Кўчат экиб, боғ яратиш ота-бобомиздан мерос, минг йиллик қадрият. Орзу ниятли эл, доим эзгу мақсадларни кўзлаган халқ бўлганимиз учун ҳам мана шу хайрли қадриятимиз мангу яшаётган бўлса, не ажаб.
Мана бир неча йилдирки, халқимиз баҳорни ўзгача кутиб олмоқда. Ўзгачаки, дарахт экиш, боғ яратишни умуммиллий лойиҳага, катта бир ҳаракатга айлантирган ҳолда қарши оляпмиз кўкламни.
Президент ташаббуси билан 2021 йилдан буён ўтказиб келинаётган, «Яшил макон» деб ном олган ушбу умуммиллий лойиҳага ҳисса қўшиш ҳар бир юртдошимиз, ҳар бир йигит-қиз учун юрак амрига, виждон ишига айланди. Юрт раҳбаридан тортиб, кекса нуронийгача яхши ниятлар билан дарахт экмоқда. Ёш оилалар чиқиб, янги туғилган фарзандига атаб ерга кўчат қадамоқда. Ҳа, «Яшил макон» халқимиз учун чинакам эзгу ҳаракатга айланди.
Куни кеча давлатимиз раҳбари пойтахтимизнинг Сергели туманида ташкил этилаётган Ёшлар боғига кўчат ўтқазди.
Кундан-кунга катта мегаполисга айланиб бораётган пойтахтимизда экологик вазиятни яхшилаш мақсадида Тошкентнинг «яшил белбоғи» ташкил этилмоқда. Ёшлар боғи шу ҳалқанинг муҳим бўғини бўлади.
Давлатимиз раҳбарига боғ лойиҳаси ҳақида ахборот берилди. Унинг майдони 75 гектардан зиёд бўлиб, ҳудуди жиҳатидан пойтахтимизда «Янги Ўзбекистон» боғидан кейин иккинчи ўринни эгаллайди.
Боғ еттита катта ҳудудга бўлинади. Марказий хиёбонда турли майдонлар, минг ўринли очиқ амфитеатр, миллий ва халқаро гастрономик зоналар барпо этилади.
Очиқ ҳавода овқатланиш ва қизиқарли машғулотлар учун алоҳида жойлар бўлади. Мусиқий фавворалар, очиқ осмон остидаги кинотеатр, санъат кўргазмалари ва лазер-шоу имкониятлари яратилади. Болалар учун спорт ва ўйин майдонлари, машҳур эртаклардаги қишлоқлар, устахона, кутубхона ташкил этилади. Сунъий кўл, каноэ ва сузиш ҳавзаси, балиқ ови дам олувчиларга ҳузурбахш бўлади.
19 март куни Тошкент шаҳри жамоатчилиги, давлат ташкилотлари ва дипломатик корпус вакиллари, ёшлар иштирокида боққа кўчатлар экилди.
Президент боғ лойиҳасида қатнашаётган инвестор ва лойиҳачилар, чет эллик дипломатлар билан мулоқот қилди.
– Халқимиз қаерда бўлса, дарахт экишга интилган. Амир Темур Самарқанд атрофида сўлим боғлар барпо этган, бошқа шаҳарларни ҳам обод қилган. Буюк боболаримизга муносиб бўлиб, бу ишларни қилаяпмиз, – деди Шавкат Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбари боққа келган юртдошларимиз билан суҳбатлашиб, уларни Наврўз билан табриклади.
Боққа биринчи босқичда минг тупдан зиёд каштан, эман, шарқ чинори, қизил куртак, магнолия, гужум каби манзарали дарахтлар ҳамда бута ва гуллар экилади. Лойиҳа якунига қадар уларнинг сони 20 минг тупга етади.
Яна бир эътиборли томони, бу боғда табиийлик, ўрмон шакли, экзотик манзара ҳосил қилинади. Боғ фойдаланишга топширилиши билан 350 тадан ортиқ иш ўрни яратилади.
Айни кунларда ҳам ҳудудларда кўчатлар экилмоқда. Умуман, юртимизда 347 гектар майдонда «яшил ҳудуд», 187 та вазирлик ва ҳокимлик боғлари барпо этилган.
ЎзА материаллари асосида тайёрланди.
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔76
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔188
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔177
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил