Иқтидорли ва юқори салоҳият эгаси бўлган ёшлар ҳар қандай давлатнинг асосий куч-қудрати ҳисобланади. Мамлакат истиқболи ҳар жиҳатдан илғор ёшларнинг саъй-ҳаракати билан чамбарчас боғлиқдир.
Дунё миқёсидаги барча соҳа ва тармоқларда янгиланиш жараёни рўй бермоқда. Бу жараён бугунги кун кишиларидан ҳар бир ишга креатив фикрлаш, таҳлилий тафаккур ва янгича ёндашув билан муносабатда бўлиш зарурлигини тақозо қилмоқда. Шитоб билан янгиланиб бораётган давримизда замонавий илм-фан ва технология ютуқлари, глобал аҳамиятга эга бўлган лойиҳалар ҳамда халқаро доираларда ҳар томонлама манфаатли мулоқот тарзи тобора етакчилик қилмоқда. Жаҳоннинг замонавий тенденцияларига рақобатбардош бўлишимизда бизга албатта бир қанча илмларни пухта ўзлаштирган, фаннинг замонавий ютуқларини таҳлил қила оладиган, хорижий тиллардан хабардор ёшларнинг илмий ва ижодий потенциали зарур бўлади.
Ёшлар – давлатнинг бугуни ва эртанги куни учун ҳал қилувчи муҳим куч. Биз бутун фаолиятимизни шу ғоя асосида ташкил қилишга ҳаракат қилиб келяпмиз. Хусусан, Ўзбекистон Экологик партияси мақсад ва режаларида ушбу масала тўлалигича ўз аксини топган, десак муболаға бўлмайди. Ўтган йил давомида бир қанча иқтидорли ёшлар билан бевосита мулоқот ва суҳбатлар, учрашувлар ўтказилди. Биз ҳозирда хорижий давлатларда таълим олаётган ёшларни ҳам ўз фаолиятимиз доирасига қамраб олишга ҳаракат қилдик. Уларнинг фикр-мулоҳаза, таклиф ва муносабатларини ўрганишга эътибор қаратдик.
Шу ўринда бир нарсани алоҳида таъкидлаш жоиз. Мулоқотлар чоғида бир нарсага қайта-қайта амин бўлдик: бугунги ёшлар мамлакат тақдири, ундаги ислоҳотлар ва келажакка бефарқ эмас. Уларнинг ўз мустақил фикр-қарашлари бор. Ҳатто воқеа-ҳодисаларни катталардан кўра жонкуярлик билан таҳлил қилиб, ўз муносабатини билдира олади. Мамлакат ривожига кичик бўлса-да ўз улушини қўшишни истайди. Бугунги кун ва келажакка дахлдорлик туйғусини теран ҳис қилиб яшашади.
Энг муҳими, бугунги ёшлар экология ва атроф-муҳит ҳимоясига асло бефарқ эмас. Битта дарахт кесилиши ёки белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаб кетилаётгани ҳақида аксарият ҳолларда ижтимоий тармоқларда ёшлар бонг уриб чиқишмоқда. Табиий ресурсларни тежаш ва ҳаётимизга инновацион технологияларни жорий этишда ҳам ёшлар энг катта фаоллик кўрсатаётгани сир эмас.
Ўзбекистон Экологик партияси 2023 йил давомида жойларда ташкил қилган икки юзга яқин тадбирларда ёшларнинг фидойилигини кўриб, мамлакат келажаги албатта бугунидан кўра фаровонроқ бўлишини мулоҳаза қилиш мумкин. Ёшларнинг интилиши, ғайрат-шижоати ҳаммамизга ўрнак бўлса, арзийди.
«Инсон қадрини улуғлаш, аҳолимиз манфаатларини таъминлаш, бунинг учун кучли иқтисодиёт барпо этиш бизнинг асосий вазифамиздир. Шу мақсадда 2024 йилни мамлакатимизда «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили», деб эълон қилдик.
Янги йилда иқтисодиётимизга хорижий инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорлик ва хусусий мулк учун кенг имкониятлар яратишни янада кучайтирамиз. Илм-фан, инновация, IT каби соҳаларни, «яшил» ва рақамли технологияларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз», – деган эди давлатимиз раҳбари халқимизга йўллаган Янги йил табригида. Бу Ўзбекистон Экологик партияси мақсадларига тўла мос тарздаги ёндашув, деб биламиз. Биз ҳам ўз фаолиятимиз давомида ўсиб келаётган ёш авлод тафаккурида экологик маданиятни камол топтириш воситасида экологик хатарларнинг олдини олишга эришиш бўйича мунтазам ишларни амалга ошириб келяпмиз. Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 60 фоизини ёшлар ташкил қилишини инобатга олсак, эндиликда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш механизмини йўлга қўя олсак, кўплаб муаммолар ўз-ўзидан ечим топишига эришиш мумкин. Қолаверса, ҳар қандай фалокатнинг олдини олиш содир бўлган воқеликни бартараф этишдан кўра бир неча баробар мақбул экани шубҳасиздир.
Шунингдек, эртанги кунимизни илм-фан, инновация, IT, «яшил» ва рақамли технологиялар ривожисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу жараён бевосита ёшлар билан боғлиқ тарзда кечади. Биз мамлакатни яшил тараққиёт сари бошлашимиз, ишлаб чиқариш тармоқларини экологик хавфсизлик талаблари асосида самарали модернизация қилишимиз, қишлоқ хўжалиги техника ва технологияларини янгича тарзда ишга туширишимиз, барча фаолиятимизни экологик стандартларга мувофиқ тарзда ташкил этишимизда илмли ёшларнинг креатив лойиҳаларига таянамиз. Эндиликда ҳар қандай бизнес, ишлаб чиқариш, ҳатто хизмат кўрсатиш соҳалари ҳам экологик параметрлар билан боғлиқ тарзда ривожланмоқда. Бундай вазиятда барча фаолият турларида экологик хавфсизлик масаласи муҳим ва долзарб аҳамият касб этади. Жамият бошқарувига энди қадам йўяётган ёшларга шу ҳақиқатларни тўғри англата олсак, нафақат экологик ва артоф-муҳит билан боғлиқ масалалар, шу билан бирга, жамики муаммолар ечимида тўғри ва оқилона йўл тутган бўламиз.
Биз ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг яратувчанлик ва бизнес фаолиятига кўмаклашиш дейилганда асосан шуларни назарда тутамиз.
Бугун ёшлар қайси соҳада бўлишидан қатъи назар уларнинг бир мақсад бирлаштиради. У – ўзимиз туғилиб ўсган мана шу юрт тақдирига дахлдорлик, фаровон келажак йўлида биргаликда ҳаракат қилишдир. Ўзбекистон Экологик партияси ёшларимизнинг бундай эзгу мақсадларининг амалга ошишида бор имкониятини сафарбар этиб, кўмакчи бўлишга ҳамиша тайёр.
Камол ЖУМАНИЁЗОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши
раиси ўринбосари
2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?
🕔16:41, 11.12.2025
✔45
Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.
Батафсил
Фуқаролик жамияти ривожи
🕔16:10, 04.12.2025
✔135
Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.
Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?
🕔11:01, 04.12.2025
✔117
Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.
Батафсил