб кетдими? Парвариши билан кимдир шуғулланяптими?

Гапнинг индаллосини айтсак, илгари мана шу жиҳатлар кўпинча эътибордан четда қолиб кетаётган эди. Аммо энди бундай бўлмайди. Чунки энди экилгани эмас, кўкаргани ҳисоб.

Ўйлаб кўрайлик, агар ўтган йиллар давомида экилган кўчатлар вақтида суғорилиб, агротехника талаблари асосида парваришланганда, аллақачон юртимизнинг асосий қисми яшилликка бурканган, ҳар қадамда боғ-роғлар яшнаган бўларди. Бироқ, аччиқ ҳақиқат шуки, шу кунгача экилган кўчатлар ҳисоби юритилиб келинди, холос. Уларнинг ке­йинги тақдири билан эса кўпчилигимиз қизиқмадик ёки масъулиятсизлик қилдик, десак тўғри бўлади.

Барчамизга маълумки, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда кўкаламзорлаштириш даражасини 30 фоизга етказиш бўйича катта дастур қабул қилинган. Бунинг учун ҳар бир вилоят баҳор ва куз мавсумида 15 миллион туп дарахт кўчатлари экиши, барча шаҳарлар атрофида «яшил белбоғлар» ташкил қилиши белгилаб қўйилган.

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш юзасидан ўтказилган йиғилишда ҳам яна бир бор яшил масканларни кўпайтириш масаласига алоҳида урғу берилди.

 

Давлат раҳбарининг тўғри танқиди

Бу йил баҳорда «Яшил макон» лойиҳаси доирасида 125 миллион туп кўчат экиш белгиланган, аммо, аксарият вилоят ва туманларда дарахт экадиган жойлар ҳалигача белгиланмаган, суғориш ва кўчатга пул ажратилмаган.

 

Масалан, боғ учун Қорақалпоғистонда 47 гектар, Наманганда 25 гектар ва Қашқадарёда 26 гектар ер ажратилиб, ишлар бошлаб юборилган. Лекин Андижон, Бухоро, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳалигача қарор қабул қилмаган.

 

Шунингдек, Тахиатош, Мирзачўл, Зафаробод, Шароф Рашидов, Сирдарё, Оқолтин, Ховос, Сардоба, Гулистон, Хонобод, Термиз, Янгийўл шаҳарлари, Тошкент шаҳрининг 12 та туманида кўчат экиш режаси 30 фоизга ҳам бажарилмаган.

Жойларда, айниқса автомобиль ва темир йўл бўйлари, дарё ва канал ёқаларида, маҳаллада, кўчада, кўп қаватли массивларда дарахт ва гул экиш, озодаликни таъминлаш ишлари жудаям суст. Қурилиш ташкилотлари, цемент, ғишт, оҳак, нефть-газ ва кимё, бўёқ, чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, иссиқлик корхоналари, ёқилғи қуйиш шохобчалари ўз фаолияти билан атроф-муҳитга кўрсатаётган таъсирига яраша дарахт экиш бўйича ташаб­бус кўрсатмаяпти.

Тан олишимиз керак, баъзида эшигимизнинг тагидаги бир дона кўчатга сув қуйишга эриниб қоляпмиз. Ҳеч ўзимизга савол бериб кўрганмизми, шу ёшгача нечта дона дарахт экиб, кўкартириб, вояга етказа олдик? Мана бунинг кўчатини мен экканман, дея мақтана оладиган ўз дарахтимиз борми?

Умуман, дарахт экишни оммалаштириш, умуммиллий ҳаракатга айлантиришда тарғибот ва тушунтириш ишлари, намуна кўрсатиш етарли эмаслиги давлат раҳбари томонидан ҳақли танқид остига олинди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек айрим раҳбарлар бу ишларни ўз ҳолига ташлаб қўйган. Хусусан, кўчатлар суғориш тизими йўқ ҳудудларга экилгани сабаб 10 миллион ниҳол нобуд бўлган. Дарахт кўчатларини йўллар бўйида экиш ишлари 33 та туман ва шаҳарда умуман бажарилмаган.

 

Яшиллик даражаси

қисқараётган ҳудудлар

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ҳудуддаги жами 17 та туман (шаҳар)лардан 15 та туман (шаҳар)да 1 тадан ҳудуд Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ўрганилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, ушбу ҳудудларда 1 125 дона қаровсиз қолган дарахтлар аниқланган. Шундан, Тахиатош (579 дона), Қўнғирот (346 дона), Қонликўл (200 дона) туманларида дарахтлар қаровсиз қолиб, қуриб қолгани ҳаммамизнинг масъулиятсизлигимиз, фақат кўчат экиб, кейинги парваришга бутунлай
беэътибор бўлганимиз оқибати эмасми?

Тошкент вилояти ҳудудида ҳам мавжуд 22 та тумандаги ўрганиш натижалари кўра, 62 000 дона қаровсиз қолган дарахтлар аниқланган. Жумладан, Нурафшон шаҳар (1200 дона), Бўка (5600 дона), Оққўрғон (4500 дона), Қуйи Чирчиқ (2500 дона), Ўрта Чирчиқ (800 дона), Пискент (8000 дона), Чиноз (3400 дона) туманларида дарахтлар қуриб қолган.

Қашқадарё вилоятининг ҳам айрим ҳудудлари ўрганилганда қаровсизликдан жами 1 миллион 420 минг дона дарахт қуриб қолганига гувоҳ бўлдик. Бу қуриб қолган минглаб кўчатлар туфайли қанча маблағ, меҳнат, вақт ҳавога учди. Энг ачинарлиси, яшиллик яратишга бўлган улуғ мақсадга бефарқ бўлдик.

Биз мамлакатимизда яшилликнинг кўпайишини истасак, албатта, бундай ҳолатлар қайта такрорланмаслигига ўта жиддий қарашимиз, бу хатоларни асло такрорламаслигимиз керак.

Йиғилишда давлат раҳбари «Яшил макон» доирасидаги устувор вазифаларни ҳам белгилаб берди. Унга кўра, Тошкент вилоятида дарахт экиш бўйича бошланган лойиҳага асосан, Нурафшон, Бекобод шаҳри, Ўрта Чирчиқ, Тошкент ва Оҳангарон туманлари ҳудудидан 34 гектар ер 30 йил муддатга ободонлаштириш бошқармаларига берилади. Ҳар 1 гектар учун маҳаллий бюджетдан 100 миллион сўм ажратилиб, томчилатиб суғориш тизими жорий қилинади. Ер тайёр ҳолга келтирилиб, дарахт экиш хоҳиши бор аҳолига ўзи истаган турдаги кўчатни экиши учун шароит яратилади.

 

– Ижтимоий объектларга кўчатларни бепул етказиб бериш бўйича ўтган йили бошланган амалиёт бу йил ҳам давом эттирилади,

 

– деди Шавкат Мирзиёев. – Уларга 4 миллиондан зиёд кўчат бепул тарқатилади. Бу ишлар энг аввало юртимизда яшиллик даражасини ошириб, кучайиб бораётган турли экологик муаммоларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Бундан бир қанча муддат илгари сўнгги 6 йилда Бухоро шаҳрида яшиллик даражаси 37 фоизга, пойтахтда эса 25 фоизга қисқаргани ҳақида тадқиқотга кўзимиз тушди.

Пойтахтда яшил фитомасса қисқаришининг энг интенсив юқори кўрсаткичи Олмазор туманида кузатилган бўлиб, бу туманда яшиллик даражаси 37 фоизгача, энг паст қиймат, Мирзо Улуғбек туманида эса 18 фоизгачани ташкил этган. Энди ўйлаб кўринг, ўтган йиллар давомида ушбу ҳудудларда дарахт экилмади, кўчат қадалмадими? Экилди албатта. Аммо лоқайдлигимиз туфайли, улар униб-ўсмади. Ҳеч биримиз ушбу кўчатларга соҳиб чиқиб, жазирамада бир челак сув қуйишга ярамадик. Аммо жазирамада бир соя-салқин жой қидириб, дарахт бор жойга югуришни оддий ҳол деб билишимиз қайси мантиққа тўғри келади?

 

Бобомерос анъаналар

Халқимизнинг қадимдан экологик маданияти жуда юқори бўлган. Шу жумладан, дарахт экишга ҳам катта эътибор қаратилган. Ҳовли саҳнида гул-райҳонлар, жамбиллар парваришлаш азалий одатларимиздан ҳисоб­ланган. Уларсиз бирор хонадонни тасаввур қилиш қийин бўлган. Қолаверса, бола туғилганда, туғилган кунларда, қутлуғ ёшга етган кишиларга атаб дарахт экиш анъана, урфга айланган. Бу эзгу анъаналар тагида жудаям чуқур маъно бор. Аввало бундай қадриятлар биз инсонларни она табиат билан чамбарчас боғлаб турган. Ўтган замонда гапираётганимизнинг сабаби бугунги кунга келиб бу қадриятлар тобора унутилиб бормоқда. Ҳовлилардаги яшил қисмлар тобора қисқартирилиб, сувни ҳаддан ортиқ исроф қилишга олиб келадиган кафеллар, бурусчаткалар ҳовлиларимизнинг асосий безаги бўлиб қолди. Афсуски, бу микроиқлимга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмаяпти.

Айниқса, райҳон етиштириш орқали ҳам даромад, ҳам саломатлигимизни, ҳам микроиқлимни яхшилаш мумкин бўлган жойда биз ютқизяпмиз, десак ҳам бўлади.

Райҳон чанг-ғуборларни камайтириб, хуш кайфият бериш билан бирга, микроиқлимни яхшилайди. Масалан, райҳоннинг уч юздан ортиқ нави бўлиб, оқ райҳон, садарайҳон, ҳожи райҳон, қора райҳон кабилар бизда кўп учрайди. Мутахассисларнинг аниқлашларича, райҳон инсон саломатлиги учун кони фойда. Иссиқ ҳароратдан пайдо бўлувчи бош оғриғини райҳон ҳидлаб аритиш мумкин.

Сафар чоғидаги чарчоқ ва кўнгил беҳузурлигини ҳам бир шох райҳон ҳиди бартараф этишга қодир. Замонавий тиббиётда у тинчлантирувчи восита сифатида ишлатилади. Бундан ташқари, бадбўйликни аритиш хусусиятига ҳам эга. Масалан, тиш тошлари ва милк касалликлари оқибатида пайдо бўлувчи оғиз ҳидланишидан райҳон чайнаб вақтинча халос бўлиш мумкин.

Уй ичида бир даста райҳон сақлаш орқали нафақат хона ҳавосини хушбўйлантириш, балки ҳашаротлардан ҳам қутулиш мумкин. Шундай экан, ҳовли жойларимизга райҳон экиб, атрофдаги одамларга ҳам хуш кайфият бағишлайлик, саломатлигимизни ҳам асрайлик.

Бундан ташқари юқорида айтиб ўтганимиздек туғилган куну юбилейларда дарахт экиш анъанасини оммалаштиришга ҳар биримиз ҳисса қўшмоғимиз керак. Дарахт экиш, табиатга меҳрни ҳар биримиз ўз оиламиздан, митти фарзандимиздан бошласак, бу, албатта, ўз мевасини беради. Фарзанд эсини таниганидан бу сенинг дарахтинг, сенга атаб экилган деган сўзни эшитганда унда ўз-ўзидан шу ўсимликка меҳр уйғонади, эгалик ҳисси билан уни парвариш қилади. Бугунги долзарб экологик вазиятларда бундай кичик бўлса ҳам аммо натижаси беқиёс анъанавий услуб­лардан фойдаланиш катта самара беради, деб ўйлаймиз.

Экологиямизни асраш, юртимизни обод манзилга, яшил маконга айлантириш учун албатта бир ташландиқ ерни боғ қилиб, катта иш қилиш шарт деб тушунмаслик керак. Бунга ҳамманинг ҳам имкони бўлмаслиги мумкин. Аммо ҳар биримиз ўз кўчамизга, ўз хонадонимизга кўчат экиб, райҳону жамбиллар, гулларни парваришлаш билан ҳам «Яшил макон»га ўз ҳиссамизни қўша оламиз.

Эзгу ниятда бошланган лойиҳага аллақачон старт берилди. Келажак авлодларимиз яшил, обод юртда яшашини истаган, уларга тоза ҳаво керак, деган ҳар бир юртдошимиз ушбу лойиҳада виждонан қатнашиши шарт. Албатта бирор ташкилот ёки мансабдор шахс келиб дарахт экиб кетишини кутиш керак эмас. Ҳар биримизнинг қўлимиздан келади, хоҳ у кўп қаватли уйлар ҳовлиси бўлсин, хоҳ у ўз ҳовлингиз — кўчат экинг, уни парвариш қилинг, она табиат билан ҳамоҳанг яшанг. Зеро, бу давр, вазият, она табиатнинг талаби десак, тўғри бўлади.

Абдушукур ҲАМЗАЕВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий Кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔11

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔10

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔29

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 11    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 10    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 29    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 31    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 55    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар