Экологик муаммолар авж олаётган айни дамда ушбу соҳага давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилиб, аниқ чора-тадбирлар амалга оширилаётгани эътиборга молик.
Аммо экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудларда яшил майдонларни барпо этиш, ўсимлик ва ҳайвонот оламини асраш борасидаги кенг кўламли ишларга жиддий ёндашиш энг муҳим масала. Ушбу соҳага ажратилаётган маблағларни мақсадли сарфлаш ва унинг натижадорлигини таъминлаш лозим.
Таъкидлаш жоизки, экология ва атроф-муҳитни асрашга Давлат бюджетидан салмоқли маблағ ажратилмоқда. Жорий йилда ҳам Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимидаги таҳлилий лабораторияларнинг моддий-техник базасини яхшилаш учун давлат бюджетидан 27,6 миллиард сўм ажратилган. Аммо ушбу маблағларнинг 6,8 миллиард сўми ишлатилган холос.
Шунингдек, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг муҳофазаси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, чиқиндиларнинг утилизацияси, жойларнинг кадастри бўйича ҳам 5,5 миллиард сўм ажратилган. Аммо бунинг 2,2 миллиард сўми, яъни 40 фоизи сарфланган.
Куни кеча парламент қуйи палатаси мажлисида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2023 йил тўққиз ойидаги ижроси муҳокама қилинар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси, депутат Муқаддас Тиркашева ушбу масалага эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, шу пайтгача ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг муҳофазасига бюджетдан маблағ ажратилмас эди. Ҳозирда эса шунча маблағ ажратилмоқда, лекин ўз вақтида ишлатилмаган.
Экопартия фракцияси аъзоси экологик мақсадларга ажратилган бюджет маблағлари ўз вақтида сарфланмаганининг сабаблари нимада ва у қачон ижро этилиши билан қизиқди.
Ушбу саволга жавобан вазир ўринбосари Жусипбек Казбеков қуйидагиларни айтиб ўтди:
– Тўғри, лаборатория жиҳозлари бўйича орқадамиз. Бунинг сабаблари бор. Қарордан кейин харид бошланган, экспертизага топширилган ва 12 сентябрда хулоса олинган. Биринчи тендер ноябрда ўтказилган. Лаборатория жиҳозлари бўйича тушган таклифлар асосан чет элдан олиб келинадиган жиҳозлар ва шу боис 120 кунда олиб келиниши бўйича шарт қўйишади. Техник талабларимизга тўғри келмагани боис иккинчи тендер эълон қилинди. Тендер шу ҳафта тугаб, комиссия бўлиб ўтади.
4 хил турдаги жиҳозларни олиб келиш ишлари тўлиқ тугатилади.
Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўйича ҳам ташкилот ва муассасалар билан шартномалар тузилган. Хомашёбоп ўсимликлар бор, ўсимликларнинг гуллаш, ўсиш, қуриш даври каби ўз хусусиятлари бор. Буни ҳам тўрт фасл асосида ҳисобга олиш керак. Ажратилган маблағларнинг 2,8 миллиарди аванс сифатида тўлаб берилган. Шартноманинг якуний муддати 15 декабрь деб белгиланган. Шундан сўнг қолган қисми ҳам ўтказиб берилади.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси учун 40 миллиард сўм ажратилган. 11 миллиарди тўлаб берилган. Яна шартномалар тузилган. Маълумки, «Яшил макон» лойиҳаси 10 декабргача чўзилди.
Лойиҳа доирасида қанча кўчат экилди, қанча маблағ сарфланди – булар бўйича якуний ҳисоботлар олиняпти ва йил якунигача тугатилади, – деди вазир ўринбосари.
Дарҳақиқат, экология соҳасидаги режа ва лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш кўзланган марраларга эришишда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Муҳтарама КОМИЛОВА, ЎзА
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон
🕔15:56, 13.04.2026
✔52
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»
🕔16:03, 02.04.2026
✔154
Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.
Батафсил
Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари
🕔15:48, 26.03.2026
✔182
Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.
Батафсил