Қайд этилганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларни ҳал этиш ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф қилиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси, дарахтлар ва буталарнининг қонунга хилоф равишда кесилишининг олдини олишга қаратилган қонун ҳужжатлари қабул қилинаётгани шулар жумласидандир.
Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ҳам мамлакатнинг барқарор ривожланишига, экологик хавфсизлигига эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун қулай атроф муҳитни яратиш ҳамда табиий ресурсларни сақлашга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни таъминлаш асосий дастурий мақсад ва вазифалардан бири сафатида белгилаб олинган.
Маълумки, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси талабларидан келиб чиқиб, шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилган маъмурий ислоҳотлар доирасида Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига айлантирилди ҳамда унинг ваколатлари, вазифа ва функциялари, фаолиятининг устувор йўналишлари белгиланди.
Йиғилишда қайд этилганидек, муҳокама этилган қонун лойиҳаси билан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тегишли ўзгартиришлар киритиш, хусусан, вазирликнинг номи, вазифа ва функцияларини қонун ҳужжатларида белгилаш таклиф этилмоқда. Шунингдек, қонун лойиҳаси билан Олий Мажлис палаталари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари янада такомиллаштирилмоқда.
Муҳокамаларда депутатлар томонидан қонун лойиҳасини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди.
Қизғин баҳс мунозараларга бой ўтган йиғилишда қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.
Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔87
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔190
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔179
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил